⚡️🇷🇺Айни пайтда қисман сафарбарлик ҳақида нима маълум:
▪️Фақат захирадаги фуқаролар ва биринчи навбатда қуролли кучлар сафида хизмат қилган фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилади, деди Владимир Путин;
▪️Бўлинмаларга жўнатилишдан олдин сафарбар қилинганлар қўшимча ҳарбий тайёргарликдан ўтадилар;
▪️Бугунданоқ сафарбарлик тадбирлари бошланади, бир қатор вилоятларда махсус чақирув комиссиялари тузилган, уларга ҳокимлар раҳбарлик қилади;
▪️Ҳарбий шартномалар қисман сафарбарлик тугагунга қадар узайтирилди;
▪️Олий ўқув юртлари талабалари ҳарбий хизматга чақирилмайди, муддатли ҳарбий хизматчилар ҳарбий ҳаракатларда қатнашмайди;
▪️Жами 25 миллион ҳарбий хизматчидан 300 минг нафар заҳирадаги аскар чақирилади;
▪️ Қонунга кўра, хизматга яроқлилиги чекланганлар чақирилмайди;
▪️Мобиллаштирилган фуқаролар шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларга айланади ва бир хил ижтимоий кафолатларга эга бўлади.
👉
@Qoraxabar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!