ChatCrawlersearch across public Telegram Open the app
Г

Газеталар шарҳи/Расмий Chat

141 members
19 July 2026
id 1229194818Файл
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ХОНИМЛАР ВА ЖАНОБЛАР!!!   БУГУН,  2026 йилнинг 19 июли, якшанба. Ушбу сана билан бевосита боғлиқ айрим бир муҳим байрамлар, воқеалар, жараёнлар ва шахслар ҳақидаги тарихий маълумотлар   Халқаро янги дўстлар (New Friends Day) куни нишонланади. Ошпазлар (World Product Day) куни тантана қилинади. Никарагуада Инқилоб (Sandinista Revolution Day) куни. Колумбияда Ватан қаҳрамонлари ва уларнинг оиласи  (Dia de los Heroes de la Patria y sus Familias) куни нишонланади. Mил. авв. 4241 йил – Mисрликлар тақвими бошланган. 711 йил – араблар Пиреней ярим оролини эгаллаган. 1195 йил – Ёқуб ал-Мансур қўмондонлигидаги араблар лашкари Аларкос жангида Кастилия (Испания) қироли Альфонс VIII армиясини буткул мажақлаб ташлаган. 1270 йил – Олтин Ўрдада православ эътиқодидан воз кечмагани боис Рязань князи Роман Олегович қатл этилган. Кейинчалик Русь православ черкови Романни авлиё деб эълон қилган. 1404 йил – Амир Темур ўзининг Рум ва Шомга қилган “етти йиллик юриш”идан Самарқанд шаҳрига қайтиб келган. 1553 йил – Мария Тюдор (Генрих  VIII ва Екатерина Арагонскаянинг тўнғич қизи) Англия тахтига ўтирган. 1814 (вафоти 1862) йил – конструктор ва саноатчи, ўқотар қурол ишлаб чиқарувчи фирма асосчиси Сэмюэь Кольт туғилган. 1822 йил – тарихда дастлабки фотография олинган. 1870 йил – Франция – Пруссия уруши бошланган. 1898 (вафоти 1979) йил – оламга машҳур файласуф, социолог Герберт Маркузе том маънода дунёга келган. 1923 йил – Tуркистон давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) Ўрта Осиё давлат университети номини олган. 1923 (вафоти 2000) йил – оламга таниқли хирург, олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, хизмат кўрсатган врач Босит Охунжонов таваллуд топган.  1937 (вафоти 2019) йил – режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Дамир Салимов ижод оламига келган. 1941 йил – Иосиф Виссарионович Сталин (1878 – 1953) СССР Мудофаа халқ комиссари этиб тайинланган. 1949 йил – Лаос Франциядан мустақил бўлган. 1980 йил – Москвада XXII Олимпия ўйинларига старт берилган. 1992
id 1229194818Файл
ШУКРУЛЛО (1921 – 2020), Ўзбекистон халқ шоири Цензура йўқолди, Худога шукур, Лекин қувонмоққа ҳали эртароқ. Чунки қуёш чиқса соя йўқолур, Соя солган асли қолади бироқ. Сочилган тасбеҳга ўхшайди ҳаёт, Ҳамма ўзига хон, ўз-ўзига бек. Гўё эшикларга қулфу занжир ёт, Аммо дард айтишга борар жойинг берк. Айтган гапларингиз ҳаммаси тўғри, Бундан одамларга наф ҳам тегади. Гап шу ерда қолсин, менга ачининг, Юқоридан менга гап ҳам тегади!.. ТЕАТР адабий-бадиий, ахборот-реклама журнали, 2024 йил, 3- сон, 11- саҳифа. Асрор МЎМИН, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист САНЪАТ СОҲАСИНИНГ ҲАССОС ТОЛИБИ Ўзбекистон халқ артисти Толиб Каримов хотирасига Алпқомат ва арслон овоз соҳиби, Санъат соҳасининг ҳассос толиби, Катта саҳналарнинг бўлмай ғолиби, Толиб Каримов ҳам ўтди оламдан. Бўй кўрсатди “Инсон садоқати”да, Унда ҳам иккинчи роль сифатида, Мақтанг-мақтаманг, у тарих қатида, Толиб Каримов ҳам ўтди оламдан. Садоқати учун сийлади санъат, Тимсоллари элда қозонди шуҳрат, Отабек, Отелло... бўлмади фақат, Толиб Каримов ҳам ўтди оламдан. Эсладик, ё сана, ё унвон сабаб, Олқиш