Ответсообщение недоступно
Худди шундай, 1 гектарда ўртача 1000 туп лимон кўчати бор. 250 кг селитра бир туп хисобига 250 граммдан тўғри келади. 250 грамм селитрада соф азот миқдори 96 граммни ташкил қилади. Бир гектар ерга соф азот нормаси 180 килограмм бўлса, физик холда 522 килограмм аммиакли селитра тўгри келади. Бу бир йиллик норма.Азотли ўғитлар асосан хосилдорликни ошириш учун берилишини хисобга олсак бир марта бериш учун соф холда 96 грамм азот кўплик қилмайди. Адашмасам сиз берган тавсиянгизда ўғитларни соф холда хисоблаб бердингиз.