ChatCrawlersearch across public Telegram Open the app
Y

yurt tarixi

group
29 August 2026
I
''Тараққий'' газетасида мустақиллик орзуси (2 қисм) Туркистон жадид матбуот нашрларини ўқиб, шунга амин бўламизки, улар маърифатпарварлик ғоялари билан бир вақтнинг ўзида сиёсий-ижтимоий масалаларини кўтариб чиқишган. Жумладан, бу кўриниш илк ўзбек жадид нашри “Тараққий” газетасининг илк сонидаги биринчи саҳифасида берилган мақолада ўз аксини топади: “Ватандош ва халқларимизнинг ғоюр боҳодурлари майдонда кўкариб, арслондек олишиб, тортишиб ҳама халқ учун азиз вужудларидан кечуб, дини, илми, сиёсий ишларимизни харит йўлиға солиб (бошқаларга бериб қўйиб-О.Т.), насф(ярим-О.Т.) асрдан бери осилиб, сўйилиб, туқғон (туғилган-О.Т.), ўсган ерларидан айрилиб, Сибирдек совуқ ерларга юборилиб, тоғдек оғир машаққатлар юклатсалар ҳам охир шу икки йил ичиндаги чеккан машаққатлари бекорга кетмай, учлик найзаларга, ўткир қиличларға кўкракларини бериб, мамлакатимизнинг жойларини қонлари билан тўлдириб, ватан учун жонларини қурбон қилган муборак зотлар юрак бағирларимизни фидо қилсак ҳам жойига еткурмоғимиз йўқ” . Мақоладаги ушбу фикрлар 1904-1905 йилларда Япония билан бўлган урушдаги довюракликлар билан бирга келтирилган. Аслида эса муаллиф (мақола муаллифи кўрсатилмаган, Исмоил Обидов бўлиши мумкин) айтмоқчи бўлган фикр, ярим асрдан яъни Туркистон Россия мустамлакачилари томонидан босиб олиниб генерал- губернаторлик ўрнатилгандан буён аждодларимизнинг туғилиб ўсган юртларидан Сибирга бадарға қилиниб, динидан, маърифатидан, сиёсий кўринишидан айиришган бўлсада, ватан учун жанг қилишдан қайтмади. Шунингдек, “муборак зотлар” дейилганда жонидан кечиб, эркинлик, озодлик сари интилган ҳурриятпарвар аждодларимиз назарда тутилганлигини англаш қийин эмас. Фикримизни яна шу мақоланинг давомида келтирилган мана бу жумлалар тасдиқлайди: “Ҳозирда ижтимоий, калом, матбуот учун берилғон харитлар (харажатлар-О.Т.), тўшак устида оғзига сув томизилиб оғир хастадек эканини тилсиз ва кўр табиблар ҳам тасдиқ этурлар. Бу каби заиф ва ланж ҳурриятларға халқимиз ҳамонда рози бўлмай курашиб, тортишиб, о
1.6K ·
Y
yurt tarixi
"Тараққий" газетасида мустақиллик орзуси (3 қисм) Мақола “Тошкентда 14-июнь” (янги ҳисобда 27-июнга тўғри келади, 1906-йил) рукни остида “Биз мусулмонларни ҳурриятга ҳақлари борму? Йўқ қариндошлар юз маротаба йўқ!” деб номланади. Бу биринчидан “Тараққий”ни ижтимоий-сиёсий, ҳурриятпарвар газета эканлигини намоён қилса, иккинчидан, Туркистон жадидларининг дастлабки нашрлариданоқ сиёсий масалаларда жуда дадил бўлгани, яъни мустақил, эркин давлат қуриш ғоясини кўтариб чиқилганлигини кўрсатади. Йиллар давомида орзу қилинган ҳурлик, озодлик, эркинлик тўйғулари 1991 йил ушалди. Халқимиз онгига маърифат, замонавий фан-техника, илмий дунёқарашни сингдириб, онгли мустақиллик учун курашган буюк жадид намоёндалари бу бахтли кунларни кўролмаган бўлсаларда, лекин улар ҳар доим ҳис қилишган. Буни ушбу мақоладан ҳам англаш мумкиндир. Мустамлака тузумининг икки босқичи ва турини бошидан кечирган жадидлар миллий истиқлол учун кураш олиб борди. Шунинг учун ҳам улар Россия империяси ва совет мустамлакачилик даврларида аёвсиз таъқиб этилди ва қатағон қилинди. Тараққийпарвар, халқпарвар, маърифатпарвар жадид зиёлилари ғоявий, сиёсий мақсадда бирлашиб, халқ маънавияти ва маданиятини ўстиришга интилдилар. Гўё баҳор шамоли янғлиғ тарқалган марифатпарварлик Туркистонда юқори босқичга