Фотография
нажмите — покажем
нажмите — покажем
Маҳалладаги Ижтимоий ходимнинг асосий вазифалари:
➡️ Оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ва оилаларга (ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли) бевосита маҳалла даражасида комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатади.
➡️ Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг эҳтиёжлари ва мавжуд имкониятларини баҳолаш орқали уларга индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режаларини (кейинги ўринларда — индивидуал ижтимоий хизматлар режаси) ишлаб чиқади.
➡️ Индивидуал ижтимоий хизматлар режасига мувофиқ ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилишини ташкил қилади, шунингдек, зарур ҳолларда, индивидуал ижтимоий хизматлар режасига тегишли тузатишлар киритиб боради.
➡️ Ички ресурсларни, шу жумладан, ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича кўнгиллиларни (қариндошлар, қўни-қўшнилар, волонтёрлар) ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишга жалб қилади ҳамда уларнинг мазкур соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштиради.
➡️ Аҳолига давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар тўғрисида, шунингдек, аҳолининг мазкур хизматларни олишга бўлган ҳуқуқлари бўйича тушунтириш беради.
@namangan_mahalla
28.2K ·