#BizningPrezident #Mirziyoyev
🇺🇿 Қашқадарёлик шоира томонидан Президентимизга бағишланган шеър
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев таваллуд айёми муносабати билан Қашқадарё вилояти, Китоб туманида истиқомат қилувчи шоира Марҳабо Каримова томонидан ёзилган шеър.
Омон бўлсин Юртбошимиз
Қутлуғ қадам деб сайланган,
Қалбимизга тез жойланган,
Меҳри элга жипс бойланган,
Халқим дейди Йўлбошимиз,
Омон бўлсин Юртбошимиз!
Айта олар халқи дардин,
Меҳри қиммат олтин зардин,
Кўрдик яна одил мардин,
Халқим дейди Йўлбошимиз,
Омон бўлсин Юртбошимиз!
Унутмайин ҳеч соҳани,
Кўринг водий ҳар воҳани,
Дунё берди зўр баҳони,
Халқим дейди Йўлбошимиз,
Омон бўлсин Юртбошимиз!
Байроғимиз маҳкам тутган,
Мадҳиямиз қалбда битган,
Темурбекдан мардлик ўтган,
Халқим дейди Йўлбошимиз,
Омон бўлсин Юртбошимиз!
Доим содиқ ҳар аҳдига,
Кўз тегмасин ҳеч шаҳдига,
Омон бўлсин эл бахтига,
Халқим дейди Йўлбошимиз,
Омон бўлсин Юртбошимиз!
✍️ Марҳабо Каримова
Қашқадарё вилояти, Китоб тумани.
3.1K ·