#БАДАЛ
МАФТУНА АБДУЛЛАЕВА
20~қисм.
🌹🌹🌹
Самина тантанали ўтган унаштирув маросимидан бери, бирон марта ҳатто қўнғироқ қилмаган, Абубакр қаршисидан чиққанида бир оз ажабланди.
- Бу ерда нима қиляпмиз?- деди институт дарвозасига ишора қилиб.
- Мен ҳам шу ерда ўқиганман. Эски хотираларимни соғиниб келдим, - пинани бузилмади йигитни.
- Майли унда хотираларингиз билан ёлғиз қолдираман сизни,- Самина Абубакрни айланиб ўтиб, машинаси томон юрди.
- Тўхта,- Абубакр қизни қўлидан тутиб қолди,- саломни билмаганинг камдек, бунча бурнинг осмонда.
Доимо яхши муносабат кўрган қизнинг бўлажак турмуш ўртоғининг бунақа муносабатидан кўзлари ҳайратдан катта ~катта бўлиб очилди.
- Тортинг қўлингизни!
- Юр бирон жойда гаплашиб оламиз,- атрофдагилар қараётгани учун Абубакр муроса оҳангига ўтди,- танишларинг олдида томоша қўймассан!
Самина нафрат билан қўлини тортиб олди~ю, ҳар тугул кетиб қолмади. Ахир кўпчилик уни яхши танийди.
- Юр,- Абубакр тиржайди. Истеҳзо билан машинани орқа эшигини очиб берди.
- Шу яқин орада ўтирамиз. Машинамгача ўзим кела оладиган,- деди Самина ҳовуридан тушмаганини билдириб.
Абубакр жавоб бермади. Кўп юрмай, шинамгина кафе олдида тўхтади.
- Бўладими?
- Фарқи йўқ,- Самина илтифот кутмай машинадан тушди.
- Нимадан бунча асабийсан?- Абубакр совуққина нигоҳини Саминага тикди.
- Нега сенлашга ўтдингиз?- саволга савол билан жавоб берди қиз.
- Бу муҳимми? Ёш жиҳатдан сендан каттаман.
- Муҳим. Чунки мен билан боғлиқ. Ҳатто бир оғиз сўрамадингиз!
Абубакр асабий кулди:
- Бунга кўникавер... Чунки мен аёл кишидан сўраб иш қилмайман.
- Агар менга уйланиш ниятингиз бўлса сиз ҳам кўникинг, мен қўпол муносабатларни кўтармайман. Чидасангиз шу, чидамасангиз унаштирувни тўхтатинг!
- Унаштирув январь ойида тўйга уланади. Кейин кўрамиз. Ким нимага кўникишини.
Беписанд ўтирган Абубакрни туриши қизни нафсониятини қўзғади. Шарт ўрнидан туриб, кетиб юборди.
2.3K ·