#Ожизам 122
Ачимасин! Мен бахтлиман, яхши яшаяпмиз.
— Туғмас хотин билан қачонгача яшайсан?
— Ўлгунимча!
Бироз сукут кирди ўртага. Мен қўлим билан оғзимни ёпганча овозсиз йиғлаётгандим.
— Қара, болажоним. Онанг қурбон бўлсин сенга, эшит. Жуда ақлли қиз экан. Умуман оила қурмаган. Лекин рози бўлишибди. Иккинчи хотинликка ҳам рози бўлибди. Соппа-соғ, текширтирдик. Бир йилга қолмай туғиб беради сенга.
Бу гаплардан кейин ичимга ханжар санчилгандек бўлди. Уйдан қочиб кетиш учун ўрнимдан турдим. Лекин тўхтаб қолдим... Қаерга бораман?
— Ойи, ойи, бироз ўйланг. Қандай қилиб хотиним, суюкли аёлим бўла туриб устига хотин оламан? Мен қандай қилиб бошқасига тегинаман? Мавзу фарзандга бориб тақалса ҳам, мен бундай қилолмайман. Хўш, кейин Суад мени қабул қиладими? Икки аёл ўртасида юраманми? Бир кеча ўша қизнинг ёнига кириб, кейинги кеча Суаднинг ёнига бораманми? Кейинчалик қайси юз билан Суадга "сени севаман" дея оламан? Ўша қизга теккан қўлларим билан Суадга ҳам тегинаманми? Қандай қилиб бир аёл бундай эрни қабул қила олади? Қабул қилса ҳам рашкдан жони ёнмайдими? Суад мени қабул қилиши мумкин... Лекин мен ўзимни қабул қилолмайман, кечиролмайман! Ҳеч қачон, ҳеч қачон Суаддан бошқасига қарамайман. Бу мавзу ёпилди!
Ҳамид гапларини тугатгач, столга зарб билан урди-ю, ошхонадан чиқди. Деворга суяниб турган мени кўрди-ю, гангиб қолди.
— Су... Суадим, қачон келдинг? Бугун тушгача дарсим бор дегандинг-ку? Юзларимдан тутиб, кўз ёшларимни артиш баробарида шундай деди.
Ҳеч нарса деёлмадим.
— Юрақол хонамизга, гаплашамиз. Йиғлама...
Бош ирғитиб қўйдим.
Хонага киришимиз билан у мени маҳкам қучди. Мен ҳам уни қучганча ўкириб йиғлай бошладим.
— Йиғлама, гулим. Илтимос, йиғламагин.
Бироз ўзимга келгач, унинг қучоғидан чиқдим.
— Йетти фоизми?
У жимиб қолди.
— Она бўлиш эҳтимолим етти фоизми?
— Шифокорлар Худо эмас-ку, Суадим. Илтимос, ўзингни ҳам, мени ҳам қийнама. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади.
— Нега яширдингиз? Хафа бўлсам ҳам айтишингиз керак эди!
— Суадим, бақирма, бўлди, тинчлан. Ҳали кўрасан, биз ҳам фарзандли бўламиз.
— Ҳамид, салкам бир йилдан бери шифокорга қатнаймиз. Мен эса шу пайтгача туғмас эканлигимни...
Бошқа гапиролмадим. У мени жим қилиш учун лабларимни эгаллади. Гапиролмаганим учун фақат йиғладим. Бироз муддатдан кейин нафасларимиз тугаб, у мендан узоқлашди.
— Йиғлама... — чуқур-чуқур нафас олиб йиғларканман, у кўз ёшларимни артиб, ўрнига ўпичлар қолдирди. -Борлиғим мени, йиғлама.
— Уйланинг...
Бу гапимдан кейин у баттар асабийлаша бошлади.
— Суадим, чарчагансан, ухла. Кечқурун овқат буюртма қилиб бераман ойимга, ухла, гўзалим.
— Мен розиман, уйланинг. Истасангиз, ажрашамиз.
Асабийлигидан қўлларини муштлаб олди, томирлари бўртиб чиқишни бошлади.
— Ухла, марваридим, — у мени ётоққа ётқизди. Сокинлик билан гапиришга уринарди.
Ҳаётдан қабул қилган янги зарбам ҳам доимгидек мени йиқитиб қўйди. Сочларимдан силаб ухлашимни кутаркан, қўлидан ушладим.
— Сиз ҳам ёнимда ётинг. Бағрингизда ҳаммасини унутаман.
У сокинлик билан жилмайди:
— Хайрият. Менинг Суадим қайтди.
Пешонамдан ўпиб ёнимга чўзилди. Кейин дарров мени бағрига олди.
2.6K ·