21 июля 2026
22 июля 2026
23 июля 2026
***
Аллоҳнинг бергани раҳматдир…
Эътибор берма, дунё устингга келсада ягона умидинг Аллоҳ бўлсин.
Албат бир кун даврон айланар тескари, сабр энг буюк қуролинг бўлсин...
Жалолиддин Румий
**
Неки сўрасанг Aллоҳдан сўра, бандасидан эмас, бандаси берса миннатдир, бермаса иллат..
Aллоҳ берса Раҳматдир, бермаса Ҳикмат!
**
Хазрати инсоним!
Негадир билмайман, дилозорлар кўпайди.
Қаттиқ, зардали, беписанд, қўпол оҳангда сўзловчилар кўпайди.
Ўзи энг оғир зарба, сўз орқали руҳиятингизга берилган зарбадир.
Баъзилар бундай одамлардан қочади, баъзилари эса қўрқадилар.
Айримлардан инсон ясашга кўп ҳам уринманг. Чунки уларда инсонийликка хос "масаллиқ"лар етарли бўлмайди.....
Шу сингари одамлар сизни ранжитишига хам қўйиб берманг, улардан узоқроқ бўлинг.
Ранж Аллоҳдан келса, сабр қилингки, бир хайри бўлади албатта.
Агар бандаси оғринтирса, парво қилманг лойиғини топади…
Иншааллоҳ...
Биз Аллоҳдан ҳам бандаларидан қўрққанчалик, ёки Аллоҳнинг ғазабидан ҳам инсонларнинг маломатларидан қўрққанчалик қўрққанимизда
ва одамларнинг эмас, Аллоҳнинг розилигини олий ўринга қўйиб, ҳаракат қилганимизда ҳаётимиз гўзалроқ, яшашимиз анча осонроқ бўлар эди.
Чунки таҳдид қилаётган кимсаларнинг қалблари ҳам Яратувчимизга тегишли.
Бизга қарши қалбларни юмшатиб, мушкулимизни енгиллаштириб берадиган ягона Зот ҳам Роббимиздир, инсонларнинг сохта меҳрибончиликлари эмас.
Афсуски биз Яратувчимизга таваккул қилишдан кўра инсонларнинг ҳохишлари билан кўпроқ ўралашамиз.
Охир замондамиз.
Атрофда инсонлар оз,аммо ўзини инсон хисоблаганлар жуда кўп.
Замон инсонларнинг эмас, инсонликни ўйнаганларнинг замони, биз ўзимизда бўлайлик
Азиз инсоним!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
***
1.1K ·