😱ОҚПАДАР ФАРЗАНД…
Бир кекса аёл уйланган ўғли билан бир уйда яшарди.
Бир куни ўғил ишдан келиб, хотинининг олдига кирганда, хотини унга кекса онаси ҳақида кўп ёмон гапларни гапирди. Ўғил ғазабланганва юзлари қизарган ҳолда дарҳол онанинг олдига тушиб, унга деди: “Туринг ўрнингиздан, сиз билан бир жойга борамиз”. Она ўғлининг ниятини билмади. Ўғил онасини тоғ сари бошлаб борди. Тоғнинг тепасига чиққач, онасига: “Сабрим тугади. Агар хотинимга қилаётган муомалангизни бас қилмасангиз, сизни шу тоғдан ташлаб юбораман”деди. Шунда она бечора сокинлик ва виқор билан: “Истаган ишингни қилавер, ўғлим.
Лекин бундан олдин менга рухсат берсанг, икки ракат намоз ўқиб олай” деди. Она намозни ўқиб бўлиши биланоқ ер ёрилиб, ўғилни бўйнигача ер ютди.
Бу ҳолни кўрган она ўзини йўқотиб қўйди ва бор овози билан қичқирди.
Давоми 👈
1.3K ·