Фотография
нажмите — покажем
нажмите — покажем
Маҳалладаги Хотин-қизлар фаолининг асосий вазифалари
💎 Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий тушунчалар бериш ва зарур ҳолларда тегишли ташкилотларга йўналтириш ишларини ташкил этади.
💎 Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашади, уларни маънавий-маърифий тадбирларга жалб этади.
💎 «Аёллар маслаҳат кенгаши» жамоатчилик тузилмалари билан яқин ҳамкорликда «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга оширади.
💎 Хотин-қизларни касб ва тадбиркорликка ўргатиш ишларини ташкил этади, уларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, улар фаолиятига кредит, субсидия ва бошқа ёрдам чораларини жалб қилиш бўйича маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорлик қилади.
💎 Оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит соғломлигига таъсир кўрсатаётган омиллар, нотинч, низоли ҳамда ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни профилактика қилиш, тўй ва бошқа оилавий маросимларни ихчам ўтказиш, миллий қадриятларни ва урф-одатларни тарғиб қилиш, миллатлараро дўстона муносабатларни яратиш ва сақлаш чораларини кўради.
💎 Оилалар ва хотин-қизлар даромадларини оширишга кўмаклашади.
💎 Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатишни ташкил этади, меҳнат миграциясидан қайтган, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган хотин-қизларга консультатив ёрдам бериш чораларини кўради.
💎 Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни амалга оширади, тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга белгиланган тартибда ёрдам кўрсатилишини ташкил этади.
💎 Яқин қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳнинг олдини олиш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга оширади.
💎 Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга кўмаклашади, хотин-қизларни тиббий кўриклардан ўтишга, спорт ва соғломлаштириш тадбирларига жалб этади.
@namangan_mahalla
50.1K ·