#Telbam 2-фасл #N_21
Муаллиф_Баҳорим
-Ақлдан оздингми Зоҳида.
-Ҳа ақлдан оздим ўлдираман.Аввал сизни кейин ўша бетайин дўстларизи...
-Ташла пичоқни ҳафвли.
-Умуман яқинлашманг...
-Хўп яқинлашмайман фақат пичоқни ташла.Аббос бир ҳаракат қилдию тезлик билан қўлимдаги пичоқни олиб қўйди.
-Жинни қиз,ақлдан озганмисан?
-Ҳаммасига сиз айбдор.Ёмон кўраман сизни.
-Кел ҳотиржам гаплашиб олайлик.Мени эшитгин...
Индамадим...
-Уч йил аввал ўша дўстларимга энди қўшилган,энди танишган вақтим эди.Ўшалар қўшилиб ичардим.Кўнгилхушлик қилардим.Ботир деганлари бор эди.Опангни севгани,у опангни севмаган шунчаки алдаб юрган вақт ўтказиб.Эсладим ўша пайтни.Опанг чиройли қиз бўлгани учун Ботирни назарига тушган.Ботир ҳам келишган йигит,ҳар қандай қизни ўзига мафтун қила оладиган.Кўп қизлар унга ишонган севган.Шулар қаторида опанг ҳам бўлган.У менимча опангни роса ишонтириб алдаган ва кўнгилхушлик қилиш учун алдаб бир уйга олиб келган.У уйда,уларнинг қаторида афсуски мен ҳам бўлганман.Йигитлар ичганмиз...
-Кейин бечора опамни ўлдиргансизлар.Опажоним,бечорагинам.Кўзимдан тинмай ёш оқарди.Опамни ўша пайтдаги аҳволини ўйласам қалбим қаттиқ оғирирди.Опамнинг айби ўша иблисга ишонгани,севганими? Ундақалар опамга ўхшаган қанчадан қанча қизларни ҳаётини барбод қилишган.
-Ишон мен ўша пайтда опангга тегмаганман.
-Видеода бошқачаку,алдаманг...
-Қанақа видео?
-Мен топган далил,афсуски уни ўғирлатиб қўйдим.
-Ярамаслар видеога ҳам олишган эканда.Мен опангни...
-Опамни қучоқлаб ўпгансизззз.Зўровонлик қилгансиз...
-Маст болсам ҳам эслайман.Қучоқлаган бўлишим мумкин лекин зўровонлик қилиб номусига тегмаганман.Ишон жуда афсусдаман,пушоймонман.Ўша пайтда опангни иблислар қўлидан қутқармаганимга афсусдаман.Аммо ҳозир ҳам кечмас...
-Сизни ёмон кўраман ишонмайман сизга.Сиз ҳам ўшаларнинг бирисиз.
-Ботирни топиб оёқларинг остига олиб келсам ва кейин қамоққа тиқсам мени кечирасанми Зоҳидам.Тўғриси бундай яшашдан чарчадим.Сен билан бахтли яшашни ҳохлайман...
1.7K ·