Янги тарих яратилмоқда. Ҳурматли Президентимиз томонларидан Enterprise Uzbekistan Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисидаги Конституцион қонун Тадбиркорлар куни арафасида имзоланди!
Ушбу ҳудудда рўйхатдан ўтган тадбиркорларга 2100 йилгача халқаро талабларга жавоб берадиган махсус ҳуқуқий режим яратилади, яъни Конституцион қонун рақамли технологиялар соҳасидаги асосан экспортчи тадбиркорлар учун қулай, ўзгармас, ишончли қонуний муҳитни таъминлашга ёрдам беради.
Барча чет эллик ҳамкорларингизни ҳам Ўзбекистонга таклиф этинг! Энди ўз хизматлари ва маҳсулотларини экспорт қилиш орқали ишчи ўринларини яратувчиларга нафақат солиқ томонидан қўшимча қулайликлар, балки халқаро ҳуқуқ томонидан ҳам имкониятлар кенгайди!
Батафсил:
https://enterprise.gov.uz
#Mustaqillik35 #Uzb35 #EnterpriseUzbekistan