id 1229194818Файл
Ҳар қандай жамият миллионлаб, турфа одамларнинг ўзига хос характерини умумлаштиради. Агар ҳалол одамлар кўпайса, шунга монанд ҳалол давлат пайдо бўлади. Мабодо лоқайд, бефарқ одамлар кўпайиб кетса, бефарқ жамият шаклланади.
Буни ҳеч қандай қонун, куч-қудрат асло ўзгартира олмайди. Оқибатда бугун биз қандай одам бўлсак, ўзимиз ҳам худди шундай жамиятга муносибмиз, деган қарорга келасиз.