Ассалому алайкум. Бугун заминимиз узра байрам. Шу улуғ байрам муборак бўлсин. Наврўзи олам муборак бўлсин. Янгиланиш, яшариш байрами муборак бўлсин. Сизларни, оила аҳлингизни, яқинларинггизни кўҳна, қадимий, авлод-аждодларимиздан қолган баҳор айёми, Наврўз байрами билан чин қалбдан самимий табриклайман. Сизларга Яратган Эгамдан тани-сиҳатлик, хотирижамлик, узоқ умр, бахт-у саодат тилайман. Парвардигор Эгам хонадонингизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик, тотувлик, иноқлик, ҳамжиҳатлик, рўшноликлар ато этсин. Ишларинггизга ривож, барака, унум берсин, йўлларинггизни доимо ўнггидан келтирсин, сафарларингиз ҳамиша бехатар бўлсин. Бошланаётган Хижрий Янги Йилимиз ҳаммамизга файзли, барокатли, тинч, осуда йил бўлсин. Худойим деҳқончиликларимиз, полизчилигимиз, чорвачиликларимиз, зироатчиликларимиз, ҳунармандчилигимиз, тадбиркорлигимиз, қолган барча ишларимиз, режаларимиз, касб-корларимиз, қўлларимиз, чўнтакларимизга барокатларини ҳалолидан кўпайтириб, беҳисоб қилиб берсин. Мартабаларимизни улуғ қилсин, ризқларимизни зиёда қилсин. Юзларимизни ёруғ қилсин. Беморларимизга шифо, бефарзандларимизга шириндан-шакар ўғил-қиз фарзандлар берсин, дардманларимизнинг дардларига даволар берсин. Қарздорларимизга нажот берсин. Ғойибдан катта давлатлар берсин, бой-бадавлат қилсин. Орзуларимизга эриштирсин, мурод-у мақсадларимизга етказсин. Ҳизир бобога йўлиқтирсин. Мушкулларимизни осон қилсин. Ҳожатларимизни чиқарсин. Ўзининг суюкли бандаларининг қаторига қўшиб, ҳамиша ҳибз-у ҳимоясида асрасин. Оллоҳим қулим десин Пайғамбарларимиз, хусусан Пайғамбаримиз Муҳаммад Саллоллоҳу Алайҳи Вассаллам умматим десин, Чори-Ёрлар дўстим десин, Имоми Аъзам мазҳабим десин, Иброҳим Ҳалиллиллоҳ миллатим десин илоҳо. Алҳамдулиллаҳ.