Python Online o'quv markazi ma'lumot guruhi
Photo
click to show
click to show
Ассалому алайкум
Хайрли кун, бугун 25-май, мактабларда "Сўнги қўнғироқ" жаранглайди. Шу муносабат билан барча битирувчиларни келгусидаги ишларига мувоффаққият!
🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔
ХАЙР МАКТАБИМ
Бахтиёр дамлар қолди ортимда,
Ўйнаб кулардик мактаб боғингда.
Шодлик онларим ўтди бағрингда,
Хайр мактабим, хайр болалик.
Бизлар улғайдик, сени бағрингда,
Она меҳридек илиқ бағрингда,
Чопиб юриб шод чаман боғингда,
Хайр мактабим, хайр болалик.
Таълим олиб биз улғайдик норғул,
Биринчи севгим яхши қол Ойгул,
Ҳали сен ёшсан ўқийсан бир йил,
Хайр мактабим, хайр болалик.
Олтин давримиз ,яхши қол энди,
Ким бунда йиғлаб, ким эса кулди,
Барчаси бугун тарихда қолди,
Хайр мактабим, хайр болалик.
Сўнгги қўнғироқ бонги жаранглар,
Осмонда қушлар учар қаранглар,
Хайр қошлари қора санамлар,
Хайр мактабим, хайр болалик.
👉https://t.me/pythonCourseInfo