Фотография
нажмите — покажем
нажмите — покажем
2026 йил 1 июлдан нафақа миқдорлари янги тартибда
2026 йил 1 июлдан бошлаб фуқароларга тўланадиган болалар нафақаси, моддий ёрдам, ёшга доир ҳамда ногиронлик нафақаларининг қуйидаги миқдорлари амал қилади:
👥 Болалар нафақаси:
1️⃣ 3 ёшгача бўлган бир нафар кичик фарзанд учун — 386 000 сўм;
2️⃣ 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун — 295 000 сўм;
3️⃣ оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча — 177 000 сўм;
4️⃣ оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча — 118 000 сўм.
🖋 Бошқа нафақа ва тўловлар:
1️⃣ моддий ёрдам — 450 000 сўм;
2️⃣ ёшга доир нафақа — 878 000 сўм;
3️⃣ ногиронлиги бўлган боланинг онасига ёшга доир нафақа — 878 000 сўм;
4️⃣ I гуруҳ ногиронлик нафақаси — 1 209 000 сўм;
5️⃣ II гуруҳ ногиронлик нафақаси — 1 083 000 сўм.
Мазкур оширилиш аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва эҳтиёжманд қатламлар турмуш сифатини яхшилашга хизмат қилади.
Еттилик билан боғланиш - @smartmahallauz_bot
🖥 @Mahallainfo_uz — Энг тезкор хабарлар канали!
472.3K ·