Видео
click to show
click to show
ТЎЛҚИНЛАР
Тўлқинлар урилар кўксимга,
Силайди тош қотган кўнглимни.
Оҳиста шивирлар: --,,Ўксима'',
Малҳамдек ювмоқда дилимни.
Саргардон ҳисларга бермай эрк,
Ғамларни соҳилга отаман.
Бугун дард эшигин қилдим берк,
Ўйламай хотиржам ётаман.
Руҳимга қайтмоқда ҳаловат,
Денгизнинг бағрида сир бордек.
Тўлқинлар кўрсатар каромат,
Шивири соз чалган бир тордек.
📝 АЗИЗА НУР
26.07.2026
.꧁꯭꯭ꦽ꯭𝗞꯭𝗢́'꯭𝗡꯭𝗚꯭𝗜꯭𝗟꯭🗨️꯭𝗜𝗭꯭𝗛꯭𝗢꯭𝗥꯭𝗜ꦽ꯭꧂
83 ·