✨ Ҳадиси қудсийда шундай дейилади:
«Эй Одам боласи! Ибодатимга ўзингни бағишлагин, қалбингни бойликка, қўлларингни ризққа тўлдираман! Эй Одам боласи! Мендан узоқлашиб кетмагин, йўқса қалбингни муҳтожликка, қўлларингни машғулликка ботираман!»
🕊 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай башорат берганлар:
«Имкон қадар дунё ташвишларидан фориғ бўлинг. Зеро, кимнинг энг улкан ғами дунё бўлиб қолса, Аллоҳ унинг ҳалокатини фош этиб, фақирлигини икки кўзининг рўпарасига қўйиб қўяди. Кимнинг энг улкан ғами охират бўлса, Аллоҳ унинг (тарқоқ) ишларини жамлаб қўйиб, бойлигини қалбида қилиб қўяди.
Қай бир банда қалби билан Аллоҳга юзланса, Аллоҳ мўминларнинг қалбларини Ўзи томон муҳаббат ва раҳмат ила юзланадиган қилиб қўяди, барча яхшиликларни тезроқ беради».
✍️ (Имом Табароний ва Имом Байҳақий ривояти).
@mehrob_uz