ChatCrawlersearch across public Telegram Open the app
Г

Газеталар шарҳи/Расмий Chat

сообщение · 2026-07-19 03:49 UTC
Б
id 1229194818Файл
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ХОНИМЛАР ВА ЖАНОБЛАР!!!   БУГУН,  2026 йилнинг 19 июли, якшанба. Ушбу сана билан бевосита боғлиқ айрим бир муҳим байрамлар, воқеалар, жараёнлар ва шахслар ҳақидаги тарихий маълумотлар   Халқаро янги дўстлар (New Friends Day) куни нишонланади. Ошпазлар (World Product Day) куни тантана қилинади. Никарагуада Инқилоб (Sandinista Revolution Day) куни. Колумбияда Ватан қаҳрамонлари ва уларнинг оиласи  (Dia de los Heroes de la Patria y sus Familias) куни нишонланади. Mил. авв. 4241 йил – Mисрликлар тақвими бошланган. 711 йил – араблар Пиреней ярим оролини эгаллаган. 1195 йил – Ёқуб ал-Мансур қўмондонлигидаги араблар лашкари Аларкос жангида Кастилия (Испания) қироли Альфонс VIII армиясини буткул мажақлаб ташлаган. 1270 йил – Олтин Ўрдада православ эътиқодидан воз кечмагани боис Рязань князи Роман Олегович қатл этилган. Кейинчалик Русь православ черкови Романни авлиё деб эълон қилган. 1404 йил – Амир Темур ўзининг Рум ва Шомга қилган “етти йиллик юриш”идан Самарқанд шаҳрига қайтиб келган. 1553 йил – Мария Тюдор (Генрих  VIII ва Екатерина Арагонскаянинг тўнғич қизи) Англия тахтига ўтирган. 1814 (вафоти 1862) йил – конструктор ва саноатчи, ўқотар қурол ишлаб чиқарувчи фирма асосчиси Сэмюэь Кольт туғилган. 1822 йил – тарихда дастлабки фотография олинган. 1870 йил – Франция – Пруссия уруши бошланган. 1898 (вафоти 1979) йил – оламга машҳур файласуф, социолог Герберт Маркузе том маънода дунёга келган. 1923 йил – Tуркистон давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) Ўрта Осиё давлат университети номини олган. 1923 (вафоти 2000) йил – оламга таниқли хирург, олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, хизмат кўрсатган врач Босит Охунжонов таваллуд топган.  1937 (вафоти 2019) йил – режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Дамир Салимов ижод оламига келган. 1941 йил – Иосиф Виссарионович Сталин (1878 – 1953) СССР Мудофаа халқ комиссари этиб тайинланган. 1949 йил – Лаос Франциядан мустақил бўлган. 1980 йил – Москвада XXII Олимпия ўйинларига старт берилган. 1992 йил – Биринчи Президент Ислом Каримов “Мерседес-Бенц” автомобилсозлик компанияси директорлар кенгаши президенти Вернер Ниефер бошлиқ делегацияни қабул қилган. 1996 йил – Андижоннинг Асакасида “OzDEUavto” қўшма корхонасининг расмий очилиши маросими бўлган. 1996 йил – Америка Қўшма Штатларининг Атланта шаҳрида XXVI Ёзги Олимпиада ўйинлари очилган. 2003 йил – Австрияда 14 соат мобайнида профессор Франц Фацингер ва катта врач Кристиан Кермер раҳбарлигидаги операцияда дунёда илк бора тил трансплантацияси (кўчириб ўтказиш) муваффақиятли равишда амалга оширилган. 2005 йил – Биринчи Президент “Тошкент тиббиёт академиясини ташкил қилиш тўғрисида”ги фармонга имзо чеккан. 2017 йил – Ер сайёрасидаги энг узоқ умр кўрувчи жонзотлар сифатида Кариб денгизи тубида яшовчи, айримлари 300 йилдан зиёд яшаган қимирламайдиган чувалчанглар тан олинган. 2020 (таваллуди 1921) йил – Ўзбекистон халқ шоири, таниқли ёзувчи (Кафансиз кўмилганлар”, “Тирик руҳлар”...) Шукрулло (Юсупов) фоний оламни тарк этиб, боқийсига ўтиб кетган. 2022 йил –  ЎзР ФА Миллий археология маркази олимлари томонидан Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида жойлашган Ахсикент ёдгорлигида Қорахонийлар даврига оид ўзига хос деворий суратлар аниқланган. 2023 (таваллуди 1940) йил – Ўзбек Миллий академик драма театрида ҳаётининг интиҳосигача фаолият кўрсатган халқ артисти, Давлат мукофоти ва “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Толиб Каримов дорулбақога риҳлат қилган. 2024 йил – АҚШ олимлари томонидан организмнинг қаришига олиб келадиган интерлейкин – 11 оқсили билан курашадиган, инсон умрини 25 фоизга узайтирадиган дори ишлаб чиқилган. 2024 йил – Ўзбекистон Прездентининг “Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида”ги қарори имзоланган. 2025 йил – Нидерландиянинг Брага шаҳрида 26 июлгача давом этган “MIT – Mostra Internacional de Teatro” номли IV халқаро театрлар фестивалининг очилиш маросими ўтказилган.

Вся лента

Каталог площадок Искать в ChatCrawler

A snapshot of an open public feed from the search index ChatCrawler — “Google for public Telegram”; refreshed as the venue is crawled. Times are UTC.

Public content only, official Telegram API. About · FAQ · What we do not do · Remove a page · Catalog