ChatCrawlerпоиск по публичному Telegram Открыть приложение
E

EFFECT.UZ TEAM

589 участников
18 июля 2026
I
Видео
нажмите — покажем
Газ шахобчасидаги портлаш сабаби маълум Тошкент вилояти Зангиота туманидаги АГТШда юз берган портлаш тафсилотлари маълум қилинди. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси маълумотига кўра, шохобчага фақат автомобилларга газ қуйиш учун рухсат берилган бўлса-да, хавфсизлик талаблари бузилиб, маиший баллонларга ҳам газ тўлдирилган. Ҳодиса вақтида “Лабо” автомобилида олиб келинган 100 литрли баллонлар қўлбола мослама орқали тўлдирилаётган пайтда шланг ажралиб, чақнаш юз берган. Оқибатда 2 та баллон портлаган, 4 таси ёнган. Ҳодиса натижасида 3 нафар фуқаро куйиш жароҳатини олган. Улардан бирининг аҳволи оғир. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, текширув ишлари давом этмоқда. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2.7K ·
I
id 1467120897Видео
Кортеж булмаса шунча тез юрадими? Коидага риоя килиш керак эди.. Тошкент шахрида тезлик 60 км/с белгиланган
А
id 1467120897Фотография
Шуни ноконуйлигини нахотки омбктсман аралашмагунча билишмаган. Нега бундай акилсизлик бн карор чикаришади.нега жабрланганларга товон туланмайди качонгача ёш болаларча карорлар чирараверишади.охири борми?
Видео
нажмите — покажем
АҚШда футболчи ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи гаров эвазига озод қилинди АҚШнинг Огаё штатида 21 ёшли коллеж футболчиси Тоби Форсайтнинг ўлими билан боғлиқ иш бўйича ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчиси Беҳзод Асроров суд қарори асосида гаров эвазига озод қилинди. Суд қарорига кўра, у электрон кузатув мосламаси тақиб, назорат остида қолади. Тергов маълумотларига кўра, Асроров авариядан кейин юк машинасидаги видеорегистраторни олиб ташлаганликда гумон қилинмоқда. Ҳозирда иш бўйича тергов давом этмоқда. Расмийлар якуний хулосаларга кўра, унга қўшимча айбловлар ҳам қўйилиши мумкинлигини маълум қилган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2.2K ·
I
Видео
нажмите — покажем
Жиззахда мактаб фаррошлари меҳнат шароитидан шикоят қилди Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги 7-сонли умумтаълим мактабида ишловчи айрим фаррошлар таҳририятга мурожаат қилиб, меҳнат вазифасига кирмайдиган ишларга жалб этилаётганидан шикоят қилди. Уларнинг сўзларига кўра, асосий вазифалари синф хоналари, йўлаклар ва ҳожатхоналарни тозалашдан иборат бўлса-да, кучли жазирама шароитида мактаб ҳудудидаги тикан ва бегона ўтларни тозалаш ишлари ҳам уларга юклатилган. Мурожаатда айтилишича, бундай ишларни бажаришдан бош тортган ёки уларни салқин вақтда амалга оширишни сўраган ходимларга ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантиришлар берилган. Ҳолат юзасидан ваколатли ташкилотлардан мурожаатда келтирилган ҳолатларни ўрганиш ҳамда унга қонуний баҳо бериш сўралмоқда. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2.1K ·
A
Ф
id 1467120897Видео
Хўп кортежа бўлган валомат ким экан секин эл қатори бюрса бўлмасаканми Данияда қиролни кўрганман халқ қатори секин ўтиб кетганини қўриқчилари билан бизниктлар қиролданам зўрмикан нечта одамни боши кетди бундан
Видео
нажмите — покажем
Ўзбекистонда йилига 500 минг тонна сульфат кислота ишлаб чиқарилади Ўзбекистонда йилига 500 минг тонна сульфат кислота ишлаб чиқариш қувватига эга янги лойиҳа ишга туширилади. Лойиҳа Ўзбекистон Технологик Металлар Комбинати томонидан амалга оширилаётган TMK Chemicals лойиҳаси доирасида ҳаётга татбиқ этилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 54,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. У ишга туширилгач: • йилига 500 минг тонна сульфат кислота ишлаб чиқарилади; • 152 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади. Мазкур лойиҳа юқори тозаликдаги сульфат кислота ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, критик минералларни қайта ишлаш учун зарур реагентлар базасини шакллантириш ҳамда юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш занжирини кенгайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, сульфат кислота асосида магний, никель, хром, кобальт ва бошқа стратегик маҳсулотларни олиш имкониятларининг яратилиши мамлакат саноати учун муҳим аҳамият касб этади. TMK Chemicals лойиҳаси Ўзбекистонда кимё саноатини модернизация қилиш ва критик металларни чуқур қайта ишлаш бўйича янги босқични бошлаб бериши кутилмоқда. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2K ·
I
Видео
нажмите — покажем
Олмалиқлик шифокорлар чўкаётган ўсмирнинг ҳаётини сақлаб қолди Олмалиқ шаҳар болалар шифохонаси шифокорлари мураккаб ҳолатда яна бир беморнинг ҳаётини сақлаб қолди. Маълум қилинишича, "Гўзал" бассейнида чўкиш ҳолатига учраган Андижон вилоятидан келган 13 ёшли Асилбек Адҳамжонов оғир аҳволда шифохонага олиб келинган. Шифокорлар томонидан ўз вақтида ўтказилган реанимация ва интенсив терапия муолажалари ижобий самара берди. Натижада ўсмирнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Ҳозирда беморнинг аҳволи яхшиланиб, у шифокорлар назорати остида даволанишни давом эттирмоқда. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2.4K ·