кўтарилгани учун Россия империясининг бошқа мустамлакаларидан ажралиб турар эди. Чунки, бу юртда Туркистон жадидчилигининг шаклланишига маънавий омил бўлиб хизмат қилган маърифий- демократик зиёли адабиёт намоёндалари Муқимий, Фурқат, Завқий кабилар ҳам миллий-маънавий салоҳиятни ошириш ғоясида турган эдилар. Мустамлака тузум миллий матбуотимизнинг ривожланишига доим тўсқинлик қилиб келди. Аммо тўсиқлар бўлишига қарамай Туркистон жадидлари бошқа соҳалар каби матбуотда ҳам тўхтаб қолмади. Жадид маърифатпарварлари таълимда, адабиётда, маънавиятда, маданиятда бўлгани каби, матбуотда ҳам бевосита мутлоқ янги яратувчанлик ва мустамлака тузумига қарши миллий ғоявий кураш фаолиятини юритди. Бундай жасорат би
2.1K ·
I
"Тараққий" газетасида мустақиллик орзуси (3 қисм) Мақола “Тошкентда 14-июнь” (янги ҳисобда 27-июнга тўғри келади, 1906-йил) рукни остида “Биз мусулмонларни ҳурриятга ҳақлари борму? Йўқ қариндошлар юз маротаба йўқ!” деб номланади. Бу биринчидан “Тараққий”ни ижтимоий-сиёсий, ҳурриятпарвар газета эканлигини намоён қилса, иккинчидан, Туркистон жадидларининг дастлабки нашрлариданоқ сиёсий масалаларда жуда дадил бўлгани, яъни мустақил, эркин давлат қуриш ғоясини кўтариб чиқилганлигини кўрсатади. Йиллар давомида орзу қилинган ҳурлик, озодлик, эркинлик тўйғулари 1991 йил ушалди. Халқимиз онгига маърифат, замонавий фан-техника, илмий дунёқарашни сингдириб, онгли мустақиллик учун курашган буюк жадид намоёндалари бу бахтли кунларни кўролмаган бўлсаларда, лекин улар ҳар доим ҳис қилишган. Буни ушбу мақоладан ҳам англаш мумкиндир. Мустамлака тузумининг икки босқичи ва турини бошидан кечирган жадидлар миллий истиқлол учун кураш олиб борди. Шунинг учун ҳам улар Россия империяси ва совет мустамлакачилик даврларида аёвсиз таъқиб этилди ва қатағон қилинди. Тараққийпарвар, халқпарвар, маърифатпарвар жадид зиёлилари ғоявий, сиёсий мақсадда бирлашиб, халқ маънавияти ва маданиятини ўстиришга интилдилар. Гўё баҳор шамоли янғлиғ тарқалган марифатпарварлик Туркистонда юқори босқичга кўтарилгани учун Россия империясининг бошқа мустамлакаларидан ажралиб турар эди. Чунки, бу юртда Туркистон жадидчилигининг шаклланишига маънавий омил бўлиб хизмат қилган маърифий- демократик зиёли адабиёт намоёндалари Муқимий, Фурқат, Завқий кабилар ҳам миллий-маънавий салоҳиятни ошириш ғоясида турган эдилар. Мустамлака тузум миллий матбуотимизнинг ривожланишига доим тўсқинлик қилиб келди. Аммо тўсиқлар бўлишига қарамай Туркистон жадидлари бошқа соҳалар каби матбуотда ҳам тўхтаб қолмади. Жадид маърифатпарварлари таълимда, адабиётда, маънавиятда, маданиятда бўлгани каби, матбуотда ҳам бевосита мутлоқ янги яратувчанлик ва мустамлака тузумига қарши миллий ғоявий кураш фаолиятини юритди. Бундай жасорат би
2.1K ·
30 August 2026
I
Видео
451.7 MB · click to show
Абдулла Қодирий ижодига назар ва адибнинг мустабид совет даврида қатағон қилинишига доир 📲http://t.me/yurt_tarixi
1.1K ·
31 August 2026
