Web appOpen in Telegram
ББанкир/Маҳалла банкири

Банкир/Маҳалла банкири

✅ High trust
@Bankir · channel · Business · indexed since 2026-05-16
64 153subscribers−459 in a week
18 906average post reach
29.5%ER — reach to subscribers
14posts in 30 days
Б
Банкир/Маҳалла банкири
2027 йил охирида доллар 12 615 сўм атрофида бўлиши мумкин — ING прогнози. Таҳлилчиларнинг фикрича, бу йил охиригача ҳам сўмнинг долларга нисбатан кескин қадрсизланиши кутилмаяпти. Прогнозга кўра, доллар 2026 йил охирида 12 130 сўм, 2027 йил охирида эса 12 615 сўм атрофида бўлади. @times_officialuz
193 · 23K ·
Банкир/Маҳалла банкири
Photo
click to show
Доллар тушади 5 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽10-11 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда. Кун давомида курс ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг. @bankir
51 · 21.6K ·
Photo
click to show
Биткоин нархи икки ҳафта ичида қарийб 30 фоизга ошди Август ойининг иккинчи ярмидан криптовалюта бозорида биткоин нархи сезиларли даражада ўсди. 17 август куни унинг нархи 62,8 минг доллар атрофида бўлган бўлса, 21 августга келиб 79,5 минг долларга етди. 28 августда унинг нархи 81,4 минг долларгача кўтарилган бўлса, кейинчалик пасайиб, ой охирига келиб 78,6 минг доллар атрофида шаклланди. Сентябрь бошида биткоин яна ўсишни бошлади. 3 сентябрь куни унинг нархи 82,2 минг долларгача кўтарилди. Бу сўнгги уч ойда кузатилган энг юқори кўрсаткичдир. 4 сентябрь ҳолатига кўра, биткоин 81 минг доллар атрофида савдо қилинмоқда. Шундай қилиб, 17 август ва 3 сентябрдаги нархларни таққослаганда, биткоин нархи тахминан 31 фоизга ошганини кўриш мумкин. Эслатиб ўтамиз, биткоиннинг тарихий рекорди 2025 йилнинг 6 октябрь куни қайд этилган бўлиб, ўшанда криптовалюта нархи 126 минг доллардан ошган эди. @bankir
31 · 21K ·
Photo
click to show
Банкларда мижозлар мурожаатлари билан ишлаш тартиби кучайтирилди Марказий банк банклар томонидан мижозлар мурожаатлари билан ишлаш тартибига қўйиладиган талабларни кучайтирди. 4 сентябрдан кучга кирган ўзгаришга кўра, энди банк мижознинг шикояти ёки мурожаатига шунчаки жавоб бериш билан чекланиб қолмайди. Агар мурожаат ортида бошқа мижозларга ҳам таъсир қилиши мумкин бўлган тизимли камчилик аниқланса, банк унинг сабабларини ўрганиши ва бартараф этиши шарт бўлади. Яъни, агар муаммо муайян бир банк хизмати, маҳсулоти ёки жараёни билан боғлиқ бўлиб, бошқа мижозларда ҳам такрорланиш эҳтимоли бўлса, бу тизимли камчилик сифатида қаралади. Шундан сўнг банклар бундай ҳолатлар юзасидан ҳаракатлар режасини тузиб, масъул шахсларни белгилайди. Тизимли камчиликлар тўғрисидаги маълумотлар эса 5 иш куни ичида Марказий банкка тақдим этилади. @bankir
48 · 21K ·
Ўзбекистонда қайси автомобиллар энг кўп ишлаб чиқарилмоқда? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–июл ойларида Ўзбекистонда 263 731 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,6 минг донага кўп. Ишлаб чиқариш ҳажми бўйича моделлар рейтинги: • Cobalt — 91 140 дона; • Damas — 47 521 дона; • Tracker — 25 779 дона; • Onix — 20 445 дона; • BYD — 17 765 дона; • KIA — 17 125 дона; • Haval — 5 778 дона; • Chery — 4 801 дона; • Chevrolet Damas Move — 932 дона; • Махсус енгил автомобиллар — 32 445 дона. Cobalt бозорда яққол етакчиликни сақлаб қолмоқда. BYD ишлаб чиқариш ҳажми кескин ошиб, KIA ва бошқа брендларни ортда қолдирмоқда. @bankir
