#хикмат
Эмизикли Мусо алайҳиссалом энг заиф ҳолатда бўлишига қарамай, дарё у зотни ғарқ қилмади. Аммо куч-қувватнинг чўққисида турган бўлсада, Фиръавнни ғарқ этди.
Демак, ким Аллоҳ билан бўлса, заифлиги зарар бермайди. Ким Аллоҳ билан бўлмаса, кучлилиги фойда бермайди.
238 · 22 June 2026
1 July 2026
Ҳамма нарсанинг закоти бўлади. Ақлнинг закоти жоҳилларга сабр қилишдир!
Муҳаммад Ротиб Ноблусий ҳафизаҳуллоҳ
184 · 6 July 2026
Менга бўлаверади деманг хеч қачон, ўзингизга доим яхши қаранг. Ўзингизга яхши муносабатда бўлиб баробарида бошқаларга хам шундай бўлинг,хечкимга имкон берманг сиздаги тамойилларни бузишига, ўзингиз хохлаган хаётни яратишда сизга халал берадиган барча сунъий тўсиқлардан вос кечинг ва чиқиб олган хато поездингизда узоққа кетиб қолмаслик учун хозироқ тушинг, бекатдан қанча узоқ кетсангиз қайтиш хам шунча машаққат бўлади.
Доим сизга озор берадиган нарсаларга сабр қилишингиз ортидан сизга хайр келавермайди унда қатиятсизлигингиз ва беқарорлигингиз хам сизни умр бўйи надоматга қўяди. Билингки ,хаммадан хам самимий муносабат кутманг, лек шунда хам ўзингиз самимийликдан ва бир юзликдан юз ўгирманг.)
214 · 9 July 2026
"Яхшилик қил - сени тушунишмаса ҳам...
Яхшилик улаш - гарчи сенга қайтмаса ҳам!
У ерда ҳам, бу ерда ҳам яхшилик уруғини эк...
У яхшиликдан барча баҳра олсин!
Нимадир учун яхшилик қилма...
Қалбинг поклиги учун яхшилик қил!
Кимдир ёмонлик билан жавоб қайтарса...
Аллоҳнинг олдида сенинг юзинг ёруғ - уники эмас...
Мавлоно Румий
197 · 22 July 2026
#quron
📜Мен шуни кузатдимки, Қуръон билан мустаҳкам алоқа ўрнатган ҳар бир инсон ҳаётида тўғри йўл топган, ишларида муваффақиятга эришган ҳамда басират ва нур соҳиби бўлган.
Яна шуни ҳам кузатдимки, Қуръон билан алоқаси заиф бўлган ҳар бир инсон кўп ҳолларда ҳаётида муваффақиятсизликка учрайди.
Унинг энг катта ташвиши дунё матоҳини тўплашга қаратилган бўлади ва нафсу шаҳватлари ортидан эргашиб кетади.
Шунинг учун Қуръон билан алоқангизни мустаҳкамланг ва уни маҳкам тутинг.
Зеро, Қуръон — нур, ҳидоят ва ҳақни ботилдан ажратувчи бурҳондир. Ўзингизни бу яхшиликдан маҳрум қилманг.
186 · 2 August 2026
Сиз нимага эътибор бераётганингизни айтинг ва мен сизни кимлигингизни айтиб бераман.
Хосе Ортега-и-Гассет
113 · 4 August 2026
Имом Шофеийга: “Эй Абу Абдуллоҳ, киши учун қай бири афзал, тамкин (истиқрор ҳаёт)ми ёки қийинчиликлар билан синалишми?” дейилди.
У зот: “Балоланмагунча, синовлар келмагунича тамкин-мустаҳкамлик берилмайди. Албатта Аллоҳ таоло Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Ийсо ва Муҳаммад алайҳимуссаломларга синовлар берган. Сабр қилганларидан кейин эса, уларга (ер юзидаги) мустаҳкамлик, устунлик, истиқрорни берган”, дедилар.