МУНАВВАР ҚОРИ ИЛМ-МАЪРИФАТ ТАРҒИБОТЧИСИ Миллий уйғониш ва мустақиллик ғояларини ўзларига асосий мақсад қилиб, халқ маънавиятини ошириш йўлида, XIX аср охири ва ХХ аср бошларида тараққийпарвар халқ намояндалари - жадидлар илғор эзгу фикрларни ўртага ташлаб, ҳар жабҳада маънавий кураш олиб боришган. Маърифатпарварлар анъанавий таълим билан биргаликда янги усулдаги замонавий илм-фан ютуқларини маорифга жорий этишга интилишган. Жадид маърифатпарварлари билимли, дунё билан ҳамнафас кадрларни юртимизда етишиб чиқиши учун уларни аввало оммавий саводли қилиш, турли илмларни мукаммал эгаллаш масалаларини илгари суришди. Буюк аллома Мунавварқори Абдурашидхонов ҳам юртимизда биринчи замонавий олий ўқув даргоҳи – Туркистон Дорулфунуни очилиши учун жонбозлик кўрсатган, халқ маърифати равнақи ва озодлиги йўлида курашган шу ғоя ташаббускорларидан бири эди. 1907 йили нашр эттирган “Адибус-соний” дарслигида у илмга шундай таъриф беради: “Илм – билмаган нарсаларни билганлардан ўрганмокдир. Илм-одамнинг зеҳнини очар, ақлини орттирар, билмаган нарсаларини билдирур, дунёда бахтли ва иззатли қилур, охиратда саодатли ва шарофатли қилур”. М.Абдурашидхонов дастлаб Бухорода, кейин Тошкентдаги мадрасаларда таълим олиб, фаолиятини Тошкент масжидларидан бирида имом сифатида давом эттирар экан, ёшларнинг таълим-тарбиясига бўлган эътиборини бир нафасга тўхтатмади. Аслида Туркистон жадидчилигининг асосий ўзаги дастлаб педагогик фаолиятдан бошланган. Аллома жоҳилликнинг жамият учун таҳдидларини “Бизни жаҳолат жаҳли мураккаб” мақоласида алоҳида баён этади: “Ҳар миллат ўз саодат ҳол ва истиқболини муҳофазатиға биринчи восита илм ўлмакиға қаноат ҳосил қилиб, илм ва маорифға кўшиш қилган бу замонда бизлар бу ғафлат ва жаҳолатимизда давом этсак (бунга тоқат қилиб бўладими? - О.Т.)...” Мунавварқори илмни чегараламасликни, унинг яхлит тушунча эканлигини тарғиб қилади: “Эй ватандошлар! Диққати назар ила боқинг! Бир болани мактабга бермоқдин мақсуд ва ижобати диниямиз ўлған илми қироат, масоилу этиқ
1K ·
I
Видео
Ўткан кунлар ҳақида.mp4 · 294.4 MB · click to show
"Ўткан кунлар" филми ҳақида
652 ·
1 September 2026
Фотография
click to show
Маҳмудхўжа Беҳбудий ( 1 қисм) Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875–1919) — аллома, ёзувчи, жамоат арбоби ва ўзбек драматургияси асосчиси. Жадидчилик ҳаракати, яъни янгича ўқув методикаси раҳбари ҳисобланади. Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875 йил 20 январь куни Самарқанд шаҳрида муфтийлар оиласида дунёга келган. Беҳбудий вояга етган атроф-муҳит унинг дунёқарашига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган. Маҳмудхўжанинг отаси ислом динининг йирик мутахассиси бўлган ва динга оид қатор мақолалар ёзган, илмий ишлар олиб борганлиги боис, ушбу муҳит боланинг дунёқарашига сезиларли таъсир кўрсатган. Беҳбудий адабиёт ва тарих фанлари билан бирга, сиёсатни ҳам ўрганган. Газета ва журналлар орқали дунёда содир бўлаётган янгиликлар билан танишиб борган. Макка, Миср ҳамда Истамбулга қилган саёҳатлари унинг дунёқарашини бутунлай ўзгартириб юборган. У газета ва журналлар билан ҳамкорлик ўрнатиб, ўз мақолаларини чоп эта бошлаган, уларда мактаб ва санъатни яхшилаш масалаларини кўтарган. 📲@yurt_tarixi
257 ·
Маҳмудхўжа Беҳбудий ( 2 қисм) Беҳбудий адабиёт ва тарих фанлари билан бирга, сиёсатни ҳам ўрганган. Газета ва журналлар орқали дунёда содир бўлаётган янгиликлар билан танишиб борган. Макка, Миср ҳамда Истамбулга қилган саёҳатлари унинг дунёқарашини бутунлай ўзгартириб юборган. У газета ва журналлар билан ҳамкорлик ўрнатиб, ўз мақолаларини чоп эта бошлаган, уларда мактаб ва санъатни яхшилаш масалаларини кўтарган. Беҳбудий “Ойна” газетаси асосчиси, муҳаррир И. Гаспринскийнинг “Таржимон” газетасининг доимий муаллифи бўлган. Маҳмудхўжа 200 дан зиёд ўзбек ва тожик тилларидаги нашрлар муаллифи. Хусусан, “Мунтахаби ҷуғрофияи умумий” — “Қисқача умумий ҷуғрофия” (1903), “Китоб-ул-атфол” — “Болалар