43 · 19.5K ·
Photo
click to show
АҚШдан Ўзбекистоннинг UZCARD ва HUMO карталарига пул ўтказиш имконияти яратилди АҚШда яшаётган ўзбекистонликлар энди uPay.net финтех платформаси орқали Ўзбекистондаги HUMO ва UZCARD карталарига тўғридан-тўғри пул ўтказиши мумкин. Янги хизмат Нью-Йоркда ўзбекистонлик тадбиркорлар Хусрав Маҳмудов ва Акмал Абдуллаев томонидан яратилган uPay.net платформаси асосида ишга туширилди. Аввалроқ ушбу платформа орқали Америкадан туриб Ўзбекистондаги мобил алоқа, интернет, коммунал ва бошқа хизматлар учун масофадан тўлов қилиш имконияти мавжуд эди. Эндиликда унинг имкониятлари кенгайтирилиб, Ўзбекистондаги яқинларига тўғридан-тўғри пул жўнатиш хизмати ҳам йўлга қўйилди. @bankir
178 · 21.2K ·
Photo
click to show
Доллар курси август ойида қандай ўзгарди? Август ойида Ўзбекистон миллий валютаси сўм долларга нисбатан 1,7 фоизга мустаҳкамланди. Эътиборли жиҳати, бу жорий йилда кузатилган энг йирик ойлик мустаҳкамланиш бўлган. Ой бошида расмий курс 11 960,18 сўмни ташкил этиб, ой давомидаги энг юқори кўрсаткич бўлганди. 26 август кунига келиб эса расмий курс 11 778,52 сўмга тушиб, сўнгги уч йилликдаги энг паст кўрсаткични қайд этди. Август ойида АҚШ доллари сўмдан ташқари яна бир қатор хорижий валюталарга нисбатан ҳам қадрсизланган. Жумладан, Корея вони энг юқори мустаҳкамланган валюта бўлиб, ой давомида 4,5 фоизга қимматлаган. Энг кўп қадрсизланган валюта эса рубль бўлган. Бир ойда рубль долларга нисбатан ўз қийматини 7,2 фоизга йўқотган. @bankir
17 · 22K ·
Бюджет ташкилотлари ходимларига 8 трлн сўмдан ортиқ иш ҳақи тўланди Ғазначилик хизмати қўмитаси маълумотига кўра, бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларга 2026 йил август ойининг иккинчи ярми учун жами 8 трлн. 204 млрд. сўмлик иш ҳақи тўлиқ тўлаб берилди. Тўловлар бюджет ташкилотлари томонидан тақдим этилган якуний ҳисоб-китоблар бўйича сўровномалар асосида амалга оширилди. @bankir
23 · 21.3K ·
Photo
click to show
Bank of Georgia Ўзбекистондаги қайси банкни сотиб олиши мумкин? Грузиянинг Bank of Georgia банки эгаси Lion Finance Group Ўзбекистондаги энг йирик бешта банкдан бирини сотиб олишни режалаштираётганини маълум қилганди. Ҳозирда Ўзбекистондаги энг йирик давлат банклари қаторига Ўзмиллийбанк, Агробанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк ва Халқ Банки киради. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, грузин банк гуруҳи Халқ Банкига кўз тиккан бўлиши мумкин. 2027–2029 йилларга мўлжалланган Фискал стратегияда Ўзмиллийбанк ва Агробанкда давлат улуши сақлаб қолиниши қайд этилган. СҚБ ва Асакабанк бўйича хусусийлаштириш жараёнлари эса бошқа халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Шу боис Бакиров энг йирик бешта давлат банки ичида Халқ Банки эҳтимолий номзод сифатида кўрилиши мумкинлигини таъкидлаган. Маълумот учун, Халқ Банки 2025–2028 йилларга мўлжалланган Фискал стратегияда давлат улуши сақлаб қолинадиган банклар қаторига киритилган эди. Бироқ 2026–2029 йилларга мўлжалланган янги Фискал стратегияда у хусусийлаштирилмайдиган давлат банклари рўйхатидан ўрин олмаган. @bankir
