12 сентября 2026
14 сентября 2026
15 сентября 2026
16 сентября 2026
ИПАКДАН ОРЗУГАЧА — ТИКУВЧИЛИК ЙЎЛИМ
Тикувчилик — мен учун шунчаки касб эмас, балки қалбимга яқин бўлган санъат. Ҳар бир матода янги бир ғояни, ҳар бир тикишда меҳр ва меҳнатни кўраман.
Мен тикувчилик соҳасига 1998 йилда қадам қўйганман. Ўша кунлардан бошлаб игна, ип ва мато ҳаётимнинг ажралмас қисмига айланди. Аввалига оддий кийимлардан бошлаган бўлсам, йиллар давомида тажрибам, маҳорати́м ва дидим тобора шаклланди.
Мен учун энг катта бахт — ўз қўлим билан яратган либосни кийган инсоннинг кўзларидаги қувончни кўриш. Чунки ҳар бир либос ортида вақт, меҳнат, изланиш ва меҳр бор.
Йиллар давомида кўплаб шогирдларга ҳам ўз тажрибамни ўргатдим. Улар ўз касбига эга бўлиб, мустақил ишлаётганини кўриш мен учун катта фахр.
Бугун мен тикувчиликни нафақат касб, балки ижод ва ўзлигимнинг бир қисми деб биламан. Ҳар бир янги фасон — янги ғоя, ҳар бир янги либос — янги ҳикоя.
Менинг мақсадим — ўз меҳнатим билан янада кўплаб чиройли либослар яратиш, шогирдларимга билим бериш ва ўз брендимни ривожлантириш.
Nargis Art — меҳр билан яратилган ҳар бир либоснинг ўз тарихи бор.
18 сентября 2026