ChatCrawlerпоиск по публичному Telegram Открыть приложение
A

Adabiyot va odamizot tegrasida

9 участников
Ф
id 1241055734Фотография
Азизбек, магистрлик дипломини қўлга киритганингиз муборак бўлсин! Бу ютуқ меҳнатингиз, интилишингиз ва сабрингизнинг муносиб самарасидир. Илмий ва касбий фаолиятингизда янада улкан муваффақиятлар, янги марралар ва зафарлар тилайман. Илм йўлингиз доимо нурли бўлсин! Табриклайман!
A
Бугун Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим туғилган кун. Таваллуд кунда ушбу мўъжаз мақолани сизга илиндик. ЎЗНИ ФОШ (КАШФ) ЭТИШ САБОҒИ Мен Бойсунга бормасдан ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олдим. Ундаги ҳар бир ўнгир, қиру адирлар, дов-дарахтлар қадрдон бўлиб қолди. Одамларини айтмайсизми?! Худди ўзимнинг қишлоғимда юргандекман. Ўў, бу масканни Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев билан бирга кезганимни айтмайсиз-ми? Эркин Аъзам ўқиган мактабдаги хотиралар. Усмон Азимнинг болалигидаги ажиб воқеалар. Ҳақиқатдан ҳам адабиёт саккизинчи мўъжиза. Мен ҳали таассуротларимни энди бошладим. Ўша афсонавий адиб Шукур Холмирзаевнинг дачасидаги суҳбатлар, унинг ижодга шўнғиган маҳалдаги қарашлари. Ўзига “чўкиб кетиш”и. Ёзувчи билан газеталар биносида лифтда 4-қаватгача бирга чиққанман. Нимадир дегим келарди. Ўша маҳалда мен ишлаётган “Маърифат” газетасида “Бу кишим – устоз, мен – шогирд” эссеси босилаётганди. Шуни ўқиётганимни айтиб, мақтандим. Жавоби шу бўлди: – Эринмаган, ўқияпсанми... Кунларнинг бирида тушликка чиқаётган маҳалим Шодмонқул Салом билагимдан ушлаб “Шукур ака ўлди” деб ўтиб кетди. Лекин тирик экан. Мен ўша ёзувчи билан неча кунлар бирга яшадим. Ҳар куни ишга келиб, қайтишда йўл бўйидаги қабристонда осуда ором олаётган шоир Шавкат Раҳмонни хотирлаб ўтаман. Сўзларни қайрайлик, тағин қайрайлик, Токи кескир бўлсин мисоли олмос, Ўткир сўз қолмаса шоирларидан, Ўткир сўз қолмаса, ҳеч нарса қолмас. Дунё ташвишларидан ортган бўлиб, бир мартагина мозорини тозалаган бўлдик. Ана шундай миллатпарвар, чапани, тўғрисўз шоир билан нафақат суҳбатлашиш, балки бирга саёҳатларга чиқиш насиб қилди. Сафарлар чоғида қанчалар завқланганимни ёзишга тафаккурим ожизлик қилади. Муҳими, шоирни инсон сифатида яқинроқдан танидим. Рауф Парфи билан диллашиш, унинг кўнглига сайр қилиш. Тириклик вақтида неча бор кўриб, суҳбатлашишга жазм қилолмаган ўзимни айблашлардан қутултирди. Шоирнинг “тирик ғусса” эканини англадим. “Назаримда, у ўлгани йўқ, ҳалок бўлди” деб ёзади муаллиф. Хаёл
152 ·
I