45 · 25.2K ·
Б
Photo
click to show
Доллар тушди 7 сентябрь учун долларнинг расмий курси 11 785,30 сўмдан🔽(-9,70 сўм) ҳисобланади. @bankir
50 · 24.9K ·
Б
Банкир/Маҳалла банкири
Photo
click to show
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди? 5-6 сентябрь ҳафтанинг дам олиш кунларида 23 та банкнинг айрим филиаллари ишлайди. Улар валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари каби хизматларни тақдим этади. Филиаллар рўйхати қуйидаги банкларнинг ҳаволасида берилган. ➖ Agrobank ➖ Asia Alliance Bank ➖ Apex Bank ➖ Biznesni Rivojlantirish Banki ➖ Ipoteka-bank ➖ O'zmilliybank ➖ Orient Finans bank ➖ Tenge Bank ➖ Trastbank ➖ Hamkorbank ➖ Anorbank ➖ Garant Bank ➖ Hayot Bank ➖ SQB ➖ Asakabank ➖ InFinBank ➖ Saderat bank ➖ Universalbank ➖ Xalq Banki ➖ Ipak Yuli Bank ➖ Mikrokreditbank ➖ Poytaxt Bank ➖ Kapitalbank Бундан ташқари, банкларнинг мобил иловалари орқали онлайн тарзда, шунингдек, банкоматлар орқали ҳам валюта айирбошлаш мумкин. @bankir
44 · 23.9K ·
Банкир/Маҳалла банкири
Photo
click to show
Доллар тушади 8 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽4-5 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда. Кун давомида курс ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг. @bankir
26 · 20.5K ·
Photo
click to show
Чет элга пул жўнатишда ортиқча комиссия тўлашдан чарчадингизми? 🏦InfinBANK муқобил ва арзонроқ вариантни таклиф қилади! Банкнинг барча филиалларида халқаро Ria Money Transfer тизими ишга туширилди. Дунёнинг 200 та давлатига тезкор пул ўтказмалари. Тарифлар билан танишинг: - Туркия — 0,8% дан; - Қозоғистон, Қирғизистон, Грузия, Украина — 0,85% дан; - Европа мамлакатлари (SEPA) — 1,25% дан; - АҚШ ва Канада — 1,4% дан; - Руминия — 1,5% дан; - Япония, Малайзия, Исроил, Жанубий Корея — 2% дан; - БАА, Молдова, Арманистон ва бошқалар — 2,2% дан бошлаб. ‼️ Комиссия жўнатилаётган давлат ва ўтказма суммасига қараб ўзгаради. Реклама
18 · 19.4K ·
Link
click to show
Тадбиркорлар ижарага олинган ерларни субарендага беришлари мумкин бўлади Президент фармонига кўра, эндиликда тадбиркорлар ижарага олган ер участкаларини, жумладан аукцион орқали қўлга киритилган майдонларни ҳам бошқа тадбиркорларга субарендага бериш ҳуқуқига эга бўладилар. Бундан ташқари, бизнес мақсадларидаги кўчмас мулк ижараси учун алоҳида «тижорат ижараси»тоифаси жорий этилиб, ҳамма учун ягона намунавий шартнома ишлаб чиқилади. Бир йилдан ортиқ муддатга тузилган ижара шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш талаби бекор қилиниб, солиқ органларида автоматик ҳисобга олиш тизимига ўтилади. Мулк эгаси ўзгарган тақдирда, янги мулкдор амалдаги ижара шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни автоматик равишда ўз зиммасига олади, бу эса ижарачилар манфаатини мустаҳкам ҳимоя қилади. Тегишли қонун лойиҳаси яқин икки ой ичида тайёрланиши белгиланган. @bankir
47 · 19.3K ·
Photo
click to show