айтиб юрдик ўзимиз алдаб, Ким драма ёзди у зотга атаб, Толиб Каримов ҳам ўтди оламдан. Энди чироқ ёқиб изланг кундузи, Жилмайиб боқмайди чиройли юзи, Кўкка учди саҳна буюк юлдузи, Толиб Каримов ҳам ўтди оламдан. ЖАМИЯТ газетаси, 2024 йил 10 апрель, 16 (887)- сон. Сирожиддин САЙЙИД, Ўзбекистон халқ шоири “ҚИРҚ ҲАДИС” туркумидан Худо айтадики, Мен икки шерикнинг, агар бири иккинчисига хиёнат қилмаса, учинчисидурман. Агар хиёнат қилса, уларнинг ўрталаридан чиқиб кетаман. ХУДО АЙТАДИКИ Марду оқил бўлса, хушдил, хушрафтор, Меҳру оқибатли, бўлса пок имон, Хиёнат қилмаса бир-бировига, Мен икки шерикнинг учинчисиман. Агар аралашса бунда хиёнат, Шубҳаларга борса бири биридан, Ҳамроҳ бўлолмасман уларга бу он, Мен чиқиб кетарман ўрталаридан. Робиддин ИСҲОҚОВ ЎНҒОР НАФАСИ (Ғазаллар, фардлар, шеърлар, педагогик-фалсафий фикрлар). Бадиий
id 1229194818Файл
2- бетга қўшимча сифатида ўқиб қўявериш ҳеч кимга ҳеч қачон зарар зиён етказмайди, манфаатига ҳам дахл қилмайди...
id 1229194818Файл
Дунё давлатлари туғилиш даражаси бўйича тобора икки гуруҳга ажралмоқда. Биринчи гуруҳда аҳоли сонининг табиий тикланиши учун етарли туғилиш даражаси сақланиб қолаётган давлатлар бўлса, иккинчи гуруҳга туғилиш коэффициенти аҳоли ўзини қайта тиклаш даражасидан пастга тушиб кетган мамлакатлар киради.        Visual Capitalist нашри Бирлашган Миллатлар Ташкилоти прогнозлари асосида тайёрлаган янги инфографикада дунё давлатлари туғилиш коэффициенти бўйича тақсимланди. Харитада ҳар бир аёл ҳиссасига тўғри келадиган фарзандлар сони аҳоли табиий тикланиши учун зарур бўлган 2,1 кўрсаткичдан юқори ёки паст экани акс эттирилган.          Мутахассислар таъкидлашича, бу демографик бўлиниш келажакда аҳолининг қариши, меҳнат бозорида ишчи кучи етишмаслиги, миграция оқимларининг кучайиши ҳамда иқтисодий ўсиш суръатларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.          Ҳисоботга кўра, Европанинг деярли барча давлатлари аҳоли ўзини табиий тиклаш даражасидан паст кўрсаткичга тушиб бўлган. Шунингдек, Шимолий ва Жанубий Американинг катта қисми ҳамда Шарқий Осиё мамлакатларида ҳам худди шундай вазият кузатилмоқда.           Айни пайтда Африка қитъасининг аксарият давлатлари, Яқин Шарқнинг бир қисми, Марказий Осиё, Жанубий Осиё ва Жануби-Шарқий Осиёнинг қатор мамлакатларида туғилиш даражаси ҳали ҳам аҳолининг табиий ўсишини таъминлайдиган меъёрдан юқори бўлиб қолмоқда.            Шу билан бирга, минтақавий манзарада айрим истиснолар ҳам мавжуд.            Марказий Америкада Ҳондурас, Никарагуа ва Гватемалада туғилиш коэффициенти ҳали ҳам 2,1 кўрсаткичидан юқори. Бу ҳолат қитъанинг бошқа давлатларидан кескин фарқ қилади.           Африкада эса Тунис материкдаги ягона давлат бўлиб, унда туғилиш даражаси аҳоли табиий тикланиши учун зарур бўлган чегарадан пастга тушган.           Жанубий Америкада Боливия ва Парагвай, шунингдек, Гайана, Суринам ҳамда Француз Гвианаси юқори туғилиш кўрсаткичлари билан ажралиб туради.          Яқин Шарқда Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар ва Баҳрайнда туғилиш даражаси
id 1229194818Файл
Наманган давлат университети Тарих факультети жамоаси, 1995.
id 1229194818Файл
Хонимлар ва жаноблар! Ўзингиз ҳозиргина эшитган, тинглаган "АВТОТЕРРОРЧИ" қўшиғи шеъри НамДУ ИФФ Тарих кафедраси катта ўқитувчиси Эркин (ФРАНКО) КЕНЖАЕВ қаламига мансуб.