101 · 9 August 2026
Ё Аллох,сендан хийлакор дустдан панох тилайман.Чунки уни икки кузи мени куриб,калби кузатиб туради.Агар у бирор яхшилик курса,уни беркитади.Агар бирор ёмонлик курса уни таркатади.
Саъд ибн Саид Макбурий (розияллоху анху)дан Ибн Нажжор мурсал холатда ривоят килган.
62 · 10 August 2026
Фотография
click to show
click to show
13913. «Қандай Кунга сурилган-а?! Ажрим кунига», Мурсалот сураси, 12, 13 – оят.
Дунёда ҳал этилмай қолган, сурилган кўплаб ишлар бор. Лекин улар охират маҳкамасида ҳал қилинади ва ҳар бир ҳақ эгаси ўз ҳаққини тўлиқ олади. Шундай экан, одамларга зулм қилишдан, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва обрў-эътиборига тажовуз қилишдан сақланинг.
Доктор Ҳусайн Афифий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12 August 2026
Фотография
click to show
click to show
13920. Бахтнинг сабаблари
- Аллоҳнинг тақдирига рози бўлиш.
- Ўзида бор неъматлар билан қаноат қилиш.
- Қалбни кек ва ҳасаддан поклаш.
- Машаққат ва синовлар пайтида нафсни сабрга ўргатиш.
Набил Али Авзий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
7.1K · 13 August 2026
Bittasi: “Bu yerda bir narsani unutibman” dedi. Mavlono buyurdiki: Dunyoda bir narsa bor – unutilmas. Agar hamma narsani unutib, uni unutmasang, qoʻrqmasa ham boʻladi. Masalan, bir podshoh muayyan ish uchun seni qishloqqa joʻnatdi. Sen tayinlangan ishni qilmay, boshqa yuz turli ishni ado etsang ham, hech narsa bajarmagan boʻlasan. Shuning uchun inson bu dunyoga bir ish uchun kelgan: gʻoya udir, agar uni qilmasa, hech bir ish qilmagan hisoblanadi.
Jaloliddin Rumiy
47 · "Шак-шубҳасиз, инсон Парвардигори (унга ато этган неъматлар)га кўрнамаклик қилгувчидир" (Одиёт сураси, 6-оят).
Имом Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ:
"Кўрнамак, ношукр киши – бу ўзига етган мусибатларни санайдиган, аммо неъматларни унутадиган кишидир", деб айтдилар.
Ибн Абу Дунёнинг "Шукр" китобидан.
31 · Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Эй аёллар жамоаси! Садақа қилинглар, истиғфорни кўпроқ айтинглар. Зеро мен дўзах аҳлининг аксарияти сизлар эканингизни кўрдим», дедилар. Улардан бир гапга уста аёл: «Эй Аллоҳнинг Расули, бизга не бўлдики, дўзах аҳлининг аксарияти эканмиз?» деди.
«Кўп лаънат айтасиз, эрга ношукр бўласиз. Сизчалик ақлда ва динда ожизларнинг ақл эгалари устидан ғолиб бўлишини кўрмадим», дедилар.
Аёл: «Эй Аллоҳнинг Расули, ақл ва диндаги ожизлик нима?» деди.
«Ақлдаги ожизлик шуки, икки аёлнинг гувоҳлиги бир эркакнинг гувоҳлигига тўғри келади. Бу ақлдаги ожизликдир. Аёл киши бир неча кунларни намоз ўқимай ўтказади ва Рамазонда рўза тутмайди. Бу диндаги ожизликдир», дедилар».
30 · 14 August 2026
Фотография
click to show
click to show
13925. Ҳофиз ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Истиқомат ва динда собитқадам туриш — банданинг ўз кучи билан эришадиган нарса эмас. Шунинг учун у доимо Роббисидан сабот сўраб туриши лозим.
