Фотография
click to show
click to show
❗️Аномал иссиқда очиқ ҳаводаги айрим ишлар вақтинча тўхтатилади
Давлат меҳнат инспекцияси барча ҳокимликларга аномал иссиқ шароитида ходимлар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича махсус кўрсатма юборди.
📌 Кўрсатмага мувофиқ:
🔸 соат 10:00 дан 17:00 гача очиқ ҳавода ҳаёт ва соғлиқ учун хавф туғдириши мумкин бўлган ишлар вақтинча тўхтатилади;
🔸 иш берувчилар мослашувчан иш режими жорий қилиши шарт;
🔸 ходимлар етарли миқдорда ичимлик суви ва сояда дам олиш жойлари билан таъминланиши лозим;
🔸 тиббий кўрикдан ўтмаган ёки ишга яроқсиз деб топилган шахсларни ишга жалб қилишга йўл қўйилмайди;
🔸 шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва меҳнат-дам олиш тартибини қайта кўриб чиқиш талаб этилади.
Иссиқ таъсирида ходимнинг аҳволи ёмонлашса, зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши шарт.
Давлат меҳнат инспекцияси ушбу талаблар ижроси қатъий назорат қилиниши, қоидаларни бузган мансабдор шахслар эса қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилишини маълум қилди.
✅ https://t.me/Fasadnoy