#Telbam 2-фасл #N_22
Муаллиф_Баҳорим
-Сен билан бахтли яшашни ҳохлайман.
-Менимча бахтли бўлолмаймиз.Сизни ўша опамга қўл теккизган ҳолатингизни эсласам нафратланиб кетяпман,унутолмаяпман...
-Албатта бахтли бўламиз,албатта ҳаммасини унутасан.Мен опангга тегмаганман.Унут ҳаммасини унут...
-Дам олмоқчиман,яқинлашманг менга...
-Сени севаман шуни унутма...
Индамадим жойимга ётдимда ухлаш учун кўзларимни юмдим.
Зерикарли мазмунсиз кунларимиз ўта бошлади.Аббос менга қанча яқинлашишга ҳаракат қилса,мен шунча узоқлашардим.
Бир куни Аббос ўша Ботир ҳақида гапирди.
-Ботир бундан уч тўрт ой аввал чет элга кетган.Қайси давлатга кетгани номаълум.Суриштиришдан тўхтамайман.Уни топмагунимча тинчимайман.
-Менга нима?
-Зоҳида!
-Нега ўша пайтда жирканч йўлдан қайтмагансиз? Қайтанга давом қилгансиз.Қизлар билан...уёғини айтолмадим.
-Мен қизлар билан юрган бўлсам ҳам бирортасини зўрламаганман.Ўзлари ҳохиш билдирган.
-Хоҳиш билдирса шунақа иш қилиш керакми?
-Бўлди Зоҳида афсусдаман дедим.У йўлдан қайтганимга анча бўлди.Сен учун,сенинг севгинг учун,бахтимиз учун ҳаммасидан воз кечганман.Энди қайтиб у йўлга кирмайман ҳам.У йўлни оҳири албатта ё қамоқ,ёки ўлим.
Мен сен билан бахтли бўлиш йўлини танладим.Бир умрга,кел ҳаммасини.Севгимизни ҳам янгидан бошқатдан бошлаймиз.Бахтли оила бўламиз...
-Хушнуд ака сизни соғиндим.Нега уйғотмай кетиб қолдиз ишга.
-Ширингина бўлиб ухлаётган экансан жоним шунга уйғотмадим.
-Ҳозироқ ёнинггизга бораман.Қувончни боғчага ташлайману бораман.
-Келевер мушукчам...
Ифора телефонни ўчирдида жойидан туриб юз қўлини ювди.Қувонч ҳам бироздан сўнг уйғонди.Ўғлини овқатлантирди.Ўзи ҳам нонушта қилиб бўлиб кийиндида кўчага чиқди.
Қувончга кийим олиш учун дўконга кирди.
-Ўғлимга кийимчалар олиб бераман.
Қувончни кўзлари ўйинчоқларда эди.
-Ўғлим шуларни олиб берайми? Ҳозир дея Ифора тинмай жиринглаётган телефонини кўтарди.
-Ало,ҳа ҳа бораман.Фақат бугунмас эртага.
Ифорага ўқишидан телефон қилганди.Бир дақиқа гаплашдими йўқми телефонини ўчириб ёнига қараса Қувонч йўқ.
-Ўғлим Қувонч...
Ҳозиргина шу ерда юрган болакай йўқ эди.
-Кечирасиз ўғлим кичкина болачани кўрмадизми дўкон сотувчиларидан биридан сўради Ифора.
-Йўқ ҳозиргина ёнинггизда кўргандим.Бошқа кўрмадим...
-Нимаааа?Қувооонч!Қувооонч!Ўғлииим...
864 ·