ChatCrawlerпоиск по публичному Telegram Открыть приложение
M

Muhokama guruhi

сообщение · 2026-07-22 02:15 UTC
I
#Ожизам 121 Бугун Хафизанинг мазаси бўлмагани учун дарсдан тўғри шифохонага олиб келдим. Лекин шифокорлар «ҳали эрта» дейишди. Бечора жуда қийналди. Мен билан Ҳамид унга суянчиқ бўлишга қанча ҳаракат қилмайлик, барибир Ҳабибнинг ўрни бошқа. — Сен туққунча мен ўнта туғдим, — ҳазил қилиб шундай дедим. Хафиза кулиб юборди. — Гапирма! Соядаги ўриндиққа ўтирдик. — Онанг билан кўришдингми? — Кеча ўзи туққан онасининг ёнига бораман деганди, шунга бир сўрай дедим. — Шифохонага олиб кетишган экан. — Нега? — Эркаклардан инфекция юқтириб олибди. Ростини айтсам, умуман кўришни истамайман. Менинг ойим — Ноила ойи. — Эҳ, мен ҳам қайнонам билан сендек аҳил бўлсам эди, — хўрсиниб қўйдим. — Мени неча йиллардан бери ўгай бўлсам ҳам ўстирган, ўз қизини қабул қилмаган, сени қабул қилармиди? Сиқилма. Мени ойижоним ҳам ойингдек-ку. — Ноила холам яхши. Барибир... хуллас, онамни соғиндим, — хўрсиниб шундай дедим. — Илоҳим, руҳлари шод бўлсин. — Илоҳим. — Суад, сенда қандайдир муаммо бор, — Хафиза юришдан тўхтаб шундай деди. Нима дейишни билмай қолдим. Ўзи бошимдаги муаммолар ошиб-тошиб кетган. — Йўқ, ҳаммаси жойида, — жилмайиб шундай дедим. — Алдама, нима бўлди? — Яхшиман. — Менга айтмасанг, кимга айтасан? Чуқур нафас олдим. — Айб менда экан. Аканг соппа-соғ. Хафиза ҳайрон қолмади. — Нима қилибди шунга? Аллоҳим қачонга насиб қилган бўлса, беради-да. — Сен билармидинг? — ўйлаб ўтирмай шу саволни бердим. — Қисман, ҳа. — Қандай қилиб? — Сизлар қатнайдиган шифокорнинг ёнига мен ҳам борардим. Яқин бўлганимиз учун айтиб қолдилар. — Демак, Ҳамиддан эшитмадинг? — Сенингча, акам шундай гапни айтиши мумкинми? Шифокор нима деди? Акамни оғзи кўпириб мақтади, — Хафиза бироз кулиб шундай деди. — Хуллас, биринчи марта борган кунингиздаёқ: «Мабодо аёлимда муаммо бўлса, унинг олдида айтманг, ёлғиз гаплашсак айтасиз», деган экан. Ўшандан кейин доим борсангиз шундай бўлади. — Аканг иккимизда ҳам муаммо борлигини, менда бироз жиддийлигини айтди, — шу гапни ўйланиб гапирдим. Хафиза бироз ҳайрон қолгандек бўлди. — Ҳа, шундай. Шифокор менга ҳам шундай деганди, — у қандайдир довдирлик билан жавоб бергани мени шубҳага солганди. — Ҳабибни жуда соғиндим, Суад... — Хафиза доимгидек бошлади. Мен ҳам ҳар кунлик юпатишларимни айтишни бошладим. Хафизани уйига кузатгач, кўнглимни хотиржам қилиб уйга йўл олдим. Йўл-йўлакай кечга қулупнайли торт қиламан деб қулупнай сотиб олдим. Ҳамид аллақачон келган экан. Мен ҳам секин уйга кирдим. Эшикдан кирарканман, ичкарида бақир-чақир бўлаётганди. — Мен билмайман, айтадиганимни айтдим! — Ойи, қайси ақл билан бундай деяпсиз? — Ҳамид бақириб сўради. Олдиларига боришдан чўчиб, четда уларни кузатдим. — Нима қиласан? Ҳомиладор бўлиш эҳтимоли 7 фоиз бўлган хотин билан зурриёдсиз ўлиб кетмоқчимисан? Шунча дўконларинг, уйларинг кимга қолади?! Бу гапдан кейин ерга ўтириб қолдим. Қўлларимдаги қулупнайлар ерга сочилиб кетди... — Сизга нима? Қурбонингиз бўлай, сизга нима?! 0 фоиз бўлса ҳам бошқасига уйланмайман. Мен ундан кечмайман! — Ўчир овозингни! Менга набира керак, набира! — Боринг қишлоққа, акамнинг болаларига қаранг! — Сен ҳам менинг боламсан. Нима қилай, жоним ачийди...
2.8K ·

Вся лента · оригинал в Telegram

Открыть в Telegram Каталог площадок Искать в ChatCrawler

Слепок открытой публичной ленты из поискового индекса ChatCrawler — «Google по публичному Telegram»; обновляется по мере обхода площадки. Время — UTC.

Только публичный контент, официальный API Telegram. О проекте · Вопросы · Чего мы не делаем · Убрать страницу из выдачи · Каталог