ChatCrawlerпоиск по публичному Telegram Открыть приложение
A

Avto Do'kon Orikzor Yusib Sakkoki

сообщение · 2020-07-30 16:51 UTC
I
Қурбон ҳайит намози ўрнига тавсия қилинган Зуҳо намози қандай ўқилади? Қурбон ҳайитининг биринчи кунида ҳайит намози ўрнига Зуҳо намози каби нафл ибодатларни адо қилиш тавсия қилинди. Унинг энг афзали тўрт ракат ўқишдир. Зуҳо намози қандай адо этилади? Зуҳо намозида маълум сураларни ўқиш шарт қилинмаган. Ушбу намоз овоз чиқармасдан махфий, ёлғиз ҳолатда ўқилади. Зуҳо намозини адо этиш тартиби Намозни бошлашдан аввал қуйидагича ният қилинади: “Тўрт ракат зуҳо намозини холис Аллоҳ учун ўқишни ният қилдим”. Кейин икки қўлни қулоқнинг юмшоқ жойига олиб бориб, “Аллоҳу акбар” деб намозга кирилади, қўллар туширилиб, киндик остида боғланади. Биринчи ракатда “Сано” дуосидан сўнг, “Аъузу” ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, “Фотиҳа” сурасини ўқийди. Сўнгра ўзи яхши билган бир сурани замсура сифатида ўқийди. “Аллоҳу акбар” деб, руку қилади. Рукуда уч марта “Субҳаана роббиял ъазим”, дейилади. Сўнгра “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, деб бошини рукудан кўтариб, яна тик турилади. Кейин “Роббанаа лакал ҳамд”, деб бироз тик туради. “Аллоҳу акбар” деб саждага боради. Саждада уч марта “Субҳана роббиял аълаа”, дейди. Саждадан “Аллоҳу акбар” деб қайтиб, хотиржам ҳолатда, қўлларини сонини устига қўйиб ўтиради. “Аллоҳу акбар” деб яна бир марта сажда қилади. Унда ҳам уч марта “Субҳана роббиял аълаа”ни айтади. “Аллоҳу акбар” деб иккинчи ракатга туради. Иккинчи ракат ҳам биринчиси каби бўлади. Фақатгина иккинчи ракатда “Сано” ўқилмайди, “Аъузу” айтилмайди. Намозхон иккинчи ракатда икки марта сажда қилиб бўлгандан кейин ўтиради ва “Аттаҳийят” дуосини ўқийди. Кейин “Аллоҳу акбар” деб учинчи ракатга туради. Учинчи ракатда иккинчи ракатда нима қилган бўлса шуни бажаради. Учинчи ракатнинг икки марта саждасидан кейин ўтирмасдан тўртинчи ракатга туради. Тўртинчи ракатда учинчи ракатда нима қилган бўлса, шуни қилади. Тўртинчи ракатнинг икки саждасини бажаргандан кейин ўтиради ва “Аттаҳийят” дуосини, салавотларни, “Аллоҳумма мағфирли...” ёки “Роббанаа аатинаа фид дуня...” дуоларини ўқийди ҳамда ўнг ва чам елкаларига қараб, “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ” деб салом беради. Шу билан тўрт ракатли зуҳо намози адо этилган ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2020 йил 31 июл куни нишонланади. Намоз вақтларини қуйидаги ҳаволада билиб олишингиз мумкин: 👉 https://kun.uz/16716980 Kun.uz Telegram каналлари👇 Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
749.6K ·

Все сообщения за 30 июля 2020 · Вся лента · оригинал в Telegram

Открыть в Telegram Каталог площадок Искать в ChatCrawler

Слепок открытой публичной ленты из поискового индекса ChatCrawler — «Google по публичному Telegram»; обновляется по мере обхода площадки. Время — UTC.

Только публичный контент, официальный API Telegram. О проекте · Вопросы · Чего мы не делаем · Убрать страницу из выдачи · Каталог