Веб-версияОткрыть в Telegram
BBMB HOLDING

BMB HOLDING

@bmbtg · канал · в индексе с 2026-05-29
1 237подписчиков
897средний охват поста
72.5%ER — охват к подписчикам
98постов за 30 дней
B
Видео
Insie Muhiddin aka (Telegram uchun).mp4 · 51.6 МБ · нажмите — покажем
#BMB_INSIDE #19_сон   Холдингда инсон капитали билан ишлаш, ходимларнинг салоҳиятини аниқлаш ва уларнинг касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаш HR фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.   Лойиҳамизнинг навбатдаги сонида BMB HOLDINGда кадрлар билан ишлаш тизимидаги замонавий ёндашувлар, халқаро лойиҳаларнинг мутахассислар фаолиятига таъсири, аёлларнинг бошқарувдаги ўрни, ходимларнинг амалий кўникмаларини бойитиш ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслар ҳақида сўз юритамиз.   BMB INSIDE лойиҳасининг навбатдаги сони қаҳрамони - BMB HOLDING кадрлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Муҳиддин Муҳаммедов.   Ижодий жамоамиз фаолиятининг яна бир муҳим йўналишини #BMB_INSIDE медиалойиҳаси билан бирга кашф этинг! Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
21 · 787 ·
BMB HOLDING
Фотография
нажмите — покажем
Фотография
нажмите — покажем
Фотография
нажмите — покажем
Фотография
нажмите — покажем
Фотография
нажмите — покажем
Фотография
нажмите — покажем
ЎЗБЕКИСТОН–ХИТОЙ: BMB HOLDING ВА “SHANKO INTL SC” ЯНГИ ҲАМКОРЛИК БОСҚИЧИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ ​Жорий йилнинг 28 сентябрь куни BMB Holding Инвестиция лойиҳаларига консалтинг хизмати кўрсатиш департаменти директори Бобир Яхяев ҳамда Хитой–Ўзбекистон “SHANKO INTL SC” қўшма корхонаси бош директори, Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ сиёсий маслаҳат кенгашининг хорижий аъзоси Малия Хуопуэр ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш ҳамда янги амалий лойиҳаларни илгари суриш масалалари диққат марказида бўлди. ​Учрашувда BMB Holdingнинг агросаноат салоҳияти, экспорт ва туризм соҳасидаги имкониятлари тақдим этилди. Хусусан, Жиззах заминида етиштирилган юқори сифатли қовунларнинг навбатдаги партияси BMB-NRC AGROLOGISTICS мажмуаси орқали Хитой бозорига тизимли равишда экспорт қилингани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, дуккакли ҳамда бошқа мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш, турларини кенгайтириш ва логистикани такомиллаштириш бўйича аниқ истиқболлар кўриб чиқилди. ​Мулоқот давомида Хитой инвесторларини Ўзбекистондаги истиқболли лойиҳаларга жалб этиш, уларга консалтинг ва информацион кўмак кўрсатиш ҳамда икки мамлакат бизнес вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди. Бундан ташқари, Хитойдан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтириш, мамлакатнинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ва янги туристик маҳсулотларни шакллантириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. ​Музокаралар якунида томонлар инвестицияларни жалб қилиш, экспорт ҳамда туризм имкониятларини ривожлантириш, шунингдек, қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни изчил давом эттириш истагини билдирдилар. Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
4 · 691 ·
Фотография
нажмите — покажем
Фотография
нажмите — покажем
Фотография
нажмите — покажем
Фотография
нажмите — покажем
BMB AGRO PLUS: ТАЖРИБА ВА МЕТОДИК КЎМАК - РИВОЖЛАНИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ Жорий йилнинг 29 сентябрь куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши фахрий раиси Акмал Жабборқулович Маматқулов BMB AGRO PLUS корхонасига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди. Ташрифнинг асосий мақсади корхона фаолиятини янада такомиллаштириш, мавжуд салоҳият ва имкониятлардан самарали фойдаланиш, шунингдек, истиқболдаги ривожланиш йўналишларини белгилашдан иборат бўлди. Амалий ташриф давомида Акмал Маматқулов ўзининг бой тажрибаси ва кўп йиллик амалий билимларига таянган ҳолда, ишлаб чиқариш жараёнларини янада самарали ташкил этиш, маҳсулот сифатини ошириш, янги имкониятлардан фойдаланиш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш бўйича методик тавсия ҳамда амалий таклифларини билдирди. Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нафақат етиштириш, балки уларни чуқур қайта ишлаш, қўшимча қиймат яратиш ва экспортбоп тайёр маҳсулотга айлантириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтаи назардан, BMB AGRO PLUSда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини замонавий технологиялар асосида чуқур қайта ишлаш, уларнинг сифатини ошириш ва ички ҳамда ташқи бозорлар учун рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Корхонада амалга оширилаётган ишлар, ишлаб чиқариш жараёнлари ва келгусидаги режалар муҳокамаси давомида билдирилган тавсиялар фаолият самарадорлигини ошириш, мавжуд имкониятларни янада тўлиқ ишга солиш ва янги истиқболли йўналишларни белгилашга хизмат қилади. BMB AGRO PLUSда чуқур қайта ишлаш, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда. Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