Август ойида йиллик инфляция даражаси 6,2 фоизни ташкил этди Таққослаш учун, июль ойида бу кўрсаткич 6,4 фоизга, ўтган йилнинг мос даврида эса 8,8 фоизга тенг бўлганди. Ой давомида мева ва сабзавотлар нархларининг ўзгариши умумий инфляцияни пасайтирувчи омил бўлиб хизмат қилди. Уларнинг нархлари ўзгариши инобатга олинмаса, бу ойда умумий инфляция даражаси 6,6 фоизни ташкил қилган бўларди. Бироқ транспорт соҳасида ёқилғи нархларининг, шунингдек, бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлашиши ҳисобига август ойида 0,2 фоизлик инфляция қайд этилди. Эслатиб ўтамиз, Марказий банк инфляциянинг белгиланган 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичига 2027 йил якунида эришишни мақсад қилган. @bankir
9 · 17.2K ·
Ўзбекистонликлар қаерга кўчиб кетмоқда? Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июн ойларида Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга доимий яшаш учун 5 422 киши кўчиб кетган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 фоизга (129 кишига) камайган. Хорижга кўчиб кетган юртдошларимизнинг асосий қисми Қозоғистон (83,0%) ва Россия (14,1%) ҳиссасига тўғри келган бўлса, қолган улуш Корея Республикаси (0,8%), Қирғизистон (0,6%) ва бошқа мамлакатлар (1,5%) ўртасида тақсимланган. Ҳудудлар кесимида энг кўп кўчиб кетиш Қорақалпоғистон Республикаси (1 899 нафар), Тошкент (1 431 нафар) ҳамда Навоий (1 203 нафар) вилоятларида қайд этилган бўлса, энг кам кўрсаткич Сурхондарё вилоятида (9 нафар) кузатилган. Хулоса қилиб айтганда, хорижга кўчиб кетаётганларнинг катта қисмини Қозоғистонга йўл олаётган Қорақалпоғистон аҳолиси ташкил этмоқда. @bankir
42 · 17.8K ·
Video
NBU - 35 лет UZB_TG.mp4 · 15.1 MB · click to show
Ўзбекистон Миллий банки 35 ёшда! 35 йил давомида бирга ўсиб, ўзгариб, ҳаётингизнинг бир қисми бўлиб келдик. НБУ тарихи — бу нафақат рақамлар ва ҳисоботлар, балки инсонлар ва бирга бошдан кечирган лаҳзаларимиздир. Анъаналарни асрадик, янгиликлар яратдик, саёҳат қилдик, бизнес очдик, автомобил ва хонадонлар харид қилдик, муҳим қарорлар қабул қилдик ва мақсадлар сари интилдик. Бизга ишонч билдираётганингиз ва НБУни танлаётганингиз учун раҳмат. НБУ — 35 йил сиз билан бирга, доимо сиз билан бирга. Instagram | Facebook | YouTube | Реклама
21 · 17.2K ·
Photo
click to show
Аҳолининг банклар олдидаги қарзи 240 трлн сўмга яқинлашди 2026 йил 1 август ҳолатига кўра, аҳолининг банклардан олган кредитлари қолдиғи 239 трлн 801 млрд сўмни ташкил этган. Бу йил бошидаги кўрсаткичдан 8,9 фоизга кўп. Аҳоли кредитларининг энг катта қисми, аниқроғи, 88 трлн 147 млрд сўми (36,8 фоизи) ипотека кредитлари ҳиссасига тўғри келади. Ундан кейинги ўринни микроқарзлар эгаллаган бўлиб, уларнинг қолдиғи 51 трлн 141 млрд сўмга етган. Йил бошидан буён микроқарзлар қолдиғи 4,7 фоизга, яъни 2 трлн 278 млрд сўмга ошган. Банкларнинг энг тез ўсаётган кредит маҳсулоти кредит карталари ва овердрафтлар бўлиб, уларнинг қолдиғи йил бошидан буён 33,5 фоизга (1 трлн 484 млрд сўмга) кўпайиб, 5 трлн 914 млрд сўмга етган. @bankir
66 · 17.9K ·
Photo
click to show