Қанчадан-қанча эзгу амал қилувчилар борки, жаннат билан орасида бир зироъ қолганда ва унинг кемаси, маркаби нажот қирғоғига яқинлашганда, нафсу ҳаво тўлқини уни уриб, ғарқ бўлиб кетган”, деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
10.7K · 17 August 2026
Фотография
click to show
click to show
🔵🔵🔵🔵🔵
#iqtibos
Nafaqat mo‘minga, balki zimmiyga, ahli kitobga, g‘ayridinga ham ozor berish mumkinmas. Odamlarga ozor berish qalbning qoraligining belgisidir.
✅ Husayn Buxoriy
@husayn_buxoriy
23.2K · Жаъфар ибн Муҳаммад Суфён Саврийга айтди:
«Эй Суфён! Агар сенга ўзинг суядиган нарса келса, “Алҳамдулиллаҳ”ни кўпайтир. Агар сенга ўзинг ёқтирмайдиган нарса келса, “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ”ни кўпайтир.
Агар ризқинг кечикиб қолганини ҳис қилсанг, истиғфор айтишни кўпайтир».
Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтди: «Бу мавъизадан фойда топдим».
«Мужаласа ва жаваҳирул илм» китобидан.
131 · 18 August 2026
Фотография
click to show
click to show
Samimiyatga badgumon bo’lgan odam hech qachon tuzalmaydi!
Tuzalsa ham u kasallikni asorati qoladi!
Alloh samimiy qalb insonlar bilan birga qilsin barchamizni!
139 · 23 August 2026
Фотография
click to show
click to show
Гуноҳ
📜Мусулмонларга етган азиятдан хурсанд бўлиш ва уларга етган мусибатдан шодланиш улкан гуноҳлардандир.
"Мадорижус соликийн"дан.
🟢Изоҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Биродарингга мусибат етганда шодланмагин. Акс ҳолда Аллоҳ унга раҳм қилиб, сени балолайди," дедилар." Имом Термизий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11.6K · 27 August 2026
Биз бечоралармиз. Ризқимизни еймиз ва ажалимизни кутамиз.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ
128 · 28 August 2026
Фотография
click to show
click to show
Қабр тошидаги битик.
"Эртанги кун ташвишида эди, бу кеча оламдан ўтди."
149 · id 1215560168Қабр тошидаги битик.
"Эртанги кун ташвишида эди, бу кеча оламдан ўтди."
Недавно закончил слушать «К чёрту всё! Берись и делай» Ричарда Брэнсона. Особенно понравилось, как он говорит о страхе провала: иногда именно опасение ошибиться заставляет нас откладывать действия и ждать подходящего момента. А ведь проще сделать первый шаг и уже по дороге разобраться, что к чему. Кому интересно, могу закинуть.🎯
6 September 2026
11 September 2026
Исо алайҳиссалом ҳузурларига Иблис келиб деди:
— «Менга фақат Аллоҳ тақдир қилган нарсагина етади!..» – деб даъво қиласизми?
— Худди шундай! – дедилар Исо алайҳиссалом.
— Ундай бўлса, анави тоғнинг тепасидан ўзингизни пастга ташланг-чи! Агар сизга саломатлик тақдир қилинган бўлса, албатта саломат қоласиз…
— Эй, лаънати Шайтон! Аллоҳ ўз бандаларини синайди. Банда эса Роббини синашга ҳаққи йўқ! – дедилар Исо алайҳиссалом.
Ибн Касир, «Ал-Бидоя ван-Ниҳоя» китобидан
86 · 17 September 2026
Фотография
click to show
click to show
Солиҳ салафларимиз қийинчилик кунларда бир-бирларига шундай насиҳат қилишар экан:
"Бу кунлар тезда ўтиб кетади. Ваъда қилингани эса жаннатдир!".
47 · 19 September 2026
Энг фойдали савдо – Аллоҳнинг зикри, энг зарарли савдо эса одамларнинг зикридир. (Яъни, улар ҳақида гапиришдир).
Абу Ҳотим раҳимаҳуллоҳнинг «Баҳжатул мажолис» асаридан.
29 ·