26 July 2026
Ота...
Ундан пайдо бўлдингиз.
Сизнинг аслингиз.
Ризоси хотиржамлик, итоати сакинат, хизмати саодат, оқ қилиши шақоват - бадбахтликдир.
Уни рози қилиш Роббни рози қилиш йўлларидан бири.
Она...
Жаннатни унинг оёқлари остидан қидир.
Унинг дуоси боқий хазина.. Ризоси офатсиз бахт, бағрига бош қўйиш, роҳат, Хизмати бош устидаги тождир.
У фазилатларнинг энг буюги, саодатнинг калити.
Эр...
Уйнинг ҳимоячиси, ҳам камони ҳам ўқи, улфат қўрғони, муҳаббат дарёси, ҳузури бахт, йўқлиги машаққат.
Тонг у билан мунаввар, борлиги шараф, қайинлар, қариндош - уруғ ўртасида обрўдир.
Хонадон у билан обод, йўқ бўлса барбоддир.
Аёл...
Сизга паноҳ, маскан.
Қуршаб олувчи бахт.
Беркитувчи сатр,
Ўз бағрига олувчи ин, Муаттар қилувчи атир, унга қараш билан ғамлар арийди.
Борлиги меҳр - муҳаббат... у сен, сен эса у - сан.
Ўғил...
Ўзингни кўрсатгувчи кўзгу, ўз аксинг!
Болалиги қувонч,
Йигитлиги фахр,
Белинг букилганда суянч, Қаҳр етганда мададдир.
Қиз...
Тарбиясини гўзал қилсанг, дўзахдан қалқон.
Меҳри жозибали.
Фарзандлар ичида энг яқини, Сен учун энг куйинчаги.
Сенга нима кераклигини яхши билади.
Ака - ука...
Сенинг соянг! Душманларинг сенга зарар беришидан доим хавотир олади. Болалигингда энг яқин дўстинг! Улғайганда белинг қуввати!
Опа - сингил...
Насиҳати малҳам... Унга боғланиб (силаи раҳм) савоб қозонасан!
Эрининг олдида фахрисан. Ҳожатлари олдида мададкорсан!
Қариндошлик алоқаларини асло узманг! Уларни мустаҳкамланг! Фоний дунёда улар сабаб боқий бахтдан бахра олиб яшанг!
АКАМ КЕЛСАЛАР
Жўрабой Валиевга атаб...
Қувонар уйимнинг деворлари ҳам,
Тарқалар қалбимнинг ғуборлари ҳам.
Қувончга тўлади мен билан олам,
Остонамни ҳатлаб, келсалар
акам.
Бошим етар дарров осмонга, Қалбим айланади мисли уммонга,
Дуоларим етиб ул меҳрибонга,
Остонамни ҳатлаб,келсалар акам.
Яхшиям сиз борсиз, дейман акамга,
Тоғдек суянчиғим қўлингиз елкамга.
Кучимга куч қўшар, мадад эртамга.
Остонамни ҳатлаб келсалар акам.
Тўлдирар ҳамиша кемтик қалбимни,
Бир сўз билан айтар мени қадримни.
Бир боқиб аритар юрак дардимни,
Остонамни ҳатлаб келсалар акам.
Тўй қилсам тўй бошим, шу меҳрибоним,
Мушкулда кўмакдош шу қадрдоним,
Аллоҳдан сўрайман шу жонга жоним.
Юз йил остонамдан кирсинлар акам!
Ёнимида бўлсинлар, акам ва янгам!
Саодат ВАЛИЕВА.
Видео
ТЎЛҚИНЛАР
Тўлқинлар урилар кўксимга,
Силайди тош қотган кўнглимни.
Оҳиста шивирлар: --,,Ўксима'',
Малҳамдек ювмоқда дилимни.
Саргардон ҳисларга бермай эрк,
Ғамларни соҳилга отаман.
Бугун дард эшигин қилдим берк,
Ўйламай хотиржам ётаман.
Руҳимга қайтмоқда ҳаловат,
Денгизнинг бағрида сир бордек.
Тўлқинлар кўрсатар каромат,
Шивири соз чалган бир тордек.
📝 АЗИЗА НУР
26.07.2026
.꧁꯭꯭ꦽ꯭𝗞꯭𝗢́'꯭𝗡꯭𝗚꯭𝗜꯭𝗟꯭🗨️꯭𝗜𝗭꯭𝗛꯭𝗢꯭𝗥꯭𝗜ꦽ꯭꧂
83 · id 1966754261ТЎЛҚИНЛАР
Тўлқинлар урилар кўксимга,
Силайди тош қотган кўнглимни.
Оҳиста шивирлар: --,,Ўксима'',
Малҳамдек ювмоқда дилимни.
Саргардон ҳисларга бермай эрк,
Ғамларни соҳилга отаман.
Бугун дард эшигин қилдим берк,
Ўйламай хотиржам ётаман.
Руҳимга қайтмоқда ҳаловат,
Денгизнинг ба
Ассалому алайкум яхшимисиз
id 1966754261ТЎЛҚИНЛАР
Тўлқинлар урилар кўксимга,
Силайди тош қотган кўнглимни.
Оҳиста шивирлар: --,,Ўксима'',
Малҳамдек ювмоқда дилимни.
Саргардон ҳисларга бермай эрк,
Ғамларни соҳилга отаман.
Бугун дард эшигин қилдим берк,
Ўйламай хотиржам ётаман.
Руҳимга қайтмоқда ҳаловат,
Денгизнинг ба
Жуда чиройли мисралар