Б
id 1229194818Файл
Ҳар қандай жамият миллионлаб, турфа одамларнинг ўзига хос характерини умумлаштиради. Агар ҳалол одамлар кўпайса, шунга монанд ҳалол давлат пайдо бўлади. Мабодо лоқайд, бефарқ одамлар кўпайиб кетса, бефарқ жамият шаклланади. Буни ҳеч қандай қонун, куч-қудрат асло ўзгартира олмайди. Оқибатда бугун биз қандай одам бўлсак, ўзимиз ҳам худди шундай жамиятга муносибмиз, деган қарорга келасиз.
I
Файл
5-son [126], 2026 (2).pdf · 5.7 MB
«AGRO ILM» журналининг 2026 йил 5 (125)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади. ©️ Журнал таҳририят томонидан тақдим этилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga ulanish👇👇👇 https://t.me/gazetalar_sharhi https://t.me/qxjurnal_uz 👨‍⚕️ Salomatligingizga e'tiborli bo‘ling!
403 ·
id 1229194818«AGRO ILM» журналининг 2026 йил 5 (125)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади. ©️ Журнал таҳририят томонидан тақдим этилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga ulanish👇👇👇 https://t.me/gazetalar_sharhi https://t.me/qxjurnal_uz 👨‍⚕️ Salomatligingizga e'tiborli bo‘ling!
ДЎСТЛИК ордени соҳиби, Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси аъзоси, таниқли мусаввир Нодира ОРИПОВАнинг соҳир мўйқаламига мансуб САМАРҚАНД МАДОННАСИ асари.
id 1229194818«AGRO ILM» журналининг 2026 йил 5 (125)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади. ©️ Журнал таҳририят томонидан тақдим этилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga ulanish👇👇👇 https://t.me/gazetalar_sharhi https://t.me/qxjurnal_uz 👨‍⚕️ Salomatligingizga e'tiborli bo‘ling!
Абдунаби ҲАМРО Хайрли тун, кўнгил уйига Минг хил орзу, ҳавас тўлганлар, Хайрли тун, саробни бахт деб Кун бўйи овора бўлганлар. Хайрли тун, ўзгалар учун Ўзлигидан кеча олганлар, Хайрли тун, ғам шаробини Иккиланмай ича олганлар. Хайрли тун, ёш юракларни Минг тарафга тортган хаёллар, Хайрли тун, дунё молидан Ёрин афзал кўрган аёллар. Алдаганлар ва алданганлар Хайрли тун, майли, сизга ҳам Сирлар сотиб, карнай чалганлар Хайрли тун, эй кўҳна олам. Шу тун қалбингизни тарк этсин Бу дунёнинг барча дардлари, Тўшагида осуда ётсин Ҳақнинг худо деган мардлари. Бу тун сирли кеча, ишонинг Саҳар туринг бахтларга тўлиб, Тонгда гўдакдай пок уйғонинг Бугунгидан тозароқ бўлиб.
Б
id 1229194818«AGRO ILM» журналининг 2026 йил 5 (125)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади. ©️ Журнал таҳририят томонидан тақдим этилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga ulanish👇👇👇 https://t.me/gazetalar_sharhi https://t.me/qxjurnal_uz 👨‍⚕️ Salomatligingizga e'tiborli bo‘ling!
Мазкур шеър футбол бўйича Жаҳон чемпионати финалини шунчаки томоша қиладиганлар эмас, том маънода кўрадиган ашаддий ишқибозлар, жонкуярларга асло тааллуқли эмас!
20 July 2026
I
Файл
Бешариқ тонги 2026 йил 29-сони.pdf · 773 KB
«Beshariq tongi» газетасининг 2026 йил 18 июль кунги 29 (9222)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади. ©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga ulanish👇👇👇 https://t.me/gazetalar_sharhi 👨‍⚕️ Salomatligingizga e'tiborli bo‘ling!
48 ·
Архив по месяцам
Каталог площадок Искать в ChatCrawler

A snapshot of an open public feed from the search index ChatCrawler — “Google for public Telegram”; refreshed as the venue is crawled. Times are UTC.

Public content only, official Telegram API. About · FAQ · What we do not do · Remove a page · Catalog