учун китоб” (1904) ва бошқалар. Беҳбудийнинг ёзувчилик фаолиятидаги пойдевор нуқтаси 1911 йил Самарқандда ёзилган “Падаркуш” драмаси ҳисобланади. Унда ёш авлод маълумотли ва маданиятли бўлиши кераклиги таъкидланган. Драма илк бор 1912 йил “Турон” газетасида босиб чиқарилган, 1913 йилда эса алоҳида китоб кўринишида нашр этилган. Беҳбудийнинг саҳна асари катта муваффақият қозонган ва Самарқанд, Бухоро ҳамда Тошкент шаҳарлари театрларида саҳналаштирилган. Композицион нуқтаи назардан асар оддий кўринса-да, ғоявий жиҳатдан жуда мураккаб ва драма жанрининг барча талабларига жавоб бера олади. Ўзбек драматургиясининг биринчи қалдирғўчи бўлиб, А. Қодирийнинг “Бахтсиз куёв”, Мирмуҳсина-Фикриянинг “Фарзандсиз Очилдибой” ва Ҳамзанинг бир қатор асарларининг яратилишида туртки бўлган. 📲@yurt_tarixi
327 ·
I
Фотография
click to show
🇺🇿 MUSTAQILLIK BAYRAMI MUBORAK BO‘LSIN! “Yurt tarixi” Telegram kanali jamoasi nomidan barcha aziz yurtdoshlarimizni O‘zbekiston Respublikasi Mustaqilligining bayrami bilan chin qalbdan muborakbod etamiz! Mustaqillik — xalqimizning bebaho qadriyati, milliy g‘ururi va porloq kelajagimizning mustahkam poydevoridir. Tariximizni qadrlab, ajdodlarimiz merosini asrab, yurtimiz ravnaqi yo‘lida doimo birdam bo‘lib yashaylik. Xonadonlaringizdan tinchlik-xotirjamlik, qalblaringizdan ezgulik va yuzlaringizdan tabassum arimasin. Vatanimiz osmoni hamisha musaffo, xalqimiz farovonligi va yurtimiz taraqqiyoti bardavom bo‘lsin! 🇺🇿 Bayramingiz muborak, aziz yurtdoshlar
136 ·
3 September 2026
I
Ссылка
click to show
ТОШКЕНТ ТАРИХИГА ДОИР Тошкент топонимини “Тош шаҳар” деб изоҳлайдилар. Шу сўзда маълум маънода шаҳар тирихи ҳам ўз аксини топган. Шаҳар ҳудудида қадимий буюмлар топилган. Тошкентдаги қабристонлардан бирида топилган бронза кўзгулар, турли мамлакатларнинг тангалари шаҳар тарихи 2200 йилдан ортиқ эканлигидан дарак беради. Тошкент тарихига оид илк манбалар милоднинг дастлабки асрларига тўғри келади. Жумладан, юнон олими Птоломейнинг “Географиядан қўлланма” асарида Тошкент ҳақидаги маълумотлар учрайди. Птоломей бу асарида Ер шарининг обод қисмини 26 харитада тасвирлаган. Шу хариталардан бирида Ўрта Осиё ва унинг атрофидаги ўлкалар кўрсатилган. Ана шу харитада Хитойга борадиган савдо йўли устида, Яксарт (Сирдарё) ҳавзасининг шарқида “Терри Лапидея” деган жой кўрсатилган. Олимлар ана шу юнонча номни “Тош қўрғон” деб таржима қилиб, уни Тошкентга нисбат берганлар. Тошкент шаҳрининг номи ёзма манбаларда Чоч, Чочистон, Шош, Шошкент шаклларида учрайди. Чоч сўзи ҳам сўғд тилида “тош”, “тоғ” маъносини англатади. Шош эса Чоч номининг арабча шаклидир. Чоч ёки Шош деганда Тошкент ва унинг атрофлари тушунилган. X асрда номаълум муаллиф томонидан форс тилида ёзиб қолдирилган “Ҳудуд ул олам” (“Оламлар чегараси”) асарида бундай дейилади: “Чоч катта вилоят, халқи жанговар, бой ва сахийдир. У ерда ўқ - ёй тайёрланади. Бинкат – Чочнинг пойтахти. Бу катта шаҳар, айни пайтда подшонинг қароргоҳидир”. Арабнавис олимлардан Истахрий, Ибн Хавқал, Муқаддисий ва бошқалар (IX-X асрлар) Шош вилояти ҳақида ёзганда унинг марказини Бинкат шаҳри деб кўрсатадилар. Бинкат ҳозирги Эскижува ва Чорсу оралиғида бўлган. Бинкат номи форсча бўлиб, “кўримли шаҳар” демакдир (бин – кўриниш, кат – сўғдча “шаҳар, қишлоқ, манзилгоҳ” деган маънони англатади). “Қонуни Маъсудий” асарида: “Бинкат – бу Шошнинг пойтахти, туркий тилда “Тошканд”, юнончадан арабчага таржима қилинса – “Буржул ҳижора” (яъни “Тош минора”) шаклида бўлади” деб ёзган. Берунийнинг сўзларини бошқа олимлар ҳам тасдиқлашган. Масалан, Маҳмуд Қошғари