Ўзбекистон расмий такси бозорининг саккиз ойлик айланмаси 7 трлн сўмдан ошди 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 242 та такси агрегатори солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинган. Улар орқали 2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида 329 миллион мартадан кўпроқ йўловчи ташилган. Умумий айланма эса 7 трлн 168 млрд сўмни ташкил этган. Бунинг 63 фоизи нақд, 37 фоизи эса нақдсиз тўловлар ҳиссасига тўғри келади. Дастлабки саккиз ойда такси агрегаторларининг ўртача чеки 21 785 сўмга тенг бўлган. Ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, бу даврда энг катта улуш — 45,3 фоиз — Тошкент шаҳрига тўғри келади. Кейинги ўринларни Фарғона (8,46%), Самарқанд (8,04%) ва Бухоро (6%) вилоятлари турибди. @bankir
43 · 18.3K ·
Photo
click to show
Такси ҳайдовчилари қанча даромад қилмоқда? Бугунги кунда Ўзбекистонда такси агрегаторлари орқали йўловчи ташиш билан 481 минг 115 нафар ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи шуғулланмоқда. Уларнинг 0,85 фоизи ёки 4 107 нафари аёллардир. 2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида такси ҳайдовчиларининг агрегаторлар орқали топган даромади қуйидагича бўлган: 🔵 100 млн сўмдан кўп — 7,9 минг ҳайдовчи (1,6%) 🔵 50–100 млн сўм — 31,5 минг ҳайдовчи (6,5%) 🔵 10–50 млн сўм — 124,4 минг ҳайдовчи (25,9%) 🔵 5–10 млн сўм — 59,9 минг ҳайдовчи (12,5%) 🔵 1–5 млн сўм — 123,6 минг ҳайдовчи (25,7%) 🔵 1 млн сўмгача — 133,7 минг ҳайдовчи (27,8%) Бунда 1 млн сўмгача даромад қилган ҳайдовчилар улуши 27,8 фоиз билан энг юқори бўлган. Бу эса агрегаторлар орқали ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчиларнинг катта қисми такси хизматига доимий эмас, балки қўшимча ёки қисқа муддатли даромад манбаи сифатида қараётганини кўрсатади. @bankir
80 · 19.9K ·
Photo
click to show
Доллар кўтарилди 8 сентябрь учун долларнинг расмий курси 11 789,33 сўмдан🔼 (+4,03 сўм) ҳисобланади. @bankir
25 · 19K ·
Video
end logo sd.mp4 · 19.4 MB · click to show
⚡️Хушхабар: Tадбиркорнинг биринчи хатоси энди дарров жарима билан тугамайди Президентнинг ПФ–175-сонли фармони билан молиявий жарималарни қўллашда “Биринчи хато учун — огоҳлантириш” қоидаси жорий этилмоқда. Энди тадбиркор биринчи марта қоидабузарликка йўл қўйса, унга жарима солишдан олдин камчиликни бартараф этиш учун 10 кун вақт берилади. Аммо бу имтиёзнинг иккита муҳим шарти бор: ⏺қоидабузарлик биринчи марта содир этилган бўлиши; ⏺фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига ёки ўзгалар мулкига зарар етказилмаган бўлиши керак. Tадбиркорга хатосини тузатиш учун расмий имконият берилади. Лекин бу қоидабузарликларнинг барчаси автоматик равишда кечирилади, дегани эмас. Шунингдек, мамлакатдаги барча молиявий ва маъмурий жарималар хатловдан ўтказилиб, уларни ўртача икки баравар камайтириш режалаштирилган. @bankir
62 · 19.4K ·
Photo
click to show
