Веб-версияОткрыть в Telegram
SSegment.uz

Segment.uz

@segmentuz · канал · Новости · в индексе с 2026-05-21
73 768подписчиков−214 за неделю
12 455средний охват поста
16.9%ER — охват к подписчикам
223постов за 30 дней
Segment.uz
Фотография
нажмите — покажем
Фотография
нажмите — покажем
8 · 14.2K ·
Видео
IMG_7318.MP4 · 41.4 МБ · нажмите — покажем
Видео
IMG_7319.MP4 · 24.4 МБ · нажмите — покажем
❗️Нимага 11 йил ўқитиб, битта касб ё тил ўргатмай, болани кенг океанга қўйиб юборяпмиз? Қани масъулият? — Шавкат Мирзиёев Telegram | Instagram | Facebook
114 · 25.1K ·
Видео
sixnron_3_tg.mp4 · 14.3 МБ · нажмите — покажем
Президент Шавкат Мирзиёев Андижондаги мулоқот чоғида кеча бир аёл билан бўлган суҳбатни эслади: “Оддий бир аёл кўз ёши билан: “Жаноб Президент, Россияда ишлаб юрганман, неча йиллардан бери. Икки нафар фарзандим бор, она бўлиб ўзим тарбиялаяпман”, деди. Унинг кўзида нур бор эди. Менга айтган биринчи гапи — “Бу ерда даромадим анча юқори”, дегани бўлди”, — деди давлат раҳбари. Президентни яна бир жиҳат хурсанд қилганини айтиб, аёлнинг икки фарзандидан бири бу йил Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга кирганини таъкидлади. “Мен ундан: “Беш йил олдин фарзандингиз ўқишга киришига ишонармидингиз?” деб сўрадим. Бутун зал “Ҳеч қачон бундай бўлмаган”, деб жавоб берди. Бу ислоҳотларимизга берилган халқнинг баҳоси эмасми?” — деди Шавкат Мирзиёев. Telegram | Instagram | Facebook
22 · 12.5K ·
Видео
sixnron_4_tg.mp4 · 9.9 МБ · нажмите — покажем
❗️“Андижонда шунча муаммо бўла туриб, мен Тошкентда қандай тинч ўтираман?” — Шавкат Мирзиёев Давлат раҳбари вилоятдаги камбағал, ишсиз ва миграциядаги аҳоли сони ҳақида гапирди. Президент “бу одамлар янги Ўзбекистондан розими” деган саволни ўртага ташлади. Telegram | Instagram | Facebook
36 · 12.9K ·
S
Фотография
нажмите — покажем
Фотография
нажмите — покажем
Фотография
нажмите — покажем
Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди. Асосий янгиликлар: 🔹 «Асака муҳандислик водийси»ни ташкил этиб, дастурий маҳсулотлар, электроника, электромеханика ва муҳандислик хизматлари занжирини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди. 🔹 Қорақалпоғистон тажрибаси асосида қолган 13 та ҳудуд учун ҳам лойиҳалар менежери лавозимлари жорий этилиши белгиланди. Андижондаги лойиҳалар менежери вилоятнинг янги инвестиция моделини яратишга масъул бўлади. Бу жараёнда ҳар бир туманнинг саноат, хизматлар ва қишлоқ хўжалиги имкониятлари сунъий интеллект ёрдамида баҳоланади. 🔹 Пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия берилади. Ўз ерида пахта етиштирган кластерлар эса гектарига 1,5 миллион сўмдан субсидия олади. 🔹 Камида 1 минг нафар ишчиси бўлган корхоналарнинг ходимларни ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда иш жойига олиб келиш ва олиб кетишдаги транспорт харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади. 🔹 Андижон техника институти трансформация қилинади. Хорижлик менежер ва профессор-ўқитувчилар жалб қилиниб, таълим дастурлари ва йўналишлари янгиланади. 🔹 Икки йиллик дастур асосида микро ГЭСларни тайёр ҳолда қуриб, тадбиркорларга лизингга беришни бошлаш, қулай молиявий механизмларни жорий этиш топширилди. 🔹 Қирғизистон билан «Дўстлик» постига нисбатан икки баробар катта «Кесканёр» чегара постини очиш бўйича келишувга эришилгани қайд этилди. Уч ойда унинг лойиҳасини ишлаб чиқиб, қурилишни бошлаш вазифаси қўйилди. Бу юк ташиш ҳажмини 2-3 карра ошириш ва муддатини бир ҳафтага қисқартиришга хизмат қилади. 🔹 Андижонда аёлларни иш билан таъминлаш учун алоҳида жамғарма ташкил этилиб, унга 20 миллион доллар ажратилади. 🔹 Андижон шаҳри, Шаҳрихон ва Андижон туманлари ички ишлар раҳбарларига рақамлаштириш ҳамда кибержиноятларга қарши курашиш бўйича ўринбосар лавозимлари жорий этилади. 🔹 Келгуси йил Андижонда 100 та маҳаллага «Янги Ўзбекистон қиёфаси»ни олиб кириш режасини тайёрл