1K ·
6 September 2026
I
Ссылка
click to show
Шайбоний ҳукмдорлар сулоласи: Шайбонийхон ибн Будоқ султон (1500-1510). Қучқунчихон ибн Абулхайрхон (1510-1530). Абу Саид ибн Қучқунчихон (1530-1533). Убайдуллахон ибн Маҳмуд Султон (1533-1539). Абдуллахон I ибн Қучқунчихон (1539-1540). Абдулатифхон ибн Қучқинчихон (1541-1551). Абдулазизхон ибн Убайдуллахон (1540-1550). Наврўз Аҳмад ибн Суюнчихон (1551-1556). Пирмуҳаммад ибн Жонибек Султон (1556-1561). Искандар Султон ибн Жонибек Султон (1561-1583). Абдуллахон II ибн Искандар Султон (1583-1598). Абдулмўмин ибн Абдуллахон II (1598-1599). Пирмуҳаммад ибн Сулаймон Султон (1599-1601). 📲http://t.me/yurt_tarixi
1.5K ·
8 September 2026
I
Ссылка
click to show
УБАЙДУЛЛОХОН (1512–1533) — БУХОРО ХОНИ, ШАЙБОНИЙ СУЛОЛАСИ ВАКИЛИ Шайбонийлар сулоласининг йирик ва салоҳиятли намояндаларидан бири Убайдуллохон Муҳаммад Шайбонийхоннинг укаси Маҳмуд Султоннинг фарзанди эди. Убайдуллохон Нақшбандия тариқатида бўлиб, ушбу таълимотнинг таниқли вакили, шунингдек отасининг маънавий устози бўлган Убайдуллоҳ Хўжа Аҳрор номи билан боғланган. Унинг маънавий камол топишида яна бир муҳим шахс — Ямандан келган шайх Саййид Абдуллоҳ ал-Яманий бўлган. Ушбу шайх Самарқандга ташриф буюриб, Убайдуллохонга руҳий йўлбошчи сифатида хизмат қилган. Убайдуллохон ўз замонасида яхши таълим олган. У ҳадис илмини Хожа Маулон Исфаҳонийдан, фиқҳ фанини эса Маҳмуд Азизондан ўрганган. Ундан ташқари, у Яссавия тариқатига мансуб маърифатли шайхлар — Шайх Худайдод Вали ва Мансур каби сўфийлардан ҳам маънавий тарбия олган. Убайдуллохон сиёсий соҳада ҳам муҳим ислоҳотлар амалга оширди. Жумладан, у давлат пойтахтини Самарқанддан Бухорога кўчирди. Унинг фикрига кўра, Бухоро отасидан мерос бўлган мулк ҳисобланарди, зеро Шайбонийхон тириклигидаёқ мазкур ҳудудни Маҳмуд Султонга — яъни Убайдуллохоннинг отасига топширган эди. Натижада, Шайбонийлар томонидан Мовароуннаҳрда барпо этилган давлат энди расман Бухоро хонлиги номи билан юритила бошланди. 📲http://t.me/yurt_tarixi
295 ·
10 September 2026
Фотография
click to show
МУҲАММАД ШАЙБОНИЙХОН                    1451-1510 (1 қисм) Муҳаммад Шайбонийхон – тарихда кўчманчи ўзбеклар давлатига асос солган шахс сифатида танилган бўлиб, у Тура (Ғарбий Сибир) ҳукмдори Абулхайрхоннинг набираси, Шоҳ Будоқ султоннинг ўғли эди. Абулхайрхон эса Чингизхоннинг фарзанди Жўжининг бешинчи ўғли Шайбон авлодидан бўлиб, 1462 йили Улуғбекнинг қизи Робия Султонбегимга уйланган. Шайбонийхон номи билан танилган бу ўзбек ҳукмдори, бутун Машриқ ва Мағрибда даҳшат уйғотган Чингизхон авлодидан бўлса-да, ўз шахсияти билан Мўғулликдан анча узоқлашган эди. Дашти Қипчоқ ва Туркистонда кўчманчи турк қабилалари орасида тарбия топган Шайбонийхон фақат туркий хусусиятларни акс эттирарди. Чунки Туркистонга ҳужум қилган мўғул иттифоқи таркибида ҳам асосан туркий тилли қабилалар бўлиб, улар маҳаллий турклар таъсирида турмуш тарзи ва одатларини ўзгартириб, бирлашиб кетган эдилар. Камолиддин Беҳзод томонидан ишланган расм. 📲@yurt_tarixi
246 ·
I