I
I
Видео
нажмите — покажем
Хивада МакСим иштирокида халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади Хива шаҳри халқаро меҳмонларни яна бир йирик маданий тадбир билан қарши олади. “Қовун сайли – 2026” халқаро фестивали доирасида миллий анъаналар, гастрономик намойишлар, маданий дастурлар ва эстрада консертлари ташкил этилади. Фестивалнинг асосий тадбирларидан бири россиялик машҳур хонанда МакСимнинг Арда Хива туризм мажмуасидаги консерт дастури бўлади. Консерт 8-август куни ўтказилади. Тадбирга кириш бепул. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2.5K ·
А
id 1467120897Жиззахда мактаб фаррошлари меҳнат шароитидан шикоят қилди Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги 7-сонли умумтаълим мактабида ишловчи айрим фаррошлар таҳририятга мурожаат қилиб, меҳнат вазифасига кирмайдиган ишларга жалб этилаётганидан шикоят қилди. Уларнинг сўзларига кўра, асо
Хоким келса хам тозала тозала Вазир келса хам шу хокимни уринбосари деса хам шу узи мактаб тех ходимларни ойлиги 1 ставкаси 900, 1 млн гача холос шунда хам ишлаб келишябди барча тех ходимларга рахмат айтмокчиман узим хам мактабда ишлайман...
I
Видео
нажмите — покажем
Тарихда илк бор роботлар аралаш яккакураш жангида тўқнаш келди 16-июл куни Хитойда аралаш яккакураш (ММА) қоидалари бўйича дунёдаги илк роботлар жанги бўлиб ўтди. Беллашув ЭнгинеАИ компанияси томонидан ташкил этилган Ултимате Робот Кноcк-оут Легенд (УРКЛ) мусобақаси доирасида Шенчжен шаҳрида ўтказилди. Тадбирда актёр Донни Ен махсус меҳмон сифатида қатнашди. Мусобақанинг саралаш босқичида 10 давлатдан 200 дан ортиқ жамоа иштирок этди. Якунда 32 жамоа финал босқичига йўл олди. Барча жамоалар ЭнгинеАИънинг Т800 роботидан фойдаланди. Иштирокчилар роботларни махсус зирҳлар ва муҳандислик ечимлари билан такомиллаштириб, жангга тайёрлади. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 10 миллион юан (тахминан 1,48 миллион АҚШ доллари)ни ташкил этди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2.3K ·
S
I
Фотография
нажмите — покажем
ПДХХнинг янги раиси Рустам Жўраев ким? Жиноят-қидирув инспекторлигидан Президент Давлат хавфсизлик хизмати раисигача — Рустам Жўраевнинг хизмат йўли. Рустам Мирзаевич Жўраев 1968 йил 26 июль куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Олий маълумотли бўлиб, 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. У меҳнат фаолиятини 1989 йил апрель ойида Юнусобод тумани ички ишлар бошқармасининг жиноят-қидирув бўлими кичик инспектори сифатида бошлаган. Кейинчалик ушбу тизимда терговчи ва катта терговчи лавозимларида ишлаган. 2003–2008 йилларда Ички ишлар вазирлигининг жиноят-қидирув ва тергов тизимида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. 2008–2012 йилларда эса Президент девонида инспектор, етакчи инспектор ва бош инспектор бўлиб ишлаган. 2012–2015 йилларда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи, 2015 йилда Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, кейинчалик эса 2015–2017 йилларда Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимларида хизмат қилган. 2017–2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири бўлган. 2018–2020 йилларда Ички ишлар вазирининг ўринбосари ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи сифатида фаолият юритган. 2020 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони этиб тайинланган. 2026 йил 28 январдан Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган. 2026 йил 17 июль куни эса Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланди. Рустам Жўраев шунингдек Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қўл жанги федерацияси ҳамда Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси сифатида ҳам фаолият юритган. Унга 2018 йил 14 февралда генерал-майор, 2026 йил 17 июлда эса генерал-лейтенант ҳарбий унвони берилган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2.3K ·
I
I
Видео
нажмите — покажем
#ПОЗИТИВ ОЛМАЛИҚ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ ҲАМДА ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ҲАМКОРЛИГИДА БОЛАЖОНЛАР УЧУН СУВ ШОУСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ. СУВ ФАВВОРАЛАРИ ОСТИДА МИРИҚИБ ЎЙНАГАН БОЛАЛАРНИНГ ҚУВОНЧЛИ КУЛГУСИ ЖАРАЁНГА ЎЗГАЧА ФАЙЗ БАҒИШЛАДИ. БОЛАЛАРГА УНУТИЛМАС ТААССУРОТ ВА КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТ УЛАШГАН УШБУ ШОУ ЁЗНИНГ ЭНГ ЁРҚИН ЛАҲЗАЛАРИДАН БИРИГА АЙЛАНДИ. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1.2K ·
I
I
А
Архив по месяцам
Открыть в Telegram Каталог площадок Искать в ChatCrawler

Слепок открытой публичной ленты из поискового индекса ChatCrawler — «Google по публичному Telegram»; обновляется по мере обхода площадки. Время — UTC.

Только публичный контент, официальный API Telegram. О проекте · Вопросы · Чего мы не делаем · Убрать страницу из выдачи · Каталог