Бугун, 28 июль – Халқаро бир-бирига пул бериш куни экан
Яқинларим, бу беш кунлик дунёда бир-биримиздан пулни аямайлик. Узоқда бўлсак ҳам, клик орқали йўлласак бўлаверади 😊
Оқибатимизга кўз тегмасин!
Дўстларга ҳам улашинг❗️
👉 @POP_PASPORT
🚨 ЁРДАМГА МУҲТОЖ ЁШ ҚИЗ ТАҚДИРИ…
Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!
Наманган вилояти Поп тумани, Хўжаобод МФЙда яшовчи 2007-йили туғилган Нуриддинова Ҳуснияхон 1 йилдан буён оғир онкологик касаллик — Ходжкин лимфомаси (лимфа саратони) билан курашиб келмоқда.
2025-йил июнь ойида Ҳуснияхон даволаниш учун Ҳиндистонга олиб борилди. У ерда мутахассислар назорати остида иммунотерапия муолажалари бошланди. Жами 6 маротаба иммунотерапия олинди: 2 таси Ҳиндистонда, 4 таси Наманганда.
Даволаниш натижасида касаллик сезиларли даражада камайиб, 2025-йил декабрь ойида ўтказилган PET текширувида шифокорлар лимфоманинг 98 фоизи йўқолганини, атиги 2 фоизи қолганини маълум қилишди.
Мутахассислар қолган касаллик ҳужайраларини бутунлай йўқотиш учун Ҳиндистонда радиотерапия олиш зарурлигини тавсия қилишган эди. Аммо маблағ етишмовчилиги сабабли нур терапияси Наманганда олинди.
Афсуски, 2026-йил май ойидан бошлаб Ҳуснияхоннинг аҳволи яна безовта қила бошлади. Оила Ҳиндистондаги шифокорлар билан боғланиб, уларнинг тавсиясига кўра зудлик билан Ҳиндистонга йўл олди.
2026-йил 21-июнь куни ўтказилган PET текширувлари жуда оғир натижани кўрсатди...
Аввал қолган 2 фоизлик касаллик нур терапиясидан кутилган натижа бермагани сабабли яна фаоллашиб, ҳозирда 70–80 фоизгача ривожланиб кетган.
Бир нечта онколог-мутахассислар иштирокидаги консилиум хулосасига кўра, Ҳуснияхоннинг ҳаётини сақлаб қолиш учун:
🔹 4 маротаба Таргет терапия + Иммунотерапия
🔹 Сўнгра Аутологик суяк илиги (ҳужайра) трансплантацияси
зудлик билан амалга оширилиши керак.
Бу трансплантацияда донор бошқа инсон эмас — беморнинг ўз ҳужайралари олиниб, махсус тайёрловдан сўнг ўзига қайта кўчириб ўтказилади.
Даволаниш жараёнида Ҳуснияхон 14 кундан 28 кунгача махсус стерил (BMT) хонада шифокорлар назорати остида қолиши, кейинчалик эса камида 2 ой Ҳиндистонда бўлиши талаб этилади.
Бугунги кунда ушбу даволаниш ва трансплантация учун 35 000 – 40 000 АҚШ доллари (тахминан 450–520 миллион сўм) маблағ зарур.
Тўлов амалга оширилмас