#Telbam 2-фасл #N_20
Муаллиф_Баҳорим
-Ифор жоним бугун операцияларим кўп шунда ҳам ёнимда бўласанми? Қўрқмайсанми?
-Йўқ қўрқмайман,агар ҳозир олиб кетмасангиз ҳам барибир ортиздан бораман.
-Оббо мушукчам,олиб кетаман тайёрлан жоним.
-Хўп дея Ифора кийиниш учун шкафини очди.
Ойижон айтганидек ҳамма ерларни тозаладим.Бирам ширинсоз бўлса ҳам.Қизим қизим деб жонингни оларкан бу аёл.Майлида ишдан ҳеч ким ўлмаган.Кечгача ҳамма ишларимни тугатиб овқат ҳам қилдим.
-Зоҳида чарчаб қолмадизми? Сизга ҳам ёрдам беролмадим.
-Комила опа сиз ҳижолат бўлманг чарчамадим.
Икки овсин суҳбатлашиб кечки дастурхонларни ёздик.Овқатларни олиб келдик.Бироздан сўнг оиламизнинг эркаклари келишди.Аббос чарчаган шекилли кўзлари кичрайиб қолибди.Аввал унақа ишламаганда шунга чарчайди жанобимиз.Фақат қизлар билан ишлаган хотинбоз.Ичимда бор ҳақоратларимни айтиб сиртимда жилмайиб турдим ўлганнинг устига тепган қилиб.
-Нега у қиз сизга унақа қарайди.Асабларимни еди бугун.
-Қанақа қарабди Ифора.Оддий ҳамшира бўлса.
-Йўқ сизга меҳрли нигоҳлар ила қаради.Эртага бориб сочларини юламан.
-Хўп юласан,ҳозир овқат тайёрла қорним очди хотин.
-Қувончга қараб туринг унда.Айтгандек ёғ ҳидига бўлмайманку.
-Ифорим жоним,ҳомиладорлик давринг бирам қийин ўтадики.
-Сиз ўзиз фарзанд ҳохладизууу..
-Ҳа ўзим ҳохладим,энди чидайманда хотинимни қилиқчаларига.
-Ажаб бўпти.
-Сени севаман онаси Хушнуд кулиб қўйди Ифорани қилиғига.
-Зоҳида қоракўзим зерикмадингми?
-Йўқ.
-Мендан сўрамайсанми? Чарчамадингизми? дея.
-Йўқ,арзимайсиз.
-Нима қилсам арзир эканман қошлари чимирилди Аббосни.
-Мени тинч қўйинг шунда арзийсиз.
-Ҳеч қачон келиб ҳеч нима бўлмагандек бағрига босди.
-Тегманг...аммо Аббосга гапларим таъсир қилмади.Кейин мажбур бўлдим ёнимдаги пичоқни чиқаришга.
-Ўлдираман сизни.
-Ақлдан оздингми?
2.1K ·