Видео
нажмите — покажем
нажмите — покажем
Онажоним...
Онажоним, иссиқ бағрингиз,
Ширин тафтин юқотиб қўйдим.
Аста сочим майин силаган,
Қўлларингиз соғинчин туйдим.
Она сизсиз дунё қоронғу,
Тун излайди оймомосини,
Юлдузчалар кўзида ёш ку,
Қалб излайди ўз дунёсини.
Сизга томон борар йўлларим,
Гулга тўла гулистон эди.
Сиз- ла ўтган азиз кунларим,
Ҳар бир куни бир достон эди.
Сизнинг борар азиз йўлингиз,
Жаннатларга улашганмиди.
Бизга ташлаб кетган меҳрингиз,
Мухаббат- ла талашганмиди.
Онажоним иссиқ бағрингиз,
Ширин тафтин юқотиб қўйдим.
Аста сочим майин силаган,
Қўлларингиз тафтини туйдим.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
https://t.me/joinchat/FAQ5DRgrCa4xNzli
https://t.me/joinchat/FAQ5DRgrCa4xNzli
9.1K ·