Кредит тўловини ундиришда картада камида 680 минг сўм қолдириш таклиф қилинмоқда Марказий банк кредит қарздорлигини ундиришда мижознинг барча банк карталаридаги маблағларни тўлиқ ечиб олишни чеклашни таклиф қилмоқда. Тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Лойиҳага кўра, кредит ёки кафиллик бўйича тўловлар мижознинг топшириғисиз ундирилганда, карталарда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярми (680 минг сўм) сақлаб қолиниши керак. Бироқ шартномада кўрсатилган ёки мижознинг ўзи мобил илова ёхуд интернет-банкинг орқали кредит тўловларини ундириш учун бириктирган карталар бундан мустасно. Ҳозирча бу фақат қарор лойиҳаси бўлиб, ҳужжат 4 сентябрьдан 14 сентябрьгача жамоатчилик муҳокамасида бўлади. Қарор қабул қилинган тақдирда, у расмий эълон қилинганидан уч ой ўтиб кучга кириши белгиланган. @bankir
48 · 18.7K ·
Photo
click to show
Август ойида нархи энг кўп ошган 20 та озиқ-овқат маҳсулоти 🔵 Қовоқ — (+17,6%) 🔵 Сабзи — (+9,2%) 🔵 Тарвуз — (+7,5%) 🔵 Пиёз — (+6,2%) 🔵 Турп — (+5,7%) 🔵 Лавлаги — (+1,8%) 🔵 Апельсин — (+1,6%) 🔵 Мандарин — (+1,6%) 🔵 Бодринг — (+1,5%) 🔵 Лимон — (+1,5%) 🔵 Шафтоли — (+1,4%) 🔵 Помидор — (+1,1%) 🔵 Гречка — (+1,1%) 🔵 Қовун — (+1,1%) 🔵 Гуруч — (+1,1%) 🔵 Кўкатлар — (+1%) 🔵 Қаттиқ пишлоқ — (+0,9%) 🔵 Қийма гўшт — (+0,9%) 🔵 Анор — (+0,9%) 🔵 Пиво — (+0,8%) Август ойида нархи энг кўп арзонлаган 20 та озиқ-овқат маҳсулоти 🔵 Узум — (-10,9%) 🔵 Булғор қалампири — (-9,2%) 🔵 Олма — (-7,2%) 🔵 Нок — (-6,0%) 🔵 Бақлажон — (-5,5%) 🔵 Карам — (-4,9%) 🔵 Картошка — (-3,3%) 🔵 Банан — (-2,8%) 🔵 Қўзиқорин — (-1,4%) 🔵 Саримсоқ — (-0,7%) 🔵 Шакар — (-0,6%) 🔵 Сули ёрмаси — (-0,6%) 🔵 Плитка шоколад — (-0,5%) 🔵 Тузланган бодринг — (-0,4%) 🔵 Хом сут — (-0,4%) 🔵 Творогли сироклар — (-0,3%) 🔵 Нўхат — (-0,2%) 🔵 Новвот — (-0,2%) 🔵 Оқ қанд — (-0,2%) 🔵 Пахта ёғи — (-0,1%) Август ойида нархи энг кўп ошган ва энг кўп арзонлаган беш турдаги ноозиқ-овқат маҳсулотлари 🔵 АИ-98 ва АИ-100 маркали бензин — (+6,7%) 🔵 Автомобиллар учун пропан — (+5,8%) 🔵 АИ-95 маркали бензин — (+4,9%) 🔵 Ҳожатхона қоғози — (+1,2%) 🔵 АИ-92 маркали бензин — (+1,1%) 🔵 Ноутбук — (-0,7%) 🔵 Чангютгичлар — (-0,8%) 🔵 Овоз ва тасвир ёзиб олиш ускуналари — (-0,9%) 🔵 Фойдаланилган автомобиллар — (-1,1%) 🔵 Қўл соатлари — (-1,1%) @bankir
51 · 20.1K ·
Б
Photo
click to show
Ўзбекистонда рақамли токен тўловларда синовдан ўтказилади Ўзбекистонда сўмга тенглаштирилган HUMO номли рақамли токендан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш бўйича пилот лойиҳа бошланмоқда. Унинг бир донаси бир сўмга тенг бўлади. Лойиҳа Марказий банк ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги назоратида амалга оширилади. Токенлар барқарор бўлиб, Ўзбекистон давлат қимматли қоғозлари билан таъминланиши режалаштирилган. HUMO токени ёрдамида товар ва хизматлар учун ҳақ тўлаш, шунингдек тўловларни қабул қилиш имконияти синаб кўрилади. Жараёнда токеннинг таъминоти, хавфсизлиги ва ундан фойдаланишдаги эҳтимолий хатарлар ҳам баҳоланади. Пилот лойиҳанинг дастлабки муддати 12 ой. Зарурат туғилганда, лойиҳа узайтирилиши мумкин, бироқ унинг умумий муддати уч йилдан ошмаслиги белгиланган. @bankir
48 · 20.3K ·

An open public feed from the search index ChatCrawler — “Google for public Telegram”; refreshed as the venue is crawled. Times are UTC.

Public content only, official Telegram API. About · FAQ · What we do not do · Remove a page · Catalog · Search · How we count