МУҲАММАД ШАЙБОНИЙХОН (2 қисм) Абулхайрхон саройида қадимги туркий урф-одатга мувофиқ туғилган болага икки исм қўйиш анъанаси мавжуд эди: бири – туркий, иккинчиси эса – исломий анъана асосида арабча. Масалан, Амир Темурнинг невараси туғилганда расмий равишда “Муҳаммад” исмини олган бўлса, яқинлари уни туркий исм – “Улуғбек” деб аташган. Бу одат Хоразмшоҳлар ва бошқа сулолаларда ҳам кенг тарқалган эди. Масалан, Хоразмшоҳ авлодидан бир шахснинг исми ҳам Муҳаммад, ҳам Мангуберди (Менгбурни) бўлган. Туркийлашган кўчманчилар ҳам бу анъанани қабул қилганлар. Муҳаммад исми кенг тарқалгани сабабли тарихда улар кўпроқ туркий исмлари билан танилган. Шунингдек, туғилганда Муҳаммад деб аталган Шайбонийхон ҳам асoсан иккинчи исми – Шайбоний номи билан машҳур бўлган. Шайбонийхон айрим тарихий манбаларда “Шоҳибек” номи билан ҳам тилга олинади. Бу икки қисмли номнинг биринчи қисми форсий, иккинчиси туркий бўлиб, “Шоҳларга тенг бек” ёки “Шоҳлар ҳимоячиси” маъноларини англатади. 📲@yurt_tarixi
237 ·
14 September 2026
Ссылка
click to show
Убайдулла Султон, Убайдий.(1 қисм) Убайдуллахон 1486 йил, Хоразмнинг Вазир шаҳри яқинидаги Тирсак мавзеси туғилган. 1540 йил 17-март куни Бухорода вафот этган. 1533-1539 йилларда шайбонийлар давлатининг ҳукмдори бўлган. Убайдий тахаллуси билан назмда ижод қилган.Муҳаммад Шайбонийхоннинг жияни, Маҳмуд Султоннинг ўғли. Тўлиқ исми Абулғозий Убайдуллоҳ Баҳодирхон ибн Маҳмуд Султон ибн Шоҳ Будоғ Султон ибн Абулхайрхон. Отасининг илтимосига кўра, унга Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор ўз исмини берган. Тасаввуф бўйича дастлабки сабоқни отасининг устози Мавлоно Муҳаммаддан олган. Убайдуллахонга ўз даврининг машҳур уламолари Фазлуллоҳ ибн Рўзбеҳон, Махдуми Аъзам, Мавлоно Муҳаммад Азизон, Мавлоно Хожа Муҳаммад Садр ва бошқалар устозлик қилган. Хусусан, унга давлат арбоби ва саркарда амир Абдулла Яманий (Бухорода Мир Араб номи билан машҳур бўлган) ҳарбий санъатдан сабоқ берган ва ўзига мурид қилиб олган. Хоразм ва Бухоро ҳокими бўлган отаси Маҳмуд Султон Қундузда вафот этгач (1504), унга Ўрусбек Дўрмон оталиқ қилиб тайинланган. Убайдуллахон амакиси Шайбонийхоннинг Хоразм (1505), Балх (1506), Ҳирот ва Машҳад (1507)га қилган ҳарбий юришларида қатнашган. Дастлаб сафавийлар қўшинининг Мовароуннаҳр ичкарисига бостириб киришидан чўчиган Убайдуллахон ва Муҳаммад Темур Султон (Шайбонийхоннинг ўғли) шоҳ Исмоил I билан элчилар алмашиб, сулҳ тузишга уринганлар. Шайбонийлар сулоласининг хони Кўчкунчихоннинг асосий ноиби (1510 йилдан) ва Бухоро ҳокими (1504 йилдан) сифатида Убайдуллахон душманга қарши курашга отланган. 1511 йилда бўлган жангда енгилган Убайдуллахон ва Кўчкунчихон, Самарқанд ҳокими Суюнчхўжахон, шунингдек, Муҳаммад Темур Султон ва Жонибек Султон ўз яқинлари билан Туркистон шаҳрига чекинадилар. 1512 йил 28-апрелда Кўли Малик жангида Убайдуллахон ғалаба қозониб, Бухоро ва Самарқандни эгаллайди. 1512 йил баҳорида Убайдуллахоннинг шижоати натижасида Мовароуннаҳр яна шайбонийлар қўлига ўтди. Бироқ Исмоил I юборган Нажми Соний бошчилигидаги 60 минг кишилик сафавийлар қўшинига суянган Бобур
651 ·
I
Ссылка
click to show
Убайдулла Султон (2 қисм) Убайдуллахон ҳукмронлиги даврида Бухоронинг сиёсий, иқтисодий ва маданий марказ сифатидаги мавқеи кучайди. Бухорода Мир Араб мадрасаси, Мирак Саид Ғиёс боғи, Кўҳак (Зарафшон) дарёси устида Меҳтар Қосим кўприги ва бошқа иншоотлар қурилди. Убайдуллахон яссавия тариқатига эътиқод қилиб, шайх сифатида муридлар ҳам тарбиялаган. Убайдуллахон «Убайдий», «Қул Убайдий», «Убайдуллоҳ» тахаллуслари билан ўзбек, форс ва араб тилларида ижод қилган. Унинг учала тилдаги девонларини ўз ичига олган куллиёти кейинчалик Мир Ҳусайн ал-Ҳусайний томонидан