Видео
нажмите — покажем
нажмите — покажем
Ўзбекистонда йилига 500 минг тонна сульфат кислота ишлаб чиқарилади
Ўзбекистонда йилига 500 минг тонна сульфат кислота ишлаб чиқариш қувватига эга янги лойиҳа ишга туширилади.
Лойиҳа Ўзбекистон Технологик Металлар Комбинати томонидан амалга оширилаётган TMK Chemicals лойиҳаси доирасида ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Лойиҳанинг умумий қиймати 54,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. У ишга туширилгач:
• йилига 500 минг тонна сульфат кислота ишлаб чиқарилади;
• 152 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади.
Мазкур лойиҳа юқори тозаликдаги сульфат кислота ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, критик минералларни қайта ишлаш учун зарур реагентлар базасини шакллантириш ҳамда юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш занжирини кенгайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, сульфат кислота асосида магний, никель, хром, кобальт ва бошқа стратегик маҳсулотларни олиш имкониятларининг яратилиши мамлакат саноати учун муҳим аҳамият касб этади.
TMK Chemicals лойиҳаси Ўзбекистонда кимё саноатини модернизация қилиш ва критик металларни чуқур қайта ишлаш бўйича янги босқични бошлаб бериши кутилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2K ·