“Айтгандай, аввалги ўзингдан ҳам кўп уялма”, “Ижод салқиликни ёқтирмайди”, “Феъл-атвордаги бўшанглик; шахс сифатида увоқлик туфайли ўз ҳаётини назорат қилолмаслик ва баъзан “севимли” ўзини ҳаддан ортиқ эркалатиш натижасида пайдо бўладиган қусурлар ёзувчи сифатида мукаммал шаклланишга йўл қўймайди”, “Одам ўзини ўзи суясин экан”, “Қўрқув ҳамиша шахсни емирадиган машъумлик. Истеъдоднинг кушандаси”, “Энг аянчли кишилар истеъдодини хор қилганлардир”... Бугун ижодкорлар орасида устоз-шогирд анъанаси бир оз сусайгандек. Биз пайқамаган кўп нарсани билиб қўйганлар, “сир”ни бошқалардан қизғанаётгандек. Лекин китоб муаллифи борини дастурхон қилган. Муҳтарам, аҳли қалам сизни нима қизиқтиради, қандай саволингиз бор? Марҳамат, мутолаа қилсангиз кифоя. Кўп чалғидим, балки бир оз энсангизни ҳам қотиргандирман. Нима деб валдираяпти ўзи, дегандирсиз. Хуллас, юқоридаги таассуротларнинг бари Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг “Сўнгсўзлар” китобини мутолаа қилиш чоғида юз берди. Китобни атай ўқиб тугатмай турибман. Гўё, асар мени адабиётга (абадиятга) боғлаб қўядиган кўприкдек туюлаяпти. Мустаҳкам бўлишини истаяпманда! Муаллифнинг ҳавас қиларли даражада иқрорлари бор. Ўзини ўзи, яқинларини бу қадар тафтиш қилиш, бундан келгуси авлод учун етарлича сабоқ чиқариш имкониятини таъминлаш ҳаммага ҳам насиб этмайди. Жилла қурса мутолаадан сўнг бўлажак шоир ёки ёзувчининг биргина хатодан ўзини тийиши ўзбек адабиётига катта ҳисса бўлиб қўшилиши мумкин. Телефонда ярим соатга яқин суҳбатлашган муаллиф ёз фасли ўтса, юзма-юз кўришишимиз мумкинлигини айтди. Вақт ажратса шоир Усмон Азимнинг армияда қандай аскар бўлганлигини ўқувчиларимизга айтиб, мақтанмоқчи, суратларини ҳавола қилмоқчи эдим. Ҳиммат устозлардан, сабр қиламиз. Сиз ҳам кутинг, муҳтарам газетхон! Ҳозирча ушбу мақоламизни катта лейтенант У. Азимовнинг аскарларига сабоғининг хулосаси билан якунласак: Маслаҳатим шу: Ўзингизга раҳмингиз келсин! Бошингизни аяманг! Юракни аяманг! Ғалабани ўликлар эмас, Тириклар келтиради Она Ватанга...
190 ·
“МУАЛЛИМНИНГ УКАСИ” –Катта бўлсанг, ким бўласан? –Абдураҳим муаллим... Болалигимдаги бу савол-жавобни ота-онам, опам, акам жуда кўп эслайди. Абдураҳим Худойқулов – биринчи ўқитувчим. Умрининг охиригача менинг тақдирим, қилаётган ишларим, ютуқларим билан қизиқиб ўтди. Биз “иши кўп” шогирдлар бир-икки бор йўқлаганимизни айтмаса, ёлчитиб эслаганимиз йўқ. Улғайганим сари ҳаёт менга жуда кўп меҳрибон устозларни тортиқ қилди. Туманимиз марказидаги лицей интернетдаги таҳсил чин маънода умримнинг бурилиш палласини ясади. 14 ёшимдан мусофирчилик заҳмини тота бошладим. Яширсам хатоимни хаспўшлаган бўламан, лицейдаги дастлабки ҳафтани аранг якунлаб, қишлоқдош синфдошим билан кўч-кўронимизни кўтариб, ўзимизнинг мактаб яхши экан, дея қайтиб келганмиз. Бир умрлик устозим – падари бузрукворим қайтариб олиб бориб, жойлаштириб келган. 