кўчирилган (1583). Убайдуллахоннинг туркий девонида 310 ғазал, 430 рубоий, 11 туюқ, 18 маснавий, 7 муаммо, 2 ёр-ёр мавжуд. Шунингдек, девондан “Омонатнома”, “Шавқнома”, “Ғайратнома”, “Сабрнома” манзумалари ўрин олган. Форсий девонида эса 163 ғазал, 418 рубоий, 7 қитъа, 1 фард, 1 маснавий, 1 таржеъбанд ва 3 муаммо бор. Араб тилидаги мероси 35 га яқин ғазал, қитъа ва фардлардан иборат. Убайдуллахон Аҳмад Яссавий асос солган ҳикматнавислик анъанасини ривожлантирган. Ундан 1786 байтдан иборат 220 дан ортиқ ҳикмат етиб келган. Убайдуллахон ижодида диний-тасаввуфий ғоялар етакчилик қилади. Убайдуллахон ўзбек ва форс адабиётидаги йирик рубоийнавислардан ҳисобланади. Унинг бу 2 тилдаги рубоийлари 850 га яқин. Убайдуллахон Бухоро яқинида жойлашган Баҳоуддин мажмуасидаги Дахмаи шоҳон (Шоҳлар дахмаси)даги шайбонийлар хилхонасида дафн этилган. Убайдуллахон куллиёти ягона нусхада Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида, «Девони Убайдуллохон» қўлёзмаси Туркиянинг Нури Усмония кутубхонасида, «Масоил ус-салот» номли терма баёзи Кўниёдаги Иззатқуюн хусусий кутубхонасида сақланади. 📲http://t.me/yurt_tarixi
713 ·
15 September 2026
Ссылка
click to show
Таниқли олима Тамара Нуриддинованинг археология ва нумизматика фанлари ривожига қўшган ҳиссаси   Ўзбекистон археологияси ва нумизматикаси тараққиётига муносиб ҳисса қўшган олимлар қаторида Тамара Нуриддинованинг ҳам алоҳида ўрни мавжуд. Унинг ҳаёти нафақат илм-фан соҳасидаги ютуқлари, балки XX асрнинг мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлари билан чамбарчас боғлиқлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Олиманинг болалик ва ёшлик йиллари оила бошидан кечирган оғир синовлар, таълим олиш йўлидаги қийинчиликлар ҳамда илмга бўлган юксак интилиш билан кечган. Тамара Нуриддинова 1939 йил 25 августда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Унинг оиласи совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида амалга оширилган сиёсий қатағонлардан жабр кўрган оилалардан бири ҳисобланади. Хотираларда қайд этилишича, оила аждодлари мулкдор деб топилиб, совет ҳукуматининг қатағон сиёсати туфайли мол-мулкларидан маҳрум этилган ва Сибир томонларга сургун қилинган. Бу воқеалар оиланинг кейинги тақдирига жиддий таъсир кўрсатган. Сургун ва қатағон оқибатида катта авлод вакилларидан баъзилари бедарак йўқолган. Оила аъзолари оғир меҳнат қилиб кун кечиришга мажбур бўлган. Кейинчалик улар Наманган вилоятининг Учқўрғон туманига кўчирилган ва шу ерда яшашни давом эттирганлар. Тамара Нуриддинова дастлаб Учқўрғон туманидаги мактабда таҳсил олган. Еттинчи синфни тугатгач, отаси уни Тошкент шаҳрига ўқиш учун жўнатади. Бу ерда у мактабгача таълим соҳаси учун мутахассислар тайёрлайдиган техникумга қабул қилинади. Ўқиш давомида юқори натижалар кўрсатганлиги сабабли олий таълим муассасасига йўлланма олади. Кейинчалик тарих йўналишида таҳсил олиб, ўзининг келгуси илмий фаолияти учун мустаҳкам билим пойдеворини яратади. Тамара Нуриддинова ҳаётида академик Яҳё Ғуломовнинг таълим-тарбияси алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистон археология фанининг асосчиларидан бири ҳисобланган Яҳё Ғуломовнинг маърузалари ва илмий суҳбатлари ёш талабада тарих ва археологияга бўлган қизиқишни янада кучайтирган. Олиманинг хотираларига кўра, Яҳё Ғуломовнинг ҳар бир ма
73 ·
I
Ссылка
click to show
