Она ватанимиз Ўзбекистон мустақиллигининг 35- йиллигига бағишладим.
(танловга.)
—————————————
ЎЗБЕКИСТОН.
Мустақил Ўзбекистон, сенга кўзлар тегмасин,
Мард- жасур ўғлонларинг, асло бошин эгмасин.
Осмонимиз мусаффо, юртим тинч, гул бўстоним,
Бунданда фаровон бўл, гўзал Ўзбекистоним.
—————
Улуғ боболар руҳи, доим мададкор бўлсин,
Она юртимиз чексиз, қувонч- шодликка тўлсин.
Бағрингда яшамоқда, кексаю- ёш шўх- шодон,
Бунчалар меҳрибонсан, жонажон Ўзбекистон.
—————
Соғинаман жамолинг, то отгунча эрта тонг,
Оламга машҳур Хива, Самарқанду- Бухоронг.
Буюк зотлар ўстирдинг, юртим ёруғдир юзинг,
Баҳрамандмиз баридан, беминнат нону- тузинг.
—————
Халқинг яшамоқда тўқ, бехавотир, хотиржам,
Ботир посбонларинг бор, қўрқув йўқ асло, ҳеч ҳам.
Сендек юртга туғилиб, ўсмоқ олий бахт эрур,
Сўлим чаманзорларинг, дилга ҳузур- завқ берур.
—————
Ҳаётга зеб бергувчи, чексиз неъматларинг бор,
Бир ёнинг тоғ, бир ён боғ, бир ён жаннату- гулзор.
Янграйверсин то абад, шўхчан қўшиқ- куйларинг,
Ҳуснингга кўрк бағишлар, осмонўпар уйларинг.
—————
Кундан- кунга жамолинг, гўзал бўлиб кетмоқда,
Меҳнат қилган, интилган, орзуларга етмоқда.
Бошим ерга теккунча, сенга қиламан таъзим,
Жаннатмакон юртимга, ярашар тўйу- базм.
—————
Она юртим таърифинг, қанча мақтасам оздир,
Дунё аҳли бир меҳмон, бўлишга ишқибоздир.
Янги авлодларимиз, бағрингга яйрайверсин,
Асрлар оша юртим, гуркураб, яшнайвергин.
—————
Қиёси йўқ, тенги йўқ, онамсан- Ўзбекистон,
Ҳеч юртга алишмасман, сени асло, ҳеч қачон.
Олтинга тенгдир сени, бир кафтгина тупроғинг,
Мангу ҳилпираб турсин, Ўзбекистон байроғинг!
21 ·