#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ
МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА
42-қисм
Салтанат опа эри эрта тонгдан яна эшоннинг олдига югургилаб кетиши билан шошилиб қизларини таёрлай бошлади
- Бōлинглар қизлар, бōла қолинглар!! - дерди қизларини қистаб.
- Тинчликми ойи?!
- Даданг келмасдан туриб сизларни қочириб юбораман!
Дилёра ва Асалнинг кōзлари ҳайрат билан катта катта очилди
- Нега?!
- Даданг...даданг Асални эшонга бермоқчи.... - Салтанат опа йиғлаб юборди-Сизларни Гулизар устоз билан шахарга жōнатаман. Ҳозироқ кетмасанглар бōлмайди!!!
Дилёра ортиқча талмовсирамай даров энг зарур нарсаларни йиға бōшлади
- Опа бōл тез! - қотиб турган Асалга ҳам орада бақириб берди.
Асал онасига ранги ōчиб қаради
- Мен....мен қочмайман. Бу Гунох!
Салтанат опа қизини елкасидан маҳкам тутиб ōзига қаратди
- Менга қара қизим бизни Аллоҳ кōриб турибди. Бошқа йōлимиз йōқлигини билади.... Сен.. сен ёшсан қизим, чиройлисан. Сени порлоқ келажагинг бōлиши учун, ёш умринг завол бōлмаслиги учун ҳам ҳозир шунга мажбурмиз. Мени тушуняпсанми?!
Асал гōё бир бегонага қараётгандек онасига бōзрайди
- Йōқ....мен қочмайман!!
4.7K ·