25 · 18K ·
Segment.uz
Фотография
нажмите — покажем
Ўзбекистон делегацияси Аичи-Нагоя 2026 ёзги Осиё ўйинларида 🥇6 та олтин, 🥈12 та кумуш ва 🥉8 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 5-ўринда бормоқда. Бугуннинг ўзида Шоҳсанам Шерзодова (каноэда эшкак эшиш), Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев (академик эшкак эшиш), Владимир Свечников (пневматик тўппончадан 10 метрдан отиш), Ўткирбек Жўраев (спорт гимнастикаси) ва Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш) олтин медалларга сазовор бўлишди. Эътиборлиси, Свечниковнинг ғалабаси ўқ отиш спорти турларида Осиё ўйинларида 32 йиллик танаффусдан кейин қўлга киритилган олтин медаль бўлди. Шунингдек, у 244,3 очко билан Осиё ўйинлари рекордини ҳам янгилади. Telegram | Instagram | Facebook
17 · 13.5K ·
S
Фотография
нажмите — покажем
❗️Марко Рубио 100 дан ортиқ АҚШ компанияси вакиллари билан Ўзбекистонга келади АҚШ Давлат котиби Марко Рубио октябрь ойи ўрталарида Самарқандга ташриф буюради. Унга 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат йирик бизнес делегацияси ҳамроҳлик қилади. Ташриф давомида Марко Рубио Ўзбекистон раҳбарияти билан музокаралар ўтказади. Унда савдо ҳажмини ошириш, АҚШ хусусий сектори инвестицияларини кенгайтириш ва янги иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади. Самарқандда, шунингдек, C5+1 форматида Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтади. Музокараларда иқтисодий ҳамкорлик, энергетика хавфсизлиги ва минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади. АҚШ томони 100 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этадиган ушбу бизнес делегациясини тарихий деб баҳолади. Telegram | Instagram | Facebook
42 · 13.7K ·
Segment.uz
Фотография
нажмите — покажем
Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 15 октябргача узайтирилди 2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 15 октябрга қадар узайтирилди. Бу муддат: • бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар; • ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган талабалар; • ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли. 15 октябрга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим. Telegram | Instagram | Facebook
73 · 15.5K ·
S
Видео
IMG_3348.MP4 · 39.4 МБ · нажмите — покажем
26 сентябрь – ДХХ органлари ходимлари куни Мустақилликнинг илк кунларида давлатнинг асосий пойдеворларидан бири сифатида – 1991 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси хавфсизлик идоралари ташкил этилди. Махсус хизмат ўзига юклатилган вазифаларни мардонавор бажариб, давлатнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ташқи ва ички таҳдидлардан муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Давлат сарҳадларини қўриқлашдан тортиб, мамлакатдаги тинчлик ва барқарорлик, жамият осойишталигини таъминлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамиша махсус хизматларнинг устувор вазифаси бўлиб келган. Telegram | Instagram | Facebook
105 · 16.4K ·
Segment.uz
Фотография
нажмите — покажем
❗️“Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади” — Саида Мирзиёева Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Наманганда 5 ёшли қиз зўрлангани ҳақида фожиага муносабат билдирди. “Бундай ваҳшиёна жиноятлар учун ўлим жазосини қўллаш керак. Амалдаги қонунчиликда олий жазо кўзда тутилмаган, шу боис жавобгарликни максимал даражада кучайтириш учун қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрлаяпмиз”, — деди Саида Мирзиёева. Тегишли идораларга барча зарур кўрсатмалар берилган. Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади. Шунингдек, бепарволиги билан бу қабоҳатга йўл очган, норасида болани асрай олмаган барча масъуллар ҳам жазоланиши таъкидланди. Telegram | Instagram | Facebook
