15 августа 2026
Видео
2.1 МБ · нажмите — покажем
2.1 МБ · нажмите — покажем
Гўзал ва сокин оқшом чўкмоқда...
Қайтиб келмайдиган яна бир кунимизни кузатябмиз...
Қарангчи бу кунда нима манфаатли иш билан банд бўлдик?
Ҳеч кимга озор бермадикми?
Кимларгадир яхшилик қилолдикми?
Илм маърифат йўлидачи?
Ибодатдачи?
🍃
Эртага насиб этса тонгни қаршилаймиз...
Аммо у бошқа оқшом ила якунланади...
Аллоҳ тақсим қилган фурсатни бехудага сарфлашдан сақланайлик...
Ўйларимиз, сўзларимиз гўзал бўлсин...
100 йилга режа тузинг аммо ўлимга тайёр туринг...
🍃
Мақсад ҳаётдан завқланиб гўзал яшанг дейиш ҳалос...
Хайрли оқшом қадрлигим...
16 августа 2026
ТИЛАНВОЛИНГ !
Ҳеч уялманг, тупроқларга эланволинг,
Аслингиздир асли бу лой, беланволинг,
Риёкорлик айлаб фақат Унинг учун,
Таҳажжудда Худойимга тиланволинг!
Фойдаланинг қайтиб келмас бу дамлардан,
Огоҳ бўлиб малак қўяр қадамлардан,
Кундузлари чарчадингиз одамлардан,
Таҳажжудда Худойимга тиланволинг!
Бу дунёнинг миннат билмас сойлари йўқ,
Осмонида мангу турар ойлари йўқ,
Ҳеч ишонманг! Бу дунёнинг бойлари йўқ,
Таҳажжудда Худойимга тиланволинг!
Кундузлари ўйнаб кулинг, шафқатланинг,
Юлдузларнинг балқишига тоқатланинг,
Ҳеч ким сизни кузатолмас, роҳатланинг
Таҳажжудда Худойимга тиланволинг!
Саҳийлиги ёлғонларга суянмангиз,
Ҳузурида ол сифотга бўялмангиз,
Аёлингиз кўрмас хатто, уялмангиз...
Таҳажжудда Худойимга тиланволинг!
Ўтинг нафсиз ёвлар билан олишмайин,
Кўнгилларга ғиллу ғашни солишмайин,
Кундузингиз бошқалардан қолишмайин,
Таҳажжудда Худойимга тиланволинг!
Дунё асли учрагандир қарғишларга,
Ол рангларин менгзаб юрманг сарғишларга!
Мана фурсат! Айланинг чин дарвешларга,
Таҳажжудда Худойимга тиланволинг!
Одамларга тиланчи деб сўзланманг~ей,
Ғийбатларга нишон ўлиб кўзланманг~ей,
Ўзи муҳтож бандаларга юзланманг~ей,
Таҳажжудда Худойимга тиланволинг!
Маъшуқ бўлмай бевафо бу дунё, дунга,
Фалсафага чўкманг, ўхшаб Афлотунга!
Кўз ёшингиз асраб қўйинг қаро тунга,
Таҳажжудда Худойимга тиланволинг!
Қуёш кўрсин ярақлаган тиғингизни,
Санчиб олсин деворлар ҳам михингизни,
Фарзандингиз эшитмасин йиғингизни,
Таҳажжудда Худойимга тиланволинг!
Тун қўйнида ўзгачадир мовий само,
Булутлар ҳам кулиб турар ровийнамо,
Кундузлари кўринмангу сўфийнамо,
Таҳажжудда Худойимга тиланволинг!
Бул ишга сиз бепарвосиз – нархингиз йўқ,
Чириб бўлган ҳолингизга шарҳингиз йўқ.
Деҳқонмисиз, олиммисиз, фарқингиз йўқ,
Таҳажжудда Худойимга тиланволинг!
Шул онгина жоиз эрур йиғлаш яна,
Ўзини хор ҳис қилсин бу вужуд, тана!
Раззоқ Зотнинг ризқи кенгдир, сўранг, ана,
Таҳажжудда Худойимга тиланволинг!
😴
Бу тунлардан фойдаланиб тиланволинг...