ChatCrawlersearch across public Telegram Open the app
Г

Газеталар шарҳи/Расмий Chat

сообщение · 2026-07-19 18:32 UTC
Б
id 1229194818Файл
Абдунаби ҲАМРО Хайрли тун, кўнгил уйига Минг хил орзу, ҳавас тўлганлар, Хайрли тун, саробни бахт деб Кун бўйи овора бўлганлар. Хайрли тун, ўзгалар учун Ўзлигидан кеча олганлар, Хайрли тун, ғам шаробини Иккиланмай ича олганлар. Хайрли тун, ёш юракларни Минг тарафга тортган хаёллар, Хайрли тун, дунё молидан Ёрин афзал кўрган аёллар. Алдаганлар ва алданганлар Хайрли тун, майли, сизга ҳам Сирлар сотиб, карнай чалганлар Хайрли тун, эй кўҳна олам. Шу тун қалбингизни тарк этсин Бу дунёнинг барча дардлари, Тўшагида осуда ётсин Ҳақнинг худо деган мардлари. Бу тун сирли кеча, ишонинг Саҳар туринг бахтларга тўлиб, Тонгда гўдакдай пок уйғонинг Бугунгидан тозароқ бўлиб.

Вся лента

Каталог площадок Искать в ChatCrawler

A snapshot of an open public feed from the search index ChatCrawler — “Google for public Telegram”; refreshed as the venue is crawled. Times are UTC.

Public content only, official Telegram API. About · FAQ · What we do not do · Remove a page · Catalog