ЎЗИНГНИ АСРА ДЎСТИМ
Сен бўлмасанг ёнимда,
Кўпаяр каму кўстим
Кераксан ҳар онимда,
Ўзингни асра дўстим!
Садоқатдадир қудрат.
Ҳуш сурат, гўзал сийрат,
Яхшидан олиб ибрат,
Ўзингни асра дўстим!
Яхшидир орзу, ҳавас,
Ҳасаднинг сўнги қафас.
Тобида олиб нафас,
Ўзингни асра дўстим!
Керилма давлатинга!
Ишонма савлатинга!
Тош отмай миллатинга,
Ўзингни асра дўстим!
Ниғматжондир сафдошинг,
Ҳам фикрингу сирдошинг.
Дўстликка эгиб бошинг,
Ўзингни асра дўстим!
Ниғматжон
🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋
2.3K ·