55 · 13.1K ·
S
Фотография
нажмите — покажем
⚡️ Ўзбекистон яна бир бор Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби бўлди Ўзбекистон эркаклар асосий миллий жамоаси Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 11-турида Украина устидан 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди. Мусобақанинг ҳал қилувчи турида Нодирбек Якуббоев, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов дуранг қайд этган бўлса, Муҳиддин Мадаминов ўз партиясида ғалаба қозонди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон эркаклар жамоаси 2022 йилда Ҳиндистонда ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ҳам ғолиб бўлган эди. Telegram | Instagram | Facebook
32 · 12.8K ·
Segment.uz
❗️2026 йил 1 октябрдан career.edu.uz платформасида “Хориждаги талабалар” модули ишга туширилиб, чет элда таҳсил олаётган ёшларнинг давлат ва хусусий секторда амалиёт ўташи ҳамда келгусида ишга жалб этилиши таъминланади. Telegram | Instagram | Facebook
16 · 10.9K ·
❗️2026 йил 1 октябрдан жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлари ўзгарганда ўзида ушбу маълумотларни акс эттирувчи давлат органларига тегишли ахборот тизимларидаги маълумотларга автоматик тарзда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан ўзгартиришлар киритиш амалиёти йўлга қўйилади. Telegram | Instagram | Facebook
13 · 12.8K ·
2026 йил 1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний ва юридик шахсларга ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва автомототранспортларни гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш хизмати жорий этилади. Telegram | Instagram | Facebook
12 · 12.6K ·
❗️2026 йил 1 октябрдан ваколатли органларнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори тадбиркорнинг танловига кўра қуйидаги шакллардан бирида ихтиёрий ижро этилиши мумкин: ▪️ ваколатли органнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори топширилган кундан бошлаб 1 ой муддатда жарима миқдорининг 50 фоизини ихтиёрий равишда тўлаш шарти билан жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этиш; ▪️ қўлланган молиявий жарима суммасини 6 ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин. Telegram | Instagram | Facebook
7 · 13.3K ·
❗️2026 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларда янги иссиқхона ташкил этиш чекланади, шу билан бирга, кўчирилаётган хўжаликларга инфратузилма, кредит ва логистика бўйича имтиёзлар берилиши мумкин. Telegram | Instagram | Facebook
7 · 13K ·
Видео
5_ANDIJON_PULLIK_YOL.mp4 · 8.1 МБ · нажмите — покажем
2027 йилда қурилиши бошланадиган «Тошкент – Андижон» пулли автомобиль йўли ҳақида Дастлабки босқичда Тошкентдан Ангренгача 102 км ва Ангрендан Попгача 69 км, умумий узунлиги 171 километр бўлган йўл қурилади. Пулли йўл кунига 60 мингта автомобилга хизмат кўрсатади ва ҳаракат вақти 2–2,5 соатгача қисқаради. Ушбу лойиҳа ёмғир ёки қор ёққанда ҳам Қамчиқ довони орқали хавфсиз ҳаракатланиш имконини беради. Telegram | Instagram | Facebook
35 · 11.8K ·
Фотография
нажмите — покажем
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти учун электрон тўлов 2 500 сўмга ошади 2026 йил 1 октябрдан Тошкент шаҳри жамоат транспортида йўлкира ҳақини электрон усулда тўлаш нархи амалдаги 1 700 сўмдан 2 500 сўмга ошади. Нақд пулда тўлов эса 3 000 сўм миқдорида ўзгаришсиз қолади. Яъни электрон тўлов нархи 800 сўмга ёки қарийб 47%га ошади, нақд ва электрон тўлов ўртасидаги фарқ эса 1 300 сўмдан 500 сўмгача қисқаради. Янги тарифлар Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 25 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган. Telegram | Instagram | Facebook
36 · 12.6K ·
Фотография
нажмите — покажем