30 йиллик муаллим – дадам тўғрисида алоҳида асар ёзиш мумкин, мана шу ғамхўрлигининг ўзи бир умр миннатдор бўлиб яшашимга арзийди. Лицей интернатдаги синф раҳбарим Дониёр Қаландаровдан кўп яхшиликлар кўрдим. Ҳалигача қўнғироқ қилиб, тергаб туради. Аксарият муаллимларимиз ўзларининг покизаликлари, меҳнатсеварликлари, илмга чанқоқликлари, ғамхўрликлари билан бизга сабоқ берган. Директоримиз Қурбон Ҳайдаров ҳар бир ўқувчини ўзининг фарзандидек кўрарди. Ўша йиллари битирувчиларнинг 90 фоизи (тахминан шу атрофда) олий ўқув юртларининг талабасига айланарди. Ўзбекистон Миллий университетидаги талабалик йилларимдан Ҳаёт муаллимнинг этагидан маҳкам тутдим. Салқироқ ушлаган маҳалим қилган хатоларимни вақт даволади. Ўша маҳаллар пойтахтда қишлоғимиздан журналистика соҳасида ишлаётган бирор кас йўқ эди. Телевидениеда “Юзма-юз” кўрсатувини олиб борадиган бахмаллик журналист Ҳусан Эрматовнинг чиқишларини фахрланиб кузатардик. Биринчи курснинг илк ўқув ойида “Маърифат” газетасига амалиётга келганимдаги қувончимнинг таърифини келтиришга бисотимдаги сўзлар етмаса керак. Ўқувчилик йилларимдан таҳририятда ишлайдиган барча муаллифларни исм-фамилияси орқали танирдим.
133 ·
I
“Ватанпарвар” газетасида фаолиятимни бошлаганимга ўн йилга яқинлашди. Мен ҳарбий хизматдан янги эра бошланди, деб ҳисоблайман. Эрамиздан аввалги ва кейинги йилларга бўлиб олганман. Гап 1 октябрь ҳақида кетар экан, таҳририятга мендан олдин ишга келган ҳар бир ходимни ҳақли равишда устозим, деб биламан. Хоҳ офицер, сержант, Қуролли Кучлар хизматчиси бўлсин, ниманидир ўргатган, сабоқ берган, хулоса чиқаришимга кўмаклашган. Ҳар битта хизмат сафарини курс ишига менгзаш мумкин. Шунда хорижга чиқишлар, балки илмий ишга тўғри келар. Чунки ҳарбий хизматчи сифатидаги сафарларнинг сабоғи кўп. Иссиғи билан ҳам, совуғи билан ҳам, ёмғири билан, қори билан ҳам, булутлар билан бўйлашган тоғлари-ю чеки чегараси йўқ чўллари билан ҳам сизга дарс ўтади. Яна назарий машғулотларсиз амалиётни бошдан кечирасиз. Қайд этиш жоизки, айрим мураббийлар меҳрибонликлари билан ёдда қолса, айримларининг аччиқ сабоқларини унутолмайсиз. Муҳими, ҳар иккиси ҳам сизни тарбиялайди. Ҳаёт муаллим эса, ҳеч шубҳасиз, ҳар кимнинг феълига яраша мукофоти ва жазосини улашиб кетаверади. Сиз эса булардан ҳам нималарнидир ўрганасиз. Чуқур кетма демасангиз, бу ҳаётда кимнингдир бахти ёки бахтсизлиги ҳам бир сабоқ бизга. Фақат улардан ўз ўрнида керакли хулосаларни чиқара олсак бўлгани. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг бир гапини турмуш ўртоғи Маъсума Аҳмедова кўп такрорлайди: “кўнгилчанлик қотилликдан ёмон!” Бу билан ҳар нарсага чалғимасдан ижодга кўпроқ куч, вақт ва меҳр беришга ундайди. Бот-бот куйинишлар бизга қанчалик таъсир қилаяпти, буни вақт кўрсатади. Устозлар ҳақида гап кетганда Самарқанд давлат университетига ўқишга кира олмай, абитуриентлик даврини қайта бошдан ўтказаётган йилим акамнинг иши чиқиб қолганида ўрнига мактабга дарс ўтишга борганларимни эсламаслик иложи йўқ. Яқинлашаверсам ҳовлида ўйнаб юрган болажонлар синфхонага югуришарди: “Малимнинг укаси келаяпти”. Ўша пайтлари ўқитувчининг машаққатларини бир озгина ҳис қилганман. Бора-бора кўпчилик орасидан ҳам кийинишидан, ўзини тутишидан муалл
163 ·
A
Ф
Фотография
нажмите — покажем
Фотография
нажмите — покажем
"Muhofaza" jurnali jamoasiga tashakkur
81 ·
ЎЗБЕКОНА ЛУТФ   Жаҳон айвонига бирров мўралаб ота-онасини қаровсиз қолдираётган минглаб фарзандларга, бошқасига кўнгли кетиб, оиласини – болаларини қолдириб «ҳайё-ҳуйт» деб жўнаётган эркак ва аёлга, пана-пастқамларга ташлаб кетилаётган чақалоқларга ёки одам ўзбекчиликда тилга олишга ҳам ийманадиган бир жинсли никоҳларга кўзингиз тушар экан, шундай диёрда яшаётганингга шукр қиласан. Кўп чайналган бўлса ҳам мавзуга қайтиб, кузатишларимни сиз билан баҳам кўргим келди. Тўғри, хорижий элларда давлатма-давлат кезиб, турли миллат вакилларининг характерини, турмуш тарзини, яъни «ўзбекона» лутфларини кўрмаганман. Лекин ишонаманки, биздаги лутфлар бетакрор, келинг, уларни бир-бир эслаймиз.   Қўявермадингиз-да... Автобусда кўп дуч келадиганимиз бир ҳодиса бор. Кексароқ киши чиқиб қолса, ўтирган йигит-қизлар дарҳол жой беради. Нуроний отахон ёки онахон шартта раҳмат айтиб ўтириб қўя қолмайди. Албатта, лутф қилади. – Ўғлим (ёки қизим) ўтираверинг... – Йўғ-э.... Хижолат тортган йигитни алқай-алқай ўриндиққа жойлашади. Бошқа бир ҳолатда бири икккинчисидан қарз олади. Белгиланган вақт ҳам ўтиб, табиийки, қарз берган одамнинг жиғибийрони чиқа бошлайди. Сўрашга ийманиб (бу ҳам лутф) бир оз кутган бўлади. Мажбур бўлгач, минг бир баҳоналарни қалаштириб, беришга ундайди. Энг қизиғи, амаллаб пулни келтирса, олишдан олдин яна лутф қилади: – Э, қўявермадингиз-да... Бу ҳолат, айниқса, туғилган кунларда яққол кўзга ташланади. Даста-даста совғаларни олаётган туғилган кун соҳиби «шарт эмасди» дея лутф кўрсатса, бераётган одам арзимаслигини айтиб марҳамат қилади. Дастурхон устидаги «олинг-олинг»ларнинг таърифига тил ожиз.   «Спасибо» нима дегани? Шаҳарга тезроқ етиб олиш учун қишлоқ кўчасидан бекатга жадаллаб кетарканман узоқдан бир аёлнинг қораси кўринди. Қўлидаги иккита челакка қараганда, булоқдан сув олиб келаяпти. Етиб боргунимча 5-6 минут вақт ўтди. Ўша аёл йўлимни кесиб ўтмаслик учун мени кутиб турди. Бу ҳодиса ҳозирги айрим ёшларни ҳайратлантирадиган бир воқеани эслатди. Хурсаной момо эн
108 ·
I