Таниқли олима Тамара Нуриддинованинг археология ва нумизматика фанлари ривожига қўшган ҳиссаси (давоми) Тамара Нуриддинова нафақат тадқиқотчи, балки тажрибали педагог сифатида ҳам фаолият юритган. У олий таълим муассасаларида доцент ва кафедра мудири лавозимларида ишлаб, кўплаб ёш мутахассисларни тайёрлаган. Илмий раҳбар сифатида талабалар ва тадқиқотчиларга археология, нумизматика ва тарих соҳалари бўйича билим ва тажрибасини улашган. Олима ҳозирги Ўзбекистон миллий университетида, Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбек-қирғиз университетида ёшларга таълим берган. Қирғизистондаги фаолияти давомида “Энг машҳур юз олима” китобига киритилган. Тамара Нуриддинова минқада археология ва нумизматика соҳаларида фаолияти билан танилиб, юздан ортиқ илмий мақолалари, кўплаб фундаментал тадқиқотлари орқали Ўзбекистон тарихи ва археология фани ривожига салмоқли ҳисса қўшган олим ҳисобланади. Олиманинг ҳаёти ва фаолияти илмга садоқат, устозларга ҳурмат ва узлуксиз изланишнинг ёрқин намунаси бўлиб хизмат қилади. Унинг тадқиқотлари Ўзбекистон тарихини чуқурроқ англаш ва келажак авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади. Telegram Instagram Facebook
96 ·
18 September 2026
I
Фотография
click to show
Ссылка
click to show
Калон масжиди Ислом дини Турон заминига милодий VII асрнинг 50 йилларида халифа Усмон ибн Аффон даврида етиб келгани маълум. Фотиҳлардан Қутайба ибн Муслим  ҳижрий 94 йили (милодий 712–713) Бухоро арки ичидаги бу жойни масжидга айлантирган. Шаҳар аҳолисини ҳар жума куни у ерга йиғилишга буюрган. Унинг ҳар жума куни жарчи қўйиб, одамларни намозга чақиртирганини Абу Бакр Наршахий “Бухоро тарихи” китобида ёзади. Бу юртда Ислом ҳали янги дин бўлгани сабабли кўпчилик эски эътиқодидан қайтмаган эди. Бироқ Аллоҳ таолонинг ҳидояти билан Бухоро аҳли аста-секин Исломнинг адолати ва гўзаллигини англади ва ўз ихтиёри билан бирин-кетин мусулмон бўла бошлади. Дин кенг тарқалиб, намозхонлар кўпайиб, аркдаги масжидга сиғмай қолди. Ниҳоят, ҳижрий бир юз эллик тўртинчи (милодий 770–771) йили бухороликлар Арк ва Шаҳристон бозори ўртасида жоме бино қилдилар. Мазкур жоме Мовароуннаҳрда қурилган биринчи масжид ва ҳозирги Масжиди Калоннинг илк биноси эди. 📲http://t.me/yurt_tarixi
885 ·
20 September 2026
I
Фотография
click to show
Фотография
click to show
1 қисм 💫 Шердор мадрасаси Мадраса 1619–1636 йилларда Мирзо Улуғбекнинг демонтаж қилинган хонагоҳи ўрнида Аштархоний Ялантўш Баҳодирнинг буйруғи билан қурилган. Қурилишга Самарқанд меъмори Абдулжаббор жалб қилинган, безак бериш ишларини уста Муҳаммад Аббос бажарган. ✨ Аввалига бинога ҳоким Ялантўш Баҳодир шарафига ном бериш режалаштирилган эди. Бироқ одамлар "Шердор", яъни "Шерлар макони" деб атай бошлашган. 🧱 Ушбу бинолар ташқаридан ҳам, ички томондан ҳам кошинлар билан безатилган. Беҳбудийнинг таъбири билан айтганда: "Кошинлар бугун тикилгандек, санъаткор қўлидан энди чиққандай гўзал." 🔭 Шердорнинг жабҳасининг ғарбга — Мирзо Улуғбек мадрасасига қаратилиб қурилган шакли ҳам бежиз эмас. Бу икки мадраса юзма-юз, юз аршин оралиқда жойлашган бўлиб, уларнинг орасини тош ётқизилган кенг Регистон майдони бирлаштириб туради. http://t.me/yurt_tarixi
216 ·
Архив по месяцам
Каталог площадок Искать в ChatCrawler

A snapshot of an open public feed from the search index ChatCrawler — “Google for public Telegram”; refreshed as the venue is crawled. Times are UTC.

Public content only, official Telegram API. About · FAQ · What we do not do · Remove a page · Catalog