Шавкат Мирзиёев мактаб таълимида янги авлод дарсликларини жорий этиш ҳамда олийгоҳлар ва корхоналар ҳамкорлигида дуал таълимни ташкил қилиш юзасидан тақдимотлар билан танишди. ➖ Тақдимотда аввалги дарсликлар таҳлилининг натижалари кўриб чиқилди. Жумладан, 260 та дарсликда 1 минг 257 та хато, 51 та дарсликда 464 та таржима хатоси аниқланган. Эндилиқда қуруқ ёдлашдан танқидий фикрлаш, ижодкорлик ва амалий кўникмаларни шакллантиришга ўтилмоқда. Бошланғич синф дарсликлари Финляндия, 5–7 синф аниқ фанлари Сингапур тажрибаси асосида тайёрланди. 2027 йилгача 1 342 номдаги ўқув адабиётлари чиқарилади. Дастурларга молиявий, рақамли ва экологик саводхонлик (300 дан ортиқ мавзу) киритилди. ➖ Талабаларни амалиётга қабул қилган, улар учун ўқиш шароитини яратган ва кейинчалик ишга жойлаган корхоналарни рағбатлантириш чоралари ҳам тақдимот қилинди. Хусусан, талабага тўланган иш ҳақининг 50 фоизини субсидия сифатида қоплаш, божхона тўловлари ва амортизация бўйича имтиёзлар бериш, 25 нафардан ортиқ талабани амалиётга олган корхоналарга давлат харидларида преференциялар қўллаш таклиф қилинмоқда. ➖ Тақдимот давомида Хитойнинг Ляонин педагогика университетининг Ўзбекистондаги филиали фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди. Мазкур ташаббус хитой тилини биладиган кадрлар тайёрлаш, олийгоҳлар, техникумлар ва мактабларда уни ўқитишни кенгайтиришга қаратилган. Хива шаҳрида жойлашган филиалда халқаро хитой тили таълими, халқаро бизнес, туризм бошқаруви ва сунъий интеллект йўналишлари очилади. Таълим ўзбек, хитой ва инглиз тилларида олиб борилади, битирувчиларга Ўзбекистон ва Хитойда тан олинадиган диплом берилади. Жараён 2026/2027 ўқув йилида бошланиши кўзда тутилмоқда. Telegram | Instagram | Facebook
38 · 11.8K ·
Фотография
нажмите — покажем
Ўзбекистон делегацияси Аичи-Нагоя 2026 ёзги Осиё ўйинларида 🥇12 та олтин, 🥈17 та кумуш ва 🥉13 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 4-ўринда бормоқда. Бугун курашчиларимиз Покизахон Камолиддинова ва Ахрор Зиёдуллаев делегациямизга олтин олиб келган бўлса, Шохиста Назарова (кураш) ва Анвар Анваров (узунликка сакраш) бронза медалларини қўлга киритди. Қўшниларимиздан Қозоғистон 5, Тожикистон 18, Қирғизистон 27 ва Туркманистон 32 ўринда бормоқда. Telegram | Instagram | Facebook
11 · 11.4K ·
S
Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан шахматчиларимиз фахрий унвон ва мукофотлар билан тақдирланди: “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан Мадаминов Мухиддин Баходиржон ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси   “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан Абдусатторов Нодирбек Фазлиддин ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси Вохидов Шамсиддин Пулат ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси Якуббоев Нодирбек Муродбек ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси   “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан Касимжанов Рустам Машрукович - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси бош мураббийси Шермуҳаммадов Самандар Нурулла ўғли - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси   “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан Синдаров Комил Ойдинович - Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосари   “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан Синдаров Жавоҳир Санжарбекович - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси   Фармоннинг тўлиқ матни Telegram | Instagram | Facebook
19 · 12.3K ·

Открытая публичная лента из поискового индекса ChatCrawler — «Google по публичному Telegram»; обновляется по мере обхода площадки. Время — UTC.

Только публичный контент, официальный API Telegram. О проекте · Вопросы · Чего мы не делаем · Убрать страницу из выдачи · Каталог · Поиск · Как мы считаем