#Telbam 2_fasl N_15
Муаллиф_Баҳорим
Ифора ўғлини кўтариб Зоҳидаларникига борди.
-Қувончни холаси чиройли келин бўлибди кўз тегмасин Ифора ўғлини ўтирғиздида мени келиб қучди.
-Бахтли бўлинглар.
Бош силкиб қўйдим.Бошқаларни назарида бахтли келин кўринсамда ич-ичимдан йиғлардим.Онам учун дадам учун жилмайишга ҳаракат қилиб кулиб ўтирардим.Биринчи қизи ўзини ўлдирганди.Бу қизи ҳам нима бўларди дея гап сўз қилмасликлари учун ҳам кулиб ўтирардим.
Аммо ҳаёлим қасд олиш ўч олиш билан банд эди.
Кўп ўйлаб юбордим шекилли Ифорани туртишидан ўзимга келдим.
-Телба ошиғинг келди шириним дея жилмайди Ифора.
Билдимки Аббос келган.Қизлар дугоналарим куёв келди дея пичир пичирни бошлаб юборишди.
-Келишган куёв экан,бўйларини айтмайсизми...қизлар Аббос ва менга ҳавас ила қараб турар экан уни ним табассум ила кутиб олдим.Кичик_дунёйим01
-Қоракўзим чиройли бўлиб кетибсан.Янада ошиқ қиляпсан ўзингга.Аббос яқинимга келиб гапирар экан нафаси юзимга урулди.Индамадим бир қараб ҳам қўймадим ҳатто.Даврадаги шўх қўшиққа рақс тушаётган инсонларда яқинларимда эди нигоҳим...
Тўйимиз жуда чиройли ўтди,одамларга табассум ила суратга тушдик.Биргаликда рақсга тушдик.Ҳаммаси яхши эди.Бир зум қасд олиш ҳаёлларим тарқаб бахт нималигини ҳис қилдим.Аммо бу узоққа чўзилмади.Тўй тугаб иккимиз ёлғиз қолгач яна ҳаёлимга қасд олиш кела бошлади.
2.7K ·