otamГолосовое сообщение
Ассалому алайкум. Тоға, футболчиларда катта ўйинларда чарчоқ бўлади айтганингиздек тўғри, лекин айнан водий дербилардаги ўйинда бошқача куч келади ишонаверинг. Бир кун олдин йиқилиб қолиб кучи йўқ бўлса ҳам эртаси куни водий дербисига қаттиқ ташашади жамоалар, бу азалдан бўлиб келадиган рақобатда. Жадвалдаги ўрнини фарқи йўқ, бир тепада бири пастда бўлсин барибир кучлик бахс бўлади. Уруш жанжал урди сўкди бу ҳам бир ажралмас қисми водий футболини. Чинорлар қолмай устига чиқиб олиб футбол кўрган ҳам шу водий Нефтчи муҳлислари, девор қолмай чиқиб олиб томоша қиладиган ҳам шу водий, футболни бошқача кўришади. У урди сўкдилар ўз йўлига лекин ўйиндан ташқари холатда эса ҳаммаси гўзал бўлади. Бошқаларга хурмат сақлаган холда айтиш керакки, асли ўзи мехмондўстлик, муомила маданияти, хунармандлик, савдо-сотиқ, булар водийдан бошланадида тўғриси. Бешикдаги болани ҳам сизлаб гапирадиган водий бўлса керак. Албатта ватанимизни ҳамма жойи гўзал чиройлик хар сохада. Ҳамма жамоаларга омад. Хурматда бўлавериш керак ҳамма бир-бирига шунисига етмайди албатта.