#СEВГИ_ЙЎЛИДА. 144
#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова
Энди уни ҳаёли фақат шу йигитда. Уни Комола билан орасидаги келишмовчилик сабаб эмас. Фақат ва фақат йигитни эътиборини қозониш сабаб атрофида парвона бўла бошлади.
Мадиёр смс ни ким ёзганини билмагани сабаб, дўстини синглисига самимий муносабатда бўларди. Ўша кундан кейин, Шаҳина қайтиб Комола ҳақда Мадиёрга гапирмади.
Мадиёр ҳам «тушунибти» деб у мавзуни унутди.
__Яна бироз ўтирсанг бўларди. -Шаҳина акасини овозини эшитиб ошхонадан мўралади.
__Эртага эрталаб иш бўйича кетишим керак. Йўл олдидан мизғиб олмасам бўлмайди. -Мадиёр дўстини елкасига уриб қўйди.
__Кетяпсизми Мадиёр ака. -бироз ноз аралаш гапирди.
__Ҳа Шаҳина майли яхши қолинглар. -Мадиёр устки енгил кийимини кийиб, ташқарига чиқди.
__Совчи масаласи нима бўлди.
__Муҳаммад акам ҳал қилди. Бугун Комолани опасини унаштиришди. Қайтиб келганимдан сўнг. Шу ишни ҳал қиламиз.
__Бахтли бўл дўстим.
__Раҳмат соғ бўл оғайни.
Шаҳина эшитган гапларидан бесаромжон бўлди.
__Нима қилсам экан. Шундай йигит.....Тезроқ ҳаракат қилиш керак.
Ўзига ўзи гапириб хонасига кириб кетди.
Реакция босиб кетишни унутманг💐💐💐💐💐
2.6K ·