4 · 688 ·
B
Фотография
нажмите — покажем
Фотография
нажмите — покажем
ЎЗБЕК ШАХМАТИНИНГ ТАРИХИЙ ҒАЛАБАСИ ВА ЮКСАК ЭЪТИРОФ Мамлакатимизда спорт, айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат қиладиган шахматни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан шахматни оммалаштириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг халқаро майдонда ўз салоҳиятини намоён этиши учун зарур шароитлар яратилмоқда. Бунинг ёрқин натижаси Самарқанд шаҳрида илк бор ўтказилган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоасининг тарихий ғалабасида намоён бўлди. Терма жамоамиз 11 тур якунларига кўра 20 очко жамғариб, иккинчи бор Олимпиада чемпиони унвонини қўлга киритди. Ушбу муваффақият Президент фармони билан муносиб эътироф этилиб, улар орасида ёш шахматчилар Ҳумоюн Бегмуратов “Келажак бунёдкори”, Умида Омонова эса “Соғлом турмуш” медалига сазовор бўлди. Бундай натижалар ёш истеъдодларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга янги имкониятлар яратиш муҳимлигини яна бир бор кўрсатади. Бизнеснинг ижтимоий масъулиятини ўз фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгилаган BMB HOLDING ҳам ёшлар спортини қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиб, Ҳумоюн Бегмуратов ва Умида Омонованинг спортдаги фаолиятини ривожлантиришга амалий кўмак бериб келмоқда. Ўзбек шахматининг бугунги ютуқлари мамлакатимизда интеллектуал спортга қаратилаётган эътибор, шахматчиларимизнинг юксак салоҳияти ва фидокорона меҳнати самарасидир. Ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бундай саъи-ҳаракатлар эса уларнинг янги марраларга интилиши учун қўшимча имконият яратади. Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
3 · 672 ·
BMB HOLDING
Фотография
нажмите — покажем
🇺🇿BMB HOLDING ВА BPIFRANCE ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги кўмагида BMB HOLDING Инвестиция лойиҳаларига консалтинг хизмати кўрсатиш департаменти директори Бобир Яхяев Франциянинг давлат инвестиция банки – Bpifrance вакиллари, MENA, Туркия ва Марказий Осиё йўналиши бўйича раҳбар ўринбосари Павло Стергард ҳамда MENA минтақаси бўйича минтақавий маслаҳатчи Амандина Сен-Лу билан учрашди. 👉🏻 Батафсил 📝📝📝📝📝📝📝📝 🇷🇺BMB HOLDING И BPIFRANCE ОБСУДИЛИ ПЕРСПЕКТИВЫ СОТРУДНИЧЕСТВА 29 сентября текущего года при содействии Министерства инвестиций, промышленности и торговли Республики Узбекистан состоялась встреча директора Департамента консалтинговых услуг по инвестиционным проектам BMB HOLDING Бобира Яхяева с представителями французского государственного инвестиционного банка Bpifrance, заместителем руководителя направления MENA, Турции и Центральной Азии Павло Стергардом и региональным советником по региону MENA Амандиной Сен-Лу.   👉🏻 Подробнее 📝📝📝📝📝📝📝📝 🇬🇧BMB HOLDING AND BPIFRANCE DISCUSS PROSPECTS FOR COOPERATION On September 29 of this year, with the support of the Ministry of Investment, Industry and Trade of the Republic of Uzbekistan, Bobir Yakhyayev, Director of the Investment Projects Consulting Department at BMB HOLDING, held a meeting with representatives of Bpifrance, the French state-owned investment bank Pavlo Stergard, Deputy Head of the MENA, Türkiye and Central Asia division, and Amandine Saint-Loup, Regional Advisor for the MENA region. 👉🏻 More Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
5 · 684 ·
Фотография
нажмите — покажем
🇺🇿МЎҒУЛИСТОН ВА ФИЛИППИН БИЛАН САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК ЙЎНАЛИШЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА Жорий йилнинг 29 сентябрь куни BMB HOLDING Инвестиция лойиҳаларига консалтинг хизмати кўрсатиш департаменти директори Бобир Яхяев Мўғулистон ва Филиппиннинг Ўзбекистон Республикасидаги Фахрий консули Содном Бехбат билан учрашди. 👉🏻 Батафсил 📝📝📝📝📝📝📝📝 🇷🇺РАСШИРЯЮТСЯ НАПРАВЛЕНИЯ ТОРГОВО-ЭКОНОМИЧЕСКОГО СОТРУДНИЧЕСТВА С МОНГОЛИЕЙ И ФИЛИППИНАМИ 29 сентября текущего года директор Департамента консалтинговых услуг по инвестиционным проектам BMB HOLDING Бобир Яхяев провёл встречу с Почётным консулом Монголии и Филиппин в Республике Узбекистан Содномом Бехбатом.   👉🏻 Подробнее 📝📝📝📝📝📝📝📝 🇬🇧TRADE AND ECONOMIC COOPERATION WITH MONGOLIA AND THE PHILIPPINES IS EXPANDING On September 29 of this year, Bobir Yakhyayev, Director of the Investment Projects Consulting Department at BMB HOLDING, held a meeting with Sodnom Bekhbat, Honorary Consul of Mongolia and the Philippines in the Republic of Uzbekistan. 👉🏻 More Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
