ChatCrawlerпоиск по публичному Telegram Открыть приложение
M

Muhokama guruhi

сообщение · 2026-07-22 14:46 UTC
I
#Ожизам 123 ХАФИЗА Кечқурун чой дамлаганча ойижон билан ширинликхўрлик қилдик. — Қизим, буни қара, нималар олдим! Ойижон туғилажак фарзандимга олиб келган нарсаларини бирин-кетин кўрсатдилар. Соат кечки тўққиздан ўтган. Ҳеч жирингламайдиган эшигимиз жиринглади. — Қизим, ўтиравер, мен бориб очаман. — Раҳмат, ойижон, — жилмайиб шундай дедим. Кимда бор бундай қайнона? Кийимларни томоша қилиб, матоларини кўриб ўтирарканман, ойижоннинг бақирган овозларини эшитдим. Энг қизиғи, «ўғлим!» деб бақирдилар. Юракларим ўйнаб кетди. Дарров ўрнимдан турдим. Қўлимдан келганча тезроқ юришга ҳаракат қилиб, эшик ёнига бордим. Кўзларимга ишонмайман, лекин бу Ҳабиб эди! Ойижон уни қучоқлаб йиғлаяптилар. Менинг ҳам кўзларим ёшланди. Ичим тўлиб, шукроналар айта бошладим. — Ҳабиб... У ҳам менга қаради. Ойижон қучоқлашиб бўлгач, четроққа туриб, менга «кел» дегандек ишора қилдилар. Ҳабибни шу даражада маҳкам бағримга босдимки... Ўкириб-ўкириб йиғладим. Ифоридан тўйиб ҳидладим. Негадир у мени қучмади. — Яхшимисиз, Ҳабиб? — юзларидан тутиб сўрадим. — Сиз кимсиз? Ўз эрим томонидан берилган бу саволдан кейин жойимда қотиб қолдим. Унинг ортида уйга кирган, сочлари ўрилган, бошига рўмол таққан қишлоқ қизини кўриб, баттар ёмонлашдим. — Ўғлим, хотининг-ку! — дедилар ойижон ҳайрон бўлиб. — Ойи, мен эслолмайман... — Нима?! — ойижон билан иккимиз бир вақтда сўрадик. — Ичкарига кирайлик, ойи, — шундай деб у мени четлаб, онасининг ёнига борди. Мен нима қилишимни билмай қолгандим. Жимгина ичкарига кирдим. Диванга ўтирдик. Ўша қиз Ҳабибнинг ёнига ўтирди. — Қандай борганимни, қаерга борганимни билмайман, ойи. Ҳеч бири ёдимда йўқ. Кўзларимни очганимда Паризоднинг уйида эдим. У менга қараётганди. У ёнидаги қизнинг қўлларидан тутди. Чидолмай ўрнимдан турдим. — Нима қилаяпсиз?! Қўйиб юборинг қўлини! Ҳабиб менга тушунарсиз қаради. — Қўйиб юборинг дедим! Синдираман қўлингизни! — ёнига бориб қўлларини ажратишга уриндим. Кўзимдан ёшлар оқяпти. — Тегманг, нима қилаяпсиз? Ҳабиб қўлимни силтаб ташлади. — Ойижон, бир нима денг! Мен шунча кутдим, буни қаранг! — ойижонга қараб йиғлаб гапирдим. — Болам, йиғиштир. Иккиқат хотинингнинг олдида бундай қилиқлар қилма. Қизим, сиз ҳам тинчланиб жойингизга ўтиринг. — Айтинг мана бу қизга, эримнинг ёнидан турсин! — Қизим, қайсарлик қилманг. — Ойижон, қандай чидай? Мен беш ойдан бери ҳаловатсиз юраман. Кечалари ухламайман. Тунларим эримни ҳаққига дуо қилиш билан ўтди. Энди ёнимга келиб «хотирам ўчди» деб бошқа қизнинг қўлидан ушлаб ўтирибди! Ҳабиб ўғлим, сен ҳам бироз инсофли бўл... Ўша қизда озгина ҳаё бор экан, Ҳабибнинг қўлларини қўйиб юбориб, ёнидан турди. — Паризод, ўтир! — Ҳаммаси жойида, — эримга жилмайиб шундай деди у. Мен унинг ўрнига ўтириб олдим. Ҳабибнинг қўлидан маҳкам ушладим. — Бундай қилма, мен сени танимайман, — фақат ўзимиз эшитадиган қилиб пичирлади у. — Эслайсиз. Аввал ақлингизни йиғинг, хотирангизни йиққунча, — мен ҳам шивирлаб жавоб бердим. Эслайди. Эсламаса ҳам эслатаман! Ҳеч қачон эримни бошқасига бериб қўймайман. Эсламаса, барини қайтадан бошлаймиз. Бу ҳам бир синов. Иншааллоҳ, бир чораси топилади.
2.1K ·

Вся лента · оригинал в Telegram

Открыть в Telegram Каталог площадок Искать в ChatCrawler

Слепок открытой публичной ленты из поискового индекса ChatCrawler — «Google по публичному Telegram»; обновляется по мере обхода площадки. Время — UTC.

Только публичный контент, официальный API Telegram. О проекте · Вопросы · Чего мы не делаем · Убрать страницу из выдачи · Каталог