Ўрол – Айланмачоқ, Даврон – Мавлон, Абдухолиқ – Ҳафталик, Холиқ – Балиқ, Маъмура – Ҳамро, Бозорбой – Ҳийинг, Очил – Ўнча-мунча, Абдусалом – Маноқ, Норқул – отангнинг отидан, Қидирбой – Овулбой, Шакар момо – Толли чеча... Энди эса исмини айтишига-ку кўз юмайлик, ана шундай қадрланган одамлар билан келинларнинг юзсизларча гап талашганлари ёки қариндошлар орасига нифоқ солиб, ўртадан оқибатни кўтараётганларига дуч келиб, эшитиб қолсангиз юрагингиз ачийди. Асрлар давомида шаклланган қадриятларга, ҳикматли удумларга, одобга риоя қилган оилалар, маҳаллалардан қут-барака аримайди. Ёш авлоднинг ҳам баркамол, маънавиятли бўлиб вояга етишига замин яратади.  Бу анъана ҳозир ҳам айрим ҳудудларда сақланиб қолгани рост. Онадан-болага, қайнонадан келинга ўтиб, уларнинг ҳаёт тарзига сингиб кетган. Ҳатто энг зарур бўлиб қолган вазиятларда ҳам бу одатни бузишмайди. Келинларнинг фамилиясини айта олмай қизарганларига неча марта ўзим гувоҳ бўлганман.  Онамнинг ёшлари олтмишга яқинлашаяпти, ҳалигача бу анъаналарга содиқ. Баъзан шу удумнинг ортидан кулгили вазиятлар ҳам юзага келаркан. Ота-онамнинг тўнғичи, катта опам биринчи синфга бораётганида савол-жавобларга роса тайёрлашибди. Кетар чоғида ўқитувчи сўраши мумкин бўлган нарсаларни яна бир карра такрорлатиб, мабодо фамилиясини сўраб қолса нима дейишини назарда тутиб, шундай ўргатибди: – Агар фамилиянгни сўраб қолишса, яхшилаб эслаб қол: қизларга ...ова, ўғил болаларга эса ...ов қўшимчаси қўшилади, тушундингми, – дебдилар онам қисқача, қайнотасининг исмини айтмай. Мактабга борган опам барча саволларга бурро-бурро жавоб берибди.  Бундан хурсанд бўлиб кетган муаллим мақтай-мақтай фамилиясини сўрабди. Шунда онамнинг ўгитларини жон қулоғи билан тинглаган опам бир оз ўйлаб турибди-да, дона-дона қилиб «Замирава...» жавоб берибди. Фарзандларини уйлантириш арафасидаги опамни тоғамлар ҳалигача эркалаб «Замирава» деб ҳазил қилади.   Азиз НОРҚУЛОВ, ёзувчи
128 ·
I
Эркин Аъзам Мартин Иден типидаги қаҳрамонларни яратди. Уларнинг бутун интилишлари жамиятда эътироф этилмоққа қаратилгандек менинг назаримда. Табиий ва ниҳоятда инсоний интилиш. Бу васвасадан қай биримиз холимиз ўзи аслида? Ҳеч биримиз. Афсус ва афсусларки, эътироф этилмоқнинг чидаб бўлмас товони, эвази бор! Ҳеч бир жамият (ёки умуман ҳаёт) одамни тўловсиз эътироф этмайди. Ўша одам эътироф этилмоққа  эвазсиз юз карра муносиб бўлса-да. Ҳаётинг, эътиқодинг, обрўйинг, муҳаббатинг, бахтинг, орзуларинг, жасоратинг... энг ардоқли нарсаларингни сўрайди у.       Нодира Офоқова, филология фанлари доктори
62 ·
Ш
Ж
A
Архив по месяцам
Каталог площадок Искать в ChatCrawler

Слепок открытой публичной ленты из поискового индекса ChatCrawler — «Google по публичному Telegram»; обновляется по мере обхода площадки. Время — UTC.

Только публичный контент, официальный API Telegram. О проекте · Вопросы · Чего мы не делаем · Убрать страницу из выдачи · Каталог