🌿 “МАҲАЛЛАДА ОБОДЛИК ВА МЕҲР-САҲОВАТ ОЙЛИГИ” 🌿
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан эълон қилинган “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саҳоват ойлиги” доирасида маҳаллаларимизни янада обод ва файзли масканга айлантирайлик!
Азиз андижонликлар! “Озода жойда барака бор” деган ҳикматли нақлга амал қилиб, ҳудудларимизни тоза сақлайлик, дарахт ва гул кўчатлари экайлик, атроф-муҳитга эътиборли бўлайлик ҳамда меҳр-саҳоват ишларида фаол иштирок этайлик.
Келинг, бирлик ва ҳамжиҳатликда маҳаллаларимиз ободлиги, аҳоли фаровонлиги ва юртимиз равнақи йўлида ўз ҳиссамизни қўшайлик!
✨ Обод маҳалла – фаровон ҳаёт гарови.
✨ Озода жойда барака бор