5 · 653 ·
B
Фотография
нажмите — покажем
Фотография
нажмите — покажем
Фотография
нажмите — покажем
Фотография
нажмите — покажем
5 · 848 ·
B
BMB HOLDING
Видео
IMG_4306.MP4 · 27.9 МБ · нажмите — покажем
УСТОЗ - ҚАЛБГА ЙЎЛ ТОПГАН, КЕЛАЖАККА ЙЎЛ КЎРСАТГАН ИНСОН Ҳар бир инсон ҳаётида унга илк бор билим берган, орзу қилишга, изланишга ва ўз кучига ишонишга ўргатган устознинг ўрни беқиёс. Устоз ёш авлоднинг дунёқараши ва тафаккурини шакллантиради, уни эзгу мақсадлар сари руҳлантиради ва ҳаёт йўлида ўз ўрнини топишига кўмаклашади. BMB HOLDING жамоаси номидан 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан барча устозларимизни самимий муборакбод этамиз! Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз. Ҳар бир берган сабоғингиз, ҳар бир эзгу тилагингиз ва ҳар бир шогирдингиз эришаётган ютуқ - меҳнатингизнинг энг юксак самарасидир. Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
26 · 989 ·
B
BMB HOLDING
Фотография
нажмите — покажем
Фотография
нажмите — покажем
Фотография
нажмите — покажем
BMB HOLDING МАҲСУЛОТЛАРИ ЯПОНИЯ БОЗОРИ САРИ ​Жорий йилнинг 30 сентябрь куни BMB HOLDING бош директори ўринбосари Бекзод Йўлдошев ҳамда Инвестиция лойиҳаларига консалтинг хизмати кўрсатиш департаменти директори Бобир Яхяев Япониянинг E'CRAFTMAN компанияси Бош ижрочи директори Нобусуке Ниияма билан учрашди. ​Учрашувда савдо-иқтисодий, экспорт-импорт, логистика, инвестиция, туризм ва спорт соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниб, япониялик ҳамкорларга Холдингнинг инвестиция лойиҳалари, ишлаб чиқариш қувватлари ва экспорт салоҳияти ҳақида атрофлича маълумот берилди. ​Музокараларнинг муҳим натижаси сифатида яқин кунларда BMB HOLDING маҳсулот намуналарини Японияга юбориш бўйича келишувга эришилди. E'CRAFTMAN вакиллари ушбу маҳсулотларни маҳаллий харидорларга тақдим этиш ва экспорт жараёнида амалий кўмак кўрсатишга тайёрликларини билдирдилар. Шунингдек, маҳсулот сифатини сақлаган ҳолда ташқи бозорларга етказиб бериш мақсадида Ўзбекистонда “Совуқ занжир” тизимини ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилди. ​Мулоқот доирасида япон сайёҳларини Холдингнинг меҳмонхона ва ресторанларига жалб этиш, махсус туристик ҳамда гастрономик дастурларни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди. Бундан ташқари, BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси, Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов бошчилигидаги спорт соҳасида тажриба алмашиш, қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш ва спорт туризмини ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди. ​Конструктив ва дўстона руҳда ўтган учрашув якунида томонлар белгиланган йўналишлар бўйича амалий қадамларни бошлашга келишиб олдилар. Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
2 · 571 ·
B
BMB HOLDING
Фотография
нажмите — покажем
ОАВ, БЛОГЕРЛАР ВА КЕНГ ЖАМОАТЧИЛИК ДИҚҚАТИГА! Жорий йилнинг 4 октябрь куни соат 11:00 да Жиззах вилоятининг сўлим Бахмал туманида BMB HOLDING томонидан плантацияларда заъфаронни намунавий экишга бағишланган пресс-тур тадбири бўлиб ўтади. Унда италиялик инвесторлар, вилоят ва туман ҳокимлиги раҳбарияти, BMB HOLDING мутасаддилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этади. ​Ҳурматли журналист ва блогерлар! Сизни ушбу муҳим воқеликни биринчилардан бўлиб ёритиш, италиялик ҳамкорлар ва лойиҳа раҳбарларидан эксклюзив интервьюлар олиш ҳамда заъфарон етиштириш жараёнига бевосита гувоҳ бўлиш учун Бахмал плантацияларига таклиф этамиз. Жаҳон бозорида юқори баҳоланадиган миллий брендимиз ривожини биргаликда кузатайлик! BMB HOLDING Ахборот хизмати Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
9 · 557 ·

Открытая публичная лента из поискового индекса ChatCrawler — «Google по публичному Telegram»; обновляется по мере обхода площадки. Время — UTC.

Только публичный контент, официальный API Telegram. О проекте · Вопросы · Чего мы не делаем · Убрать страницу из выдачи · Каталог · Поиск · Как мы считаем