… Бировдан бир яхшилик етса, Аллоҳнинг неъмати, тақдирдан деб биламиз. Бу инсон сабаб бўлмаса, бошқа биров сабаб бўлар эди деймиз. Аммо айни ўша одамдан бир озор, зарар етса, маломат қиламиз.
… Биров бор имкониятини ишга солиб бизга бир яхшилик қилиб, жўнгина раҳмат эшитади; бехосдан, бироз бепарволик билан берган озори учун бир умр унутилмайдиган гапларга эга чиқади.
… Одамларнинг яхшиликлари орамизни яқинлаштирмаслиги мумкин, аммо ёмонликлари узоқлаштиради.
… Бойга ҳадя бериш, яхшилик қилишга шошиламиз-у, камбағал-муҳтождан юз бурамиз…
Ўлчовларимиз ғалати эмасми?
@GiyosiddinYusuf
👍5❤2💯1
3 · 111 ·