АДАШГАН ҚУНҒИРОК.
Қўнғироқ қилиб колди,
Адашиб бир онахон .
Ўхшаб кетди онамнинг,
Овозига ногаҳон.
Омонмисан жон болам,
Овозида бор титроқ.
Онам бор ҳам демайсан,
Йўлинга бўлдим муштоқ.
Қўнгироқ хам қилмайсан,
Соғинмадингми қизим.
Бугун йўлга отландим,
Кўриб келаман ўзим.
Қулогимга хуш ёкди ,
Бу адашган қўнгироқ.
Адашдингиз дейишга ,
Тилим бормади бироқ..
Аввало салом бердим,
Сўрадим хол ахволин.
Бор хасратимни айтдим ,
Хеч колмади ғуборим.
Овозинг сал бошқача,
Онахон бўлди хайрон.
Адашганини айтиб ,
Йиғладим, кўнгил вайрон.
Узр дедим, берганман,
Онамни аввалги йил.
Онамнинг овозини ,
Қумсаб турганди кўнгил.
Ёлғонлигини билиб,
Тан олгим келмас она.
Қўнғироқ қилиб туринг,
Адашиб қолинг яна.
Адашган қўнғироқни ,
Доим кутиб яшайман.
Соғинганда рақамни,
ўзим тера бошлайман.