17 августа 2026
🌸 «Доктор, нега кўп касалликлар жигар билан боғлиқ?!»
Хўш аёллар соғлиғи ва Ичак-ошқозон тизими (ЖКТ) ва жигар ўртасида қандай боғлиқлик бор?
Баъзида қабулимга келган беморларим:
«Доктор, мен гинекологик муаммо, ҳайз бузилиши ва юзимдаги тошмалар билан келсам, сиз нега жигаримни ва ичагимни текширтирасиз?» деб ажабланишади.
Келилар бугун аёллар орасида жуда кенг тарқалган, лекин сабаби кўпинча нотўғри жойдан изланадиган муҳим ҳолат — ЭСТРОГЕНДОМИНИРОВАНИЕ (эстроген гормонининг устунлиги) ва унинг ичакга боғлиқлиги ҳақида гаплашамиз.
Келинг, ҳаммасини босқичма-босқич таҳлил қиламиз...
⠀
Эстрогенлар — бу аёлни аёл қиладиган, унга гўзаллик, нафосат, майинлик, лобарлик ва порлаб турувчи тери бағишлайдиган асосий гормонлар гуруҳидир.
❗️Лекин ҳар қандай гормон сингари, эстрогенлар ҳам ўз вазифасини бажариб бўлгач, танадан вактида чикиб кетиши керак бўлади акс холда у «эскиради» яни ТОКСИК метаболитлар (чиқиндилар) танада узок туриб колиб нохуш аломатларга олиб келади.
Агар бу чиқиндилар танадан ўз вақтида чиқиб кетмаса, аёл организмида қуйидаги нохуш аломатлар пайдо бўла бошлайди:
⠀
♦️ Оғриқли ва жуда кўп (кўп қон кетиши билан) келадиган ҳайз
♦️ Яққол намоён бўлувчи ПМС (ҳайз олди синдроми)
♦️ Ҳайз олдидан кўкракларнинг шишиши ва оғриши
♦️ Кок-миомалар, кисталар, кўкрак бези аденози ва фибромалар
♦️ Мигрень (кучли бош оғриқлари)
♦️ Аденомиоз ва Эндометриоз
♦️ СПКЯ (тухумдонлар поликистози)
♦️ Либидонинг (жинсий майлнинг) пасайиши
♦️ Ҳомиладор бўлишдаги қийинчиликлар ва ҳомиланинг тушиб қолиши.
❓ Нега бу токсик метаболитлар ҳаммада ҳам тўпланиб қолмайди?
Гап шундаки, танамизда табиий детоксикация (заҳарсизлантириш) тизими бор. Бу иш билан айнан ЖИГАР ва ИЧАК шуғулланади.
Агар жигар ва ичак-ошқозон тизимида муаммо бўлса, эстроген чиқиндилари танада йиғилиб қолади. Бунга олиб келувчи асосий сабаблар:
•Жигар ёғланиши (гепатоз) ва цирроз
• Жильбер синдроми ва гепатитлар
• Паразитлар (лямблиоз ва бошқалар)
• ҚАБЗИЯТ (ич қотиши)!!!
• СИБР/СИГР (ичакда зарарли бактерия
СОГЛОМ БУЛАМАН, КАРИЛИКДА ХЕЧ КИМГА МУХТОЖ БУЛМАСДАН, МУСТАХКАМ САЛОМАТЛИККА ЭГА БУЛАМАН, ДЕГАН ИНСОН-
узини яхши куриши ва танасига ёрдам бериши лозим.
Яъни ТУГРИ ва РАЦИОНАЛ ОВКАТ ейиши, танага зарур булган меъёрдаги ТУГРИ СУВни ичиши, жисмоний ХАРАКАТ ва йиллар давомида тупланиб колган, орган ва тукималар, хужайралар ишига халакит берувчи ШЛАК яъни тикинлар, паразит, микроб, вирус, замбуруглардан йилига онгли равишда 3-4 марта ТОЗАЛАНИБ ТУРИШИ мухим!
➿➿➿➿➿➿➿➿➿
СУВни кун давомида хуплаб хуплаб ичиб юринг .. Килишимиз керак булган икки мухим холатга доим риоя килсак кутилган натижаларга тезрок эришамиз.
===================
Биринчиси, илгари сувни факат
чанкаганимизда ичардик. Энди эса танамизни чанкаш холатигача асло олиб келмасдан уни (организмимизни) сугоришни бошлаймиз.
Иккинчиси, овкатланиш вактида имкон кадар сув ичманг. Сувни овкатланишдан ярим соат олдин, овкатланиб булгандан ярим соат кейин ичишга одатланинг.