ChatCrawlerпоиск по публичному Telegram Открыть приложение
Й

ЙУТМОС МФЙ ФАОЛЛАРИ 2026 йил махалламиз учун улкан имкониятлар йили булсин илохим омин🤲

сообщение · 2026-07-25 11:00 UTC
N
Фотография
нажмите — покажем
Маҳалладаги Ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифалари ✅️ Маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни хонадонбай ўрганиб, маҳаллаларда мавжуд захира ва имкониятларни ҳар томонлама таҳлил қилади, маҳаллани иқтисодий ривожлантириш бизнес режасини ишлаб чиқади ва маҳалла кенгаши йиғилишида тасдиқлаб, унда назарда тутилган мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширади. ✅️Маҳалладаги корхоналарда бўш иш ўринларини аниқлаб, ишсиз ва камбағал оила аъзолари бандлигини таъминлаш чораларини кўради. ✅️Доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш чораларини кўради. ✅️Ташқи меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўради. ✅️Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида кредит, ссуда ва субсидиялар ажратилишида кўмаклашади. Ажратилган ресурслар самарадорлигини мониторинг қилади ҳамда ажратилган кредитларнинг ўз вақтида қайтарилишига кўмаклашади. ✅️Ижара ҳуқуқи асосида аҳолига ажратилган ер майдонларида «Бир контур — бир маҳсулот» тамойили асосида экин экилишини ташкил этишга кўмаклашади ҳамда экилган экинлар ва етиштирилган маҳсулотлар (йилига 3 марта: асосий, такрорий ва тўқсонбости) ҳисобини юритади. ✅️Маҳалладаги аҳоли томорқаларида «Бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили асосида даромадли экинлар экишга кўмаклашади ҳамда экилган экинлар ва етиштирилган маҳсулотлар (йилига 3 марта: асосий, такрорий ва тўқсонбости) ҳисобини юритади. ✅️Кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича микролойиҳалар манзилли дастурини шакллантиради ва лойиҳаларни амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашади. ✅️Тадбиркорларга маҳаллаларда ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки хизматлар бозорини (шу жумладан, электрон савдо платформалари орқали) топиш жараёнларида кўмаклашади. ✅️Маҳаллада паст қувватда ишлаётган ва фаолияти тўхтатилган корхоналар фаолиятини тиклашга кўмаклашади. ✅️Маҳалладаги бўш турган бино-иншоотлар ва ер майдонларини аниқлаб, уларни белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқариш чораларини кўради. ✅️ Тадбиркорлар томонидан аукционда сотиб олиниб, қурилиш ишлари бошланмаган объектларни аниқлаб, лойиҳа бошланишига кўмак кўрсатади ҳамда қурилиши якунига етказилмаган лойиҳалар бўйича мониторинг ўтказиб, ишга туширишга кўмаклашади. ✅️ Маҳалладаги камбағал оилаларнинг ҳар бири учун индивидуал дастур ишлаб чиқади ва уларнинг даромадини ошириш чора-тадбирларини белгилайди. ✅️ Маҳаллада яшил энергияга ўтиш бўйича ишларни ташкил этади ҳамда аҳоли ўртасида яшил энергия афзалликлари бўйича тарғибот тадбирларини олиб боради. @namangan_mahalla
27.1K ·

Вся лента · оригинал в Telegram

Открыть в Telegram Каталог площадок Искать в ChatCrawler

Слепок открытой публичной ленты из поискового индекса ChatCrawler — «Google по публичному Telegram»; обновляется по мере обхода площадки. Время — UTC.

Только публичный контент, официальный API Telegram. О проекте · Вопросы · Чего мы не делаем · Убрать